Радиоинтер-фейс характерис-тикаси
|
Радиоинтерфейслар
|
IMT-DS
|
IMT-MC
|
IMT-TC
|
IMT-SC
|
IMT-FT
|
IMT Advanced
|
Спецификацияларни ишлаб чиқувчи ташкилот
|
3GPP, ARIB, ETSI
|
3GPP2, TIA, TR-45.3
|
3GPP, ETSI, CWTS
|
3GPP2, UWCC, TR-45.3, TIA
|
ETSI
|
IEEE
|
ҲТИ томонидан радиоинтерфейс қабул қилинган йили
|
1999й.
|
1999й.
|
1999й.
|
1999й.
|
1999й.
|
2007й.
|
Асосидаги технология
|
W-CDMA, UTRA FDD
|
CDMA-2000
|
UTRA TDD, TD-SCDMA
|
UWC-136
|
DECT EP
|
Wireless MAN, WiMAX
|
Уланиш усули
|
DS-CDMA
|
MC-CDMA
|
TDMA/ CDMA
|
TDMA
|
MC-TDMA
|
OFDMA
|
Дуплекс ажратиш усули
|
FDD
|
FDD
|
TDD
|
FDD
|
FDD/TDD
|
TDD
|
Каналдаги манипуляция тезлиги (Мчип/сек.)
|
3,84
|
|
3,8411) 1,2822)
|
-
|
-
|
(0,5x3,84)… (8x3,84)
|
1) UTRA TDD технологияси учун.
2) TD-SCDMA технологияси учун.
|
2.4-жадвал
2G авлодидан бошлаб сотали алоқа тизимларининг стандартлари
2G
|
2,5G
|
2,75G
|
3G
|
3,5G
|
3,75G
|
Pre 4G
|
4G
| | | |
W-CDMA
UMTS
FOMA
TD-SCDMA
CDMA-2000
|
|
| | |
UMTS тармоқларининг жорий этилиши мобил алоқанинг ривожланишида принципиал янги босқич бўлди ва мобил тармоқларда маълумотларни узатишда максимал 2,048Mbit/sek гача тезликка эришишга имкон берди. UMTS тизимларининг GSM/GPRS/EDGE тизимларидан асосий фарқи 5MGs ўтказиш полосасига эга бўлган кенг полосали сигналлардан (КПС) фойдаланилиши бўлди. UMTS технологиясининг яна бир афзаллиги сигналнинг юқори тўсиққа бардошлилиги ва унинг кўп нурлилик таъсирига барқарорлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, КПСдан фойдаланиш каналларини ажратишнинг кодли усулини (CDMA) ишлатиш имконини беради.
сdmaOne (IS-95) стандартининг ривожланишидаги оралиқ босқич IS-95b спецификацияси бўлди. У 8тагача мантиқий каналларни бирлаштиришга ва 14,4*8=115,2kbit/sek. назарий тезликка эришишга (реал тезлик 64kbit/sek.ни ташкил этди) имкон берди. Кейинги қадам CDMA-2000 лойиҳаси бўлди, у пировард натижада IMT-2000 томонидан 3G тармоқларига қўйилган талабларга жавоб бериши керак эди. CDMA-2000 стандартлари ривожланишининг учта босқичи кўзда тутилган эди: 1X (2,75G даражасида), 3X ва СDMA-2000DS (ингл. Direct Sequence – “тўғри кетма-кетлик”). Сўнгги босқич техник жиҳатдан W-CDMAга ўхшаш бўлгани учун бу юзасидан иш олиб бориш тўхтатилди. CDMA-2000 стандартлари оиласи 3G даражасидаги тармоқлардан то Pre4G даражасидаги тармоқларгача оралиқ босқичлардан ўтиб келмоқда. Лекин ҳозирги кунда 3,5G; 3,75G; 3,9G авлодлари ҳақида гап кетганида, бизнинг ҳудудимизда кўпроқ 3GРР (яъни, UMTS - HSPA – HSPA+ ва LTE) технологияларининг ривожланиш босқичлари назарда тутилмоқда. Шу боис бу ерда айнан шу технологиялар ёритилади (2.6-расм) ва CDMA-2000 стандартларининг эволюцион босқичлари ҳақида учинчи авлод тармоқларига бағишланган 2.4-параграфида таҳлил қилинади.
Рис. 2.6. 3GPP лойихасининг босқичлари
2.3.6. 3,5G авлод стандартлари
Маълумот узатиш тезлигини ошириш ва маълумот узатилишининг кечикишини (маълумот пакети адресатга етиб бориб қайтиш вақтини, қисқача, “жавоб кечикиши вақтини”) камайтириш мақсадларида UMTS стандартининг навбатдаги ривожланиш босқичида кўп позицияли квадратура-амплитудавий модуляциялар, яъни 16-QAM, 64-QAM усуллари қўлланилган HSPA (ингл. High Speed Packet Access) технологияси ишлаб чиқилди. Бу технологияда жавоб кечикиши вақтини камайтириш мақсадида асосий эътибор МАС (ингл. Media Access Control) - муҳитга уланишнинг бошқарув протоколини модернизациялашга қаратилди. HSPA технологияси 3GPP лойиҳаси стандартларининг 6 Босқич спецификацияси (ингл. 3GPP Relеase 6) сифатида киритилган бўлиб, одатда 3,5G авлодига мансуб деб кўрсатилади. Ўз навбатида, HSPA стандарти иккита ташкил этувчи технологиялар – HSDPA ва HSUPAлардан иборат.
HSDPA (ингл. High-Speed Downlink Packet Access – “пастга” йўналишида маълумотларни юқори тезликда пакетли узатиш) – мутахассислар томонидан тўртинчи авлод технологияларига ўтишда оралиқ босқичларидан бири сифатида бахоланаётган мобил алоқа технологиясидир. HSDPA технологиясида маълумот узатишнинг максимал назарий тезлиги 14,4Mbit/sek гача етиши мумкин, мавжуд тармоқларда амалий эришилган тезлик эса 3Mbit/sekни ташкил этади.
HSDPA технологияси каби HSUPA (ингл. High-Speed Uplink Packet Access - “тепага” йўналишида маълумотларни юқори тезликда пакетли узатиш технологияси) такомиллашган модуляциялаш усуллари ҳисобига фойдаланувчининг W-CDMA АУсидан БСга маълумот узатишни тезлатишга имкон берадиган мобил алоқа технологияси ҳисобланади19.
Назарий жиҳатдан HSUPA технологияси “юқорига” маълумотларни максимал 5,76 Mbit/sek гача бўлган тезликда узатишга мўлжалланган бўлиб, бу билан АУдан БСга маълумотларнинг катта оқимини талаб қилувчи учинчи авлод иловаларини (масалан, видеоконференция) ишга тушириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |