5.3.1. WIMAX тизимининг архитектурасининг асосий принциплари
WIMAX тизимининг архитектурасига нисбатан IEEE институти PHY физик ва MAC даражалардаги асосий талабларни аниқлади. Ўз вақтида бундай ёндашув Ethernet ва WI-FI технологияларга қўлланишда ўз самарадорлигини кўрсатди. Уларда TCP/IP, SIP, VoIP ва IP-SEK турдаги юқори даражалардаги протоколлар ва бошқа соҳавий тузилмалар, бу ҳолда IETF (ингл. Internet Engineering Task Forse – Интернет тармоғини лойиҳалаштириш буйича мақсадли гуруҳ) гуруҳи томонидан қабул қилинган. Лекин, PHY ва MAC даражаларда радиоинтерфейсга умумий талаблар ишланмасидан ташқари, халқаро даражада мослаштириш зарур бўлган масофалар тўплами мавжуд. Хусусан, турли хил бир жинсли, ҳам “турли жинсли”(яъни бошқа технологияларга кирадиган) тармоқлар билан WIMAX тизимларининг ўзаро таъсирлашишини таъминлаш буйича талабларни аниқлаш зарур. Мисол учун мобил алоқалар учун бу масалалар билан 3GPP ва 3GPP-2 дастурлари шуғулланади. Улар интерфейслар ва протоколлар кенг тўплам буйича стандартларни ўрнатади.Чунки бу фақат умумий радиоинтерфейс буйича ўзаро таъсирлашиш учун эмас, балки турли ишлаб чиқарувчилар жиҳозларида қурилган турли тармоқлар орасида ўзаро таъсирлашиш ва «роуминг» учун зарур бўлади. Шунга ўхшаш IEEE 802.16 оиласидаги стандартлар учун протоколлар ва интерфейсларни ишлаб чиқиш билан WIMAX форуми шуғулланади. Хусусан, форум доирасида икки ишчи гуруҳ ташкил этилди. Стационар, кўчма, портатив ва мобил иш режимлари учун юқори даражалар спецификацияларини тайёрлаш махсуслаштирилган тармоқларни ташкил этиш бўйича гуруҳ (ингл. Network Working Group) тармоққа уланишни тақдим этиш буйича талабларни аниқлаган ва уларни ишлатишга тармоқларни ташкил этиш буйича гуруҳга ёрдам берган хизматларни ташкил этиш бўйича гуруҳ (ингл. Service Network Working Group) ташкил этилди. Бу гуруҳлар ўз ишида қуйидаги асосй тармоқларни қуриш принципларига асосланди:
WIMAX тизими архитектураси бевосита IEEE 802.16 стандарти, шунингдек, IETF ва Ethernet стандартлари аниқлаган коммутация процедураси қўшилганда пакетни коммутация асосида қурилиши керак.
Архитектура коммутация даражасидан уланиш даражасини ажратиш керак. Яъни, тармоқнинг коммутация даражаси элементлари IEEE стандартларининг қўлланилган радиоуланиш технологияларига боғлиқ бўлмаслиги керак.
Тизимнинг архитектураси тармоқларни қуриш ва кенгайтиришнинг турли вариантларини қўллаб-қувватлаш учун модулли ва ихчам бўлиши керак. Хусусан, уларга қуйидагилар киради:
Кичик ўлчамлардаги тармоқлардан катта ўлчамли тармоқларга ўтиш;
Шаҳар, шаҳар атрофи ва қишлоқ шароитларидаги радиотўлқинларни тарқалишида ишлаш;
Лицензияланган лицензияланмаган ишчи частоталардан фойдаланиш;
Иерархик, бир даражали ва ўзи шаклланадиган тармоқлар топологиялари ва уларнинг комбинациялари;
Қайд этилган кўчма, портатив ва мобил терминалларда биргаликда ишлаш.
WIMAX Форуми қатнашчилари тизим архитектурасининг мантиқий тақдим этилиши ҳисобланган NRM (ингл. Network Reference Model) WIMAX тармоғининг таянч моделини аниқлади [50]. NRM модели функционал тизимлар орасида ўзаро таъсирлашиши амалга ошириладиган ва таянч нуқталар (ингл. Reference Points) дейиладиган тармоқнинг функционал тугунларини тавсифлайди. WIMAX тармоғининг таянч модели умумий кўринишда 5.3-расмда келтирилган.
Тизимнинг бундай архитектураси турли тармоқларни қуриш модулларини ва терминалларнинг иш режимларини қониқтирадиган функционалликни таъминлаш мақсадида таклиф этилган. WIMAX Форуми WIMAX тармоқлар ишлашининг кўплаб аспектларини аниқлайдиган архитектурани ишлаб чиқди:
Бошқа тармоқлар билан ўзаро таъсирлашиш;
Тармоқ манзилларини тақсимлаш;
Мобилликни бошқариш;
Аутентификация ва кўплаб бошқалар.
WIMAX тармоғи архитектурасининг бош ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у у қандайдир маълум конфигурация боғланмаган ва юқори кўламликка ва ихчамликка эга. Масалан, WIMAX тармоғи турли функционал имконияти АҚ ларни ва микросоталарни ва макросоталардан бошланган хамда пикосоталар ва фемсоталарда тугаган ўзгарувчан қамраш худудли ТС ларни қуллаб-қувватлаши мумкин.
5.3-расм. WIMAX тармоғининг таянч модели (NRM)
WIMAX Форуми R1-R5 (асосий) ва R6-R8 (ёрдамчи) белгиланишларни олган таянч нуқталари бўлган бир неча тугунлараро уланишлар билан бирга тармоқнинг тугунлар таркибини аниқлади.
5.4-расмдан кўриниб турибдики, WIMAX тармоғининг асосий тугунлари қуйидагилар ҳисобланади.
SS/MS (ингл. Subccriber Station/Mobile Station) – абонент ускунаси/мобил станция;
ASN (ингл. Access Service Network)-уланишни тақдим этиш;
BS (ингл. Base Station)-таянч станция (яъни “уланиш нуқтаси номига эга”), ASN тузилмасига киради;
ASN-GW (ингл. ASN Geteway)- ASN шлюзи, у ҳам ASN тузилмасига киради;
CSN (ингл. Connectivity Service Network)-коммутация тармоғи;
HA (ингл. Home Agent)-уй агенти, CSN тузилмасига киради;
AAA Server (ингл. Authentication,Authorization and Accounting Server)-аутентификациялаштириш, авторизация ва қайд этиш сервери, у хам GSN таркибига киради;
NAP (ингл. Network Access Provider)-тармоққа уланиш провайдери;
NSR (ингл. Network Service Provider)- тармоқ хизматлари провайдери;
Тармоқ тугунларига бўлиш мантиқий даражада ва хар бир мантиқий тугунларда амалга оширилган. MS, ASN ва CSN гуруҳли функционаллликдан иборат бўлиши мумкин. Бунда тармоқ функциялари функциялар бўлинган ҳам бир, ҳам бир неча аппаратларида ишлатилиши мумкин. Ускунада функцияларни бўлиш ёки бирлаштириш тизимни интеграция модели билан аниқланадиган ёки тизимнинг характеристикаларига қўйиладиган талабларни танлаш хисобланади. Тизим ичида ўзаро таъсирлашиш тармоқнинг функционал тугунлари орасидаги ўзаро таъсирлашиш протоколларини аниқлашда қурилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |