Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


LTE тармоқларини қуришда даъвогар (номзод) бошқа полосалар



Download 9,38 Mb.
bet77/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

3.5.3. LTE тармоқларини қуришда даъвогар (номзод) бошқа полосалар


3.5.3.1. GSM-1800 диапазони


Бу диапазонга (1710-1785MGs ва 1805-1880MGs) қизиқишни (LTE тизимлари учун уни қайта режалаштириш (ингл. refarming) нуқтаи назаридан) аввало, мавжуд GSM тармоқларидан LTE тармоқларига ўтиш вариантини кўраятган, Жанубий ва Шимолий Америка, Осиё-Тинч океани (ОТО) ҳамда Европа, Яқин Шарқ ва Африка (ЕЯША) ҳудудларининг кўплаб давлатлари намоён этмоқда.


3.5.3.2. UMTS тармоқларининг асосий диапазони


Бу полосалар (1920-1980MGs ва 2110-2170MGs) ЕЯША ва ОТО ҳудудларида 150 дан ортиқ давлатларда UMTS тармоқларини қуриш учун ажратилган. Бу диапазонда кўплаб операторлар икки, уч, баъзи ҳолларда эса, тўрттадан 5MGs лик полосаларга эга. Улардан кўплари ҳозиргача фақатгина бир 5MGs лик полосани ишлатсада, аммо маълумот алмашуви бўйича мобил хизматларнинг ўсиши ва UMTS/HSPA тармоқлари томон ривожланиш жадаллашиши ҳисобига ҳозирча бу диапазонларда LTE тармоқларини қуриш учун қандай ва қанча полосалар бўшатилиши аниқ эмас.


3.5.3.3. РСS-1900 диапазони


Бу АҚШ да ва қисман ОТО ҳудудида ишлатиладиган (ЕЯША ҳудудида ишлатилмайди) альтернатив диапазон (1850-1910MGs ва 1930-1990MGs) ҳисобланади. Уни 700MGs диапазонидаги ва AWS хизматлари полосалари тўлиб бўлганидан кейингина ўзлаштириш мумкин.


3.5.3.4. 850MGs диапазонидаги сотали тармоқлар полосалари


Бу диапазон (824-849MGs ва 869-894MGs) чекланган характерга эга, яъни кам давлатларда ишлатилади. (масалан, АҚШ да). У ҳам 700MGs диапазондаги ва AWS хизматлари полосалари тўлганидан кейин даъвогар полоса сифатида кўрилади.
Юқорида берилган маълумотга якун ясаб, LTE тармоқларини қуриш учун кўриб чиқилган барча потенциал частоталар диапазонлари 3.8-жадвалда кўрсатилган.
3.8-жадвал

LTE тармоқларини қуриш учун даъвогар частота диапазонлари





Диапазон

“Юқорига” йўналишдаги канал (MGs)

“Пастга” йўналишдаги канал (MGs)

Элтувчи частоталар полоса кенглиги (MGs)

Изоҳ

700MGs

746 - 763

776- 793



Рақамли дивиденд. АҚШ да ушбу диапазон тақсимланган. Европада энди кўриб чиқилади.

AWS

1710 - 1755

2110 - 2155



АҚШ да ушбу диапазон 2006 й. тақсимланган.

IMT диапазони (жуфтли)

2500 - 2570

2620 - 2690



Аввалига Ғарбий Европада тақсимланади. 20MGs лик полосалар мавжуд бўлган уникал диапазон.

IMT диапазони (жуфтсиз)

2570 -2620



Европа ва ОТР да LTE-TDD учун потениал полосалар.

GSM-900

880 - 915

925 - 960



Замонавий технологиялар учун қайта тақсимланмоқда (2009 йилдан бошлаб).

UMTS, асосий диапазони

1920 - 1980

2110 - 2170



Европа ва ОТО да WCDMA тармоқлари қўлланилмаган худудларда.

GSM-1800

1710 - 1785

1805 - 1880



Европа ва ОТО да GSM-900 полосалари билан биргаликда ишлатилмайдиган полосаларда фойдаланиш мумкин.

PCS-1900

1850 - 1910

1930 - 1990



700MGs полосалари ва AWS ларнинг тўлганидан кейин қайта тақсимланиши мумкин.

850MGs да сотали тармоқлар

824 - 849

869 - 894



700MGs полосалари ва AWS ларнинг тўлганидан кейин қайта тақсимланиши мумкин.

Рақамли дивиденд

470 - 854



БРК-07 да тақсимланган.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish