3.3.1. LTE тизимлари функционаллигига қўйиладиган талаблар
E-UTRA радиоуланиш технологияси турли хил хизматларни амалга ошириш, шунингдек, Интернетда ишлаш, FTP файллари билан ўзаро алмашиш, видеоалоқа, IP бўйича овоз (VoIP), тармоқ ўйинлари, “жонли” видео, “push-to-talk” ҳамда “push-to-view” каби бир қатор хизматларни қўллаб қувватлайди. Шу сабабли, LTE таянч станциялари ва абонент қурилмаларида маълумот узатиш тезлиги етарли даражада юқори бўлиши керак ҳамда функционалликнинг асосий мезони сифатида жавоб кечикиш вақтини қисқа бўлиши зарур. 3.1-жадвалда LTE технологиясига қўйилган бир қатор талаблар келтирилган:
3.1-жадвал
LTE тизимлари функционаллигига қўйиладиган талаблар
Функционаллик
|
Талаб қилинадиган қийматлар
|
Маълумотлар узатиш максимал тезлиги, (20MGs полоса кенглигида)
|
«пастга» каналда: 100Mbit/sek дан кам бўлмаслиги;
«юқорига» каналда: 50Mbit/sek дан кам бўлмаслиги керак.
|
Абонентларнинг мобиллик даражаси
|
350-500 km/soat га
|
Абонент ускунасининг фаол режимга ўтиш вақти (пассив ҳолатидан актив ҳолатга ўтиш вақти)
|
100ms дан кўп эмас
|
Жавоб кечикиши вақти
|
10ms дан кўп эмас
|
Тармоқ сиғими
|
Бир сотада абонентлар сони 200 тадан кам бўлмаслиги керак (5MGs полоса учун)
|
Радиоқамров зонаси (сотанинг ўлчами)
|
5 - 100km гача, (аммо 30km дан ортиқ масофада оғишлар бошланишини хисобга олган холда)
|
Частота канали кенглиги (каналнинг ўтказиш полосаси)
|
1,4MGs; 3MGs; 5MGs; 10MGs; 15MGs ва 20MGs.
|
LTE тизими учун максимал ўтказиш полосаси узатиш ва қабул қилишда 20MGs бўлиши кутилмоқда. Ўз навбатида, хизмат кўрсатувчи провайдерлар 3.1-жадвалда санаб ўтилган исталган кенгликдаги каналлардан бирини танлашлари мумкин. Бу эса, провайдерларга уларда мавжуд радиочастота ресурсларига қараб, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда абонентларга хизматлар таклиф этиш имкониятини беради ва босқичма-босқич радиочастота ресурсларини кўпайтирган ҳолда ўз тармоқларини кенгайтиришларини таъминлайди.
Жадвалда кўрсатилган талаблардан ташқари, LTE стандарти олдига тизимнинг умумий қийматини ва истеъмол қувватини камайтириш ҳамда тизимнинг акс мослашувчанлигини ва UMTS тизимларидан самарали ўтишни таъминлаш каби талаблар қўйилган. Бунда LTE технологияси 3GPP тармоқлари билан, “6-релиз”дан бошлаб, (HSDPA, HSUPA, HSPA+ ларни ўз ичига олади) мослашувчанликни тўлиқ таъминлаши керак. “Broadcast” ва “multicast” хизматлари (барча ёки кўп сонли абонентларга кенг қамровлик узатиш) ни такомиллашган турларини, IP-протоколларининг турли версиялари (IPv4 ва IPv6) ни, узлуксиз хизмат сифати - QoS нинг такомиллашган усулларини қўллаш, шунингдек, тармоқ архитектурасида вариантлар сони ҳамда резервлаш функцияларининг қисқартирилиши каби имкониятлар ҳам LTE стандартига қўйиладиган талаблар сирасига киради.
LTE тизимларининг спектрал самарадорлиги “пастга” йўналишда HSDPA технологиясига нисбатан 3-4 марта юқори бўлади, “юқорига” йўналишда эса, HSUPA технологиясига нисбатан 2-3 марта юқори бўлади. LTE да “хэндовер” жараёни иккинчи авлод даражасида канал коммутацияси асосида ишлайдиган тармоқлардагига нисбатан вақт жиҳатидан анча қисқа бўлади. Бундан ташқари, LTE ҳамда 2G/3G тармоқлари орасидаги “хэндовер” узлуксиз амалга ошади.
LTE тармоқларидаги ахборот хавфсизлиги даражаси (аутентификация, идентификация, маълумотларни шифрлаш) ҳозирда мавжуд бўлган пакетли ва каналли коммутацияга асосланган 3GPP тармоқлариникидан паст бўлмаслиги керак. Аутентификация жараёни тармоққа уланиш технологияси ва турига боғлиқ бўлмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |