Шиширилган вермикулит- олтин рангли тангача кўринишидаги юқори даражада ғовакли сочилувчан материал бўлиб, табиий вермикулит пиширилаётганда пишириш йўли билан олинади.
Шишган вермикулит юқори даражада ғоваклилиги, иссиқлик ўтказувчанлигининг кичиклиги ва оловбардошлигининг юқорилиги билан характерланади. Ўлчами 1-15 мм ва зичлиги 100-200 кг/м3 доналар кўринишидаги бу материал ҳарорати 11000С гача бўлган изоляцияланадиган юзаларни тўлдирувчи сифатида, шунингдек қолипланадиган буюмларни тайёрлаш учун ишлатилади.
Шишган вермикулитдан иссиқлик изоляцияси буюмлари ишлаб чиқаришда боғловчи моддалар сифатида цемент, гипс, пластик лой, битум, эрийдиган шиша синтетик смола ва бошқалар тайёрлашда ишлатилади.
Таркибида асбест бўлган материал ва буюмлар. Боғловчи моддаларни қўшиб ёки қўшмасдан асбест толасидан тайёрланадиган материаллар ва буюмлар жумласига асбест қоғоз, каноп, мато, плиталар ва бошқалар киради. Асбест улардан тайёрланадиган хар-хил иссиқлик изоляцияси материаллари (совелит ва бошқалар) арлашмасининг бир қисми ҳам бўлиши мумкин. Кўриб ўтилаётган материаллар ва буюмларда асбестнинг қимматбаҳо ҳоссаларидан фойдаланилган: ҳарорат чидамлиги, юқори мустаҳкамлиги, толалилиги ва бошқалар.
Асбест қоғоз-оловбардош лист ёки ўрам материаллардир. Листларнинг ўлчами 1000 х 950 қалинлиги, 0,5:1 ва 1,5 мм. Ўрам қоғозлар полотносининг эни 670-950 ва 1150, қалинлиги 0,3; 0,4; 0,5; 0,65 ва 1 мм. Асбест қоғознинг зичлиги 650-1500 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,1 Вт/ (м×0С),қўлланиладиган энг юқори ҳарорат 5000С.
Асбест канопни тўқиб, атрофи ўралган ўралган ёки ўралмаган диаметри 0,75-55 мм, бир нечта эшилган иплардан тайёрланади. Каноплар бобиналар, ёки калавалар тарзида ўралади ва қоғоз ёки полиэтилен пардаларга упаковка қилинади. Асбест каноплар кичик диаметри қувурларни (89 мм гача) иссиқлик ташигич тамператураси 5000С гача бўлган ва саноат асбоб-ускуналарнинг иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Асбест мато ипларни тўқиш ускуналарида йигириб олинади ва ўрамларга ўралган узунлиги 25 м гача, эни 1-1 м, қалинлиги 1,4-3,5 мм бир эн мато кўринишида чиқрилади. Асбест мтонинг зичлиги тахминан 600 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги тахминан 0,1 Вт/(м×0С). Бундай матодан кичик қувурларни бир қатлам ёки бир неча қатламли қилиб (85 -расм) қоплаш учун фойдаланилади. Асбест матодан қилинган қоплама қатламнинг бўйлама ва кўндаланг чоклари ингичка сим билан тикилади.
|
|
85-расм.Қувурларнинг асбест матодан қилинган иссиқлик изоляцияси. А-иссиқликни кам йўқотилиши учун; бетон-куйишдан сақлаш учун; 1-пружина; 2-сим; 3-асбест мато; 4-ип; 5-сим.
|
86-расм. Қувурларнинг савелит буюмлардан қилинган иссиқлик изоляцияси. а-қобиқлар билан; бетон-сегментлар билан; 1-изоляция қилинадиган юза; 2-иссиқлик изоляцион буюмлар; 3-махкамлайдиган халқалар; 4-пардозлаш қатлами
|
Асбест мато билан қопланган қувурларнинг юзаси парусина билан қопланади ёки бўёқ билан бўялади.
Иссиқлик изоляцияли асбест матолар асбест матодан тикилиб, мчига иссиқлик изоляцияси материаллари (минерал ёки шиша пахталар, толали асбест) тўлдирилган тўшак кўринишида тайёрланади. Матоларнинг қалинлиги 30-50 мм, узунлиги 8-10 м, эни талабга мувофиқ. Асбест матоларнинг зичлиги 300-400 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,09-0,11 Вт/(м·0С).
Матолар паррон кавилади ва периметри бўйлаб асбест ип билан тикилади. Тайёр матолар ўрам қилиб ўралади. Матолар арматуралар, механизмлар ва ҳоказоларнинг фланецли бирикмаларининг олинадиган изоляцияси сифатида ишлатилади.
Совелит- энг кўп тарқалган асбестомагнизиал иссиқлик изоляцияловчи материал бўлиб, доломит (80%) ва хўрпайтирилган асбест (20%) уни ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлиб хизмат қилади. Совлит кукуни сувда қорилади ва изоляцияланадиган юзага суртилади.
Совелит кукуни асосида узунлиги 500, эни 170, 250, 500, қалинлиги 40-75 мм бўлган плиталар, сегментлар ва узунлиги 500, ички диаметри 57-426, қалинлиги 40- 80 мм бўлган ярим цилиндр тайёрланади. Совелит буюмларнинг қуруқ ҳолатдаги зичлиги ортиғи билан 400 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги ортиғи билан 0,083 Вт/(м·0С).
Совелит буюмлар изоляцияланадиган юзаларнинг ҳарорати 5000С гача бўлган энергетик ва технологик асбоб-ускуналар, шунингдек, қувурларнинг иссиқлик изоляцияси учун қулланилади. Буюмлар қуруқлайин ёки кўндаланг чокларни бир-бирига нисбатан силжитиб мастикада ўрнатилади ва ўрама ҳалқалар воситасида (битта ярим цилиндрнинг узунлигида иккитадан) маҳкамланади. Иссиқлик изоляцияси қатлами қоплама қатлам билан ҳимояланган бўлиши керак (122-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |