Опциялар
|
Дуплекслаш
усули
|
WirelessMAN-SC
|
10-66
|
|
TDD/FDD
|
WirelessMAN-SCa
|
< 11
|
AAS/ARQ/STC
|
TDD/FDD
|
WirelessMAN-OFDM
|
< 11
|
AAS/ARQ/STC/Mesh
|
TDD/FDD
|
WirelessMAN-OFDMA
|
< 11
|
AAS/ARQ/STC
|
TDD/FDD
|
WirelessHUMAN
|
<11, лицензия-лаштирилмай-диган
диапазон*
|
DFS/AAS/ARQ/
Mesh/STC
|
TDD/FDD
|
* АҚШ ва Европада
|
WirelessMAN-OFDM ва WirelessMAN-OFDMА каналларни ортогонал бўлишга асосланган ва IEEE 802.16-2001 стандартга нисбатан принципиал янги усуллардир. Олдин бу режимлар IEEE 802.16а стандартига кирган, лекин қатор ўзгартиришларга учради ва натижада IEEE 802.16d стандарт IEEE 802.16е стандартларига кирди.
11GGs дан паст диапазонлардаги барча режимларда ўта такомиллаштирилган сигнални қайта ишлаш технологиялари қўлланилади:
ARQ-такрорий узатишни автоматик сўров механизми;
AAS - адаптив антенна тизимлари билан ишлашни қўллаб-қувватлаш;
AAS тизимлари билан ишлашда STC-Фазовий-вақтли кодлаш.
Шунингдек, WirelessMAN-OFDM режимида “нуқта-кўп нуқта” марказлаш турига топологиясига қўшимча режимда mesh–тармоқ архитектурасини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган (тармоқ терминаллари фақат АУ функцияларини бажаришдан ташқари, трафикни ретрансляцияниши мумкин бўлган марказлаштирилмаган топология).
5.3.4. IEEE 802.16 стандарти тармоғи физик даражасининг тавсифи
IEEE 802.16 стандартининг физик даражаси WIMAX тизимлари турли иш режимларининг қўллаб-қувватлашини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган ва шу мақсадда учига принципиал фарқли сигналларни қайта ишлаш усулларини кўзда тутади:
SC-FDMA бир элтувчили модуляция усули (WirelessMAN-SC ва WirelessMAN-SCа режимлари);
OFDM ортогонал элтувчилар орқали мультплексорлаш усули (WirelessMAN-OFDM ва WirelessHUMAN режимлари);
OFDMа ортогонал элтувчилар орқали кўплаб уланиш усули.
Бу усулларни атрофлича кўриб чиқамиз.
SC-FDMA бир элтувчили модуляция усули
SC-FDMA усули WirelessMAN-SC ва WirelessMAN-SCа режимлари қўлланилган. “Юқорига” ва «пастга» линиялар учун WirelessMAN-SC режимида сигнални қайта ишлаш процедураси бир неча операциялардан ташкил топган ва 5.9-расмда кўрсатилганидек, кўринишда бўлади.
5.9-расм. WirelessMAN-SC режимида сигнални қайта ишлаш тракт
Кириш маълумотлари оқими дастлаб рандомизацияга учрайди. Рандомизация (шунингдек, “скремблирование” атамаси қўлланилади) –бу усул орқали қабул қилинган маълумотлар тасодифийга ўхшаганга ўзгартирилади. Бунга маълум математик механизм буйича ПТК генератори ишлаб чиқарадиган қандайдир псевдо тасодифий кетма-кетликка маълумотлар оқимини кенгайтириш ҳисобига эришиладли.
Кейин скремблланган маълумотлар FEC (ингл. Forward Error Correction) хатоликлар тузатиш усулидан фойдаланиб халақитбардош кодлар ёрдамида ҳимоя қилинади. WirelessMAN-SC режимида иккита FEC кодлаш алгоритми мажбурий алгоритми ҳисобланади:
Галуа FEC GF(256) майдонидаги символларни Рида-Соломон кодлашли ва Рид-Соломон ташқи кодли каскадли код ва ички сверткали код (к = 7 кодли чеклашли, 2/3 кодлаш тезлигили) ва Витерби алгоритми буйича декодлаш. Опционал равишда бошқа иккита алгоритм қўлланилиши мумкин: Рида-Соломон ташқи кодли ва жуфтликка текширилиши ички кодли каскадли код (8,6,2) ва блокли турбо код.
Скрембрлаш механизмлари ва каскадлаш алгоритмлари ҳақида ахборотлар кадр преамбуласига киритилади ва кейин модуляция учун йуналтирилади. WirelessMAN-SC усулида уч турдаги QPSK ва 16-QAM (мажбурий), шунингдек, 64-QAM (опционал) квадратурали модуляциядан фойдаланилади. Кодланган битли кетма-кетлик модуляцион символларга ўзгартирилади. (ҳар бир 2/4/6 бит QPSK/16-QAM/64-QAM бир символини аниқлайди). 2/4/6 битдан иборат ҳар бир гуруҳга мос равишда синфаз (I) ва квадратурали (Q) координаталар қўйилади. Кейин I ва Q каналлардаги дискрет қийматлар кетма-кетлиги SQRT-фильтр (ингл. Square-root Raised Cosine Filter-АЧХ косинисоидал силлиқланишли фильтр) ёрдамида узлуксиз сигналларга ўзгартирилади. I(t) ва Q(t) фильтрланган оқимлар тўғридан-тўғри квадратурали модуляторга берилади. Унинг чиқишида қуйидаги чиқиш сигнали шаклланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |