Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


Хавфсизликни таъминлаш масалалари



Download 9,38 Mb.
bet96/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

4.3.4. Хавфсизликни таъминлаш масалалари



Симсиз технологиялар учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари жуда мухим ҳисоблансада, биринчи Wi-Fi стандартлари заиф химоя тизимларига эга бўлган ёки умуман эга бўлмаган. Бунга сабаб дастлаб мазкур технологияларнинг бунчалик оммавийлашиши ва мувофиқ равишда хавфсизлик муаммоларининг бундай кескин бўлиши кутилмаганлигидир. Биринчи WEP (ингл. Wired Equivalent Privacy – симли тармоқлардаги хавфсизлик даражасига тенг) шифрлаш протоколи 1999 йилда жорий этилган ва “11b” стандартида ишлатилган эди. WEP протоколи симметрик (узаткич ва қабул қилгичда бир хил) статик (ўзгармайдиган) 64 бит узунликдаги калитларни (аслида 40 битлик калитга, 24 битлик инициализация вектори қўшилади) ишлатади ва бу калитларни бирма-бир танлаш йўли билан бир неча секундларда аниқлаб олиш мумкин. Бундай заифлик WEP ёрдамидаги шифрлашни самарасиз қилди. WEP протоколида динамик (ўзгарувчан) шифрлаш калитларидан фойдаланиш ҳам муаммони фақат қисмангина ҳал этди. Шунинг учун WEP заифлигини тўлиқ тузатиш учун калитни ва шифрлаш алгоритмини кучайтириш талаб этилди.
Бу мақсадда IEEE нинг стандартлар бўйича қўмитаси Wi-Fi технологияси учун хавфсизлик тизимини янгитдан ишлаб чиқишга қарор қилди. Натижада 2004 йилнинг июнида Wi-Fi Alliance гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган, шунингдек WPA-2 протоколи сифатида маълум бўлган янги IEEE 802.11i стандарти пайдо бўлди [38]. IEEE 802.11i стандарти симсиз тармоқларнинг хавфсизлиги учун узоқ муддатли ва кенгайтирилган ечим ҳисобланади ва WEP камчиликларидан ҳоли бўлган тамомила янги хавфсизлик тизими деб аталади. IEEE 802.11i стандарти симсиз ускуналар хавфсизлиги бўйича қўшимча имкониятлар таъминлашни кўзда тутган “кучайтирилган тармоқ хавфсизлиги” - RSN (ингл-н Robust Sekurity Network) концепциясини ишлатади. Бу эса аппарат қисмида ва дастурий таъминотда ўзгаришларни талаб қилади ва шу билан RSN га тўлиқ мослашадиган тармоқларни WEP протоколини ишлатадиган мавжуд жихозлар билан мослашмайдиган қилиб қўяди. Шундай қилиб, бир қанча вақт ҳам RSN, ҳам WEP жихозлари қўллаб қувватланади, кейинчалик эса WEP ли ускуналар ишлатишдан умуман чиқариб ташланади.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish