Ўқув предмети: физика. Мавзу: Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш Берилган кейс-стадининг мақсади



Download 266,96 Kb.
bet3/12
Sana20.06.2022
Hajmi266,96 Kb.
#682401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
кейс электр

Трансформаторларнинг ишлатилиши. Биз икки чулғамли трансформаторларнинг иш принципини кўрдик. Умуман олганда, радиотехникада турли кучланишларни ҳосил қилувчи 4 — 5 чулғамли трансформаторлар ҳам мавжуд.
Битта чулғамдан иборат трансформаторларга автотрансформаторлар дейилади. Бунда чулғамнинг бир қисми иккинчи чулғам вазифасини ўтайди. Трансформаторлар иш давомида қизийди ва шунинг учун уларнинг совитиш системалари бўлади. Совитиш системаси ҳаво билан ҳам, трансформатор ёғи билан ҳам ишлаши мумкин.
Замонавий трансформаторларнинг қуввати 109 W, ЭЮК эса 750 кВ гача этади. Бундай трансформаторлар жуда улкан бўлиб, вазни юзлаб тоннани ташкил қилади. Уларнинг ФИК 99% гача етиши мумкин.
2. Электр станциялар
Физика ўқитиш жараёнида ўқувчилар билимини системалаштиришни амалга оширишнинг зарурий шарти ўқитувчининг ўқув материалини системалаштиришнинг турли кўринишдаги усулларидан фойдалана олиш қобилияти ва билиш жараёнида мустақил қўллай оладиган даражада ўқувчиларни бу усуллар билан таништириш ҳисобланади. Мавзу электростанциялар ҳақида бўлгани учун қуйидагича системалаштирамиз.
2-расм
Иссиқлик ва Қуёш электростанциялари ҳақида маълумот берилганда, ўқувчиларга электростанциялар тушунтирилади (2-расм).
Дарсликда иссиқлик, гидравлик, атом ва шамол электростанциялар берилган. Ўқитувчи электростанцияларнинг афзаллик ва камчиликларини ўқувчиларга тушунтириб, Ўзбекистонда мавжуд бўлган иссиқлик, гидравлик ва шамол электростанцияларнинг қувватлари ҳақида маълумот берилса, болаларни қизиқтиради, мамлакатимиздаги кучли электр-энергетика базасини вужудга келтириш, Қуёш энергетикасининг ривожланиши кўзда тутилиши ҳақидаги маълумотлар берилса жуда яхши бўлади.
Замонавий электр станциялар индукцион генераторлар ёрдамида бошқа турдаги энергияларни электр энергияга айлантириладиган улкан корхоналардир. Амалдаги электр станцияларнинг асосий турларини қараб чиқамиз.
II. Иссиқлик электр станциялари ёқилғи (кўмир, нефть, мазут, торф, ёнилғи сланеслар, газ) энергиясини электр энергияга айлантиради. Ҳар бир иссиқлик электр станцияларида ёқилғини тайёрлаш цехи, қозонхона. Буғ трубина цехи ва ёрдамчи электр станцияси (подстанция) бўлади (3-расм).



3-расм

Ёқилғини тайёрлаш цехида ёқилғи унинг тўлиқ ёнишини таъминлаш учун махсус тайёргарликдан ўтказилади. Масалан, тошкўмир махсус қурилмалар ёрдамида кераксиз аралашмалардан ажратилади ва кукун қилиб майдаланади. Ёндириш учун тайёрланган ёқилғи махсус ўтказгич қувурлар орқали ўтхона (ўчоқ) ва буғ қозонидан иборат буғ генераторига узатилади. Ёқилғи ёнганида ажраладиган иссиқлик қозондаги сувни буғлатиш ва ҳосил бўлган буғни қиздириш учун сарфланади. Қозондан олинган буғнинг босими 240 атмосферагача, температураси эса 560°C га етади (бундай температурада темир қизаради).
Буғ қозондан буғ трубинасига келади. Буғ қозондан махсус трубалар, соплалар орқали буғ трубинасига келади ва трубина валига ўрнатилган куракларга катта босим остида келиб урилади. Натижада трубина вали айлана  бошлайди. Трубинанинг вали индукцион генераторнинг роторига маҳкамланган. Шунинг учун ротор ҳам айлана бошлайди ва унда электромагнит индукция ҳодисасига асосан электр токи ҳосил бўлади. Буғ трубинаси ва генератордан иборат бўлган блокни трубогенератор дейилади.
Замонавий трубогенераторларнинг қуввати жуда улкан бўлиб, 1500 МВт (мегаватт) га, фойдали иш коэффициенти эса 99% га етади. Бироқ электр станциянинг фойдали иш коэффициенти анча паст ва энг яхши иссиқлик электр станцияларида 36% га етади. Бу асосан буғ ҳосил қилиш ва ишлаб бўлган буғдан фойдаланишдаги исрофлар билан боғлиқ. Масалан, энергиянинг 47% и ишлаб бўлган буғ билан, 8% и тутун газлари билан чиқиб кетади, 2% и ўтхонада ёъқолади, 2% и электр станциянинг ўз эҳтиёжиарига сарфланади.
Ишлаб чиқарилган электр энергия ёрдамчи электр станцияга (подстанция) юборилади. У ердан истеъмолчиларга узатилади.
Ҳозирги пайтда электр энергиянинг катта қисми иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилмоқда. Иссиқлик электр станциялари, бахтга қарши, атроф-муҳитга катта зарар етказади. Уни зарарли газлар билан, чанг ва шлак билан ифлослантиради. Масалан, қуввати бир миллион киловатт бўлган иссиқлик электр станцияси атмосферага ҳар йили 10 миллион тонна карбонат ангидрид гази, бир неча юз минг тонна кул чиқаради. Бу кул 50 км радиусдаги бутун ер юзини чанг тўшаги билан қоплайди.
Электр энергия электр станцияларда ишлаб чиқарилади. Ҳисоблашлар шуни кўрсатадики, ҳар 10 йилда халқ хўжалигининг электр энергияга эҳтиёжи икки марта ортади.
Ўзбекистондаги иссиқлик электр станциялари (ИЭС) берадиган электр умумий қувватнинг тахминан 80 фоизини ташкил этади.

Download 266,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish