2.4.3.1. UMTS стандарти
UMTS стандарти (ингл. Universal Mobile Telecommunications System – “Мобил алоқа универсал тизими”) - учинчи авлод мобил алоқа тизимлари туркумига кирувчи сотали алоқа технологиясидир. Ушбу стандартда радиоэфир орқали маълумот узатиш услуби сифатида W-CDMA технологиясидан фойдаланилган. UMTS тизими 3GPP лойихасига мувофиқ стандартлаштирилган ва Европа ишлаб чиқувчилари томонидан ҲТИнинг IMT-2000 Дастури бўйича талабларига жавоб беради. Рақобатдаги тизимлардан ажралиб туриши учун UMTS стандарти гохида 3GSM деб хам юритилади. Шу билан, бир томондан, уни 3G-учинчи авлод технологияларига тегишлилиги таъкидланса, иккинчи томондан, уни GSM тармоқларининг “кейинги авлодилиги” назарда тутилади.
UMTS стандартининг характеристикалари
Каналларни код асосида бўлиш (CDMA) технологиясининг кириб келиши мобил алоқа тизимларининг ривожланишига катта туртки бўлди ва 3G тармоқларида 2G тармоқларида эришилмаган имкониятларга эришишга замин яратди. Бунга ёрқин мисол - бу радиосигналининг қувватига нисбатан қабул қилгичнинг юқори сезгирлиги асосида сигнални нурланиш қувватини тезкор тарзда бошқариш имконияти пайдо бўлганидир. Шунингдек, UMTS технологиясининг ўзига хос ҳусусиятларига қуйидагиларнихам киритиш мумкин:
RRС – тармоқ радиоресурсларини янада ихчамроқ бошқариш;
хизматлар сифати (ингл. Quality of Service - QoS) ни «бошидан-охиригача» (яъни, “сўнги фойдаланувчидан – сўнги фойдаланувчигача” занжирида) бошқаришни қўлланилиши;
янги - “транспорт” каналларини киритиш хисобига сигнал узатувчи физик муҳитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш;
MGW ва SoftSwitch медиашлюзларини тадбиқ этиш йўли билан таянч тармоғи (ингл. Core Network) трафигини оптималлаштириш;
тармоқда IP- протоколидан фойдаланишни максимал кенгайтириш;
адаптив (мослашувчан) овоз кодекларининг хилма-хиллиги (AMR-NB, AMR-WB, AMR-WB+);
турғун алоқа тармоқлари билан конвергенциялаш (SS7 сигнализацияси асосида);
“IP асосидаги овоз” (ингл. VoIP) хизматидан фойдаланиш имкониятлари;
интеллектуал антенна тизимлари (йўналтириш диаграммасини адаптив холда бошқарувчи «смарт–антенналар») дан фойдаланиш имкониятлари.
Бироқ, UMTS стандартининг (ва барча 3G стандартларининг) 2G стандартларига нисбатан асосий ажратиб турувчи ҳусусияти - бу маълумот узатиш тезлигини мумкин қадар оширилиши бўлса ажаб эмас. UMTS тизимининг асл даражасида маълумот узатиш тезлигини назарий 2Mbit/sek гача етказиш имкони мавжуд. HSPA ва HSPA+ каби UMTS базасида қурилган янги технологияларнинг ишлатилиши натижасида, юқорида баён этилганидек, мувофиқ равишда 14Mbit/sek ва 100Mbit/sek гача тезликларни таъминлаш мумкин. Шу билан, UMTSнинг ҳатто асл вариантидаги тезлик кўрсаткичларихам GSMдаги 9,6kbit/sek, ёки хатто GPRSдаги 171kbit/sek ва EDGEдаги 474kbit/sek. тезлик кўрсаткичларига нисбатан сўзсиз прогресс (ўсиш) хисобланади ва Интернет тармоқларига ва бошқа «тезкор» сервисларга мобил терминаллар орқали кенг полосали уланиш имкониятларини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |