ЎҚув методика маркази


-машғулот Мавзу: расмларни номлаш (“K” товуши) ва улар иштирокида гап тузиш



Download 4,59 Mb.
bet69/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

6-машғулот
Мавзу: расмларни номлаш (“K” товуши) ва улар иштирокида гап тузиш
Мақсад: Расмларни номлаганда сўздаги ҳар бир товушни тўғри талаффуз қилиш. Болаларга берилган расмлар асосида мустақил гап тузишга ўргатиш. Сўзлар гапда боғланиши ҳақида тушунчаларини мустаҳкамлаш. Сўзларни бўғинларга бўлиш.
Вазифалар:
Расмлар орқали гап ҳақида тушунчаларини мустаҳкамлаш, луғатни фаоллаштириш.
Боғланишли нутқ—гап тузиш кўникмаларини шакллантириш.
Нутқнинг ифодалилигини тарбиялаш.
Гапни сўзларга бўлишга ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Расмлар асосида гап тузишга ўрганадилар.
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади
Керакли жиҳозлар:
Турли мавзуларда расмлар
Машғулотнинг бориши. Тарбиячи: Бугун болалар, сиз билан “K” товуши иштирок этган расмларни кўрамиз, улар ҳақида гап тузамиз.
-Бу қандай қуш (какку)
-Мен какку ҳақида гап туздим. “Какку чиройли сайрайди.”
-Сиз какку ҳақида қандай гап тузган бўлар эдингиз?
(Болалар жавоблари: какку учди; какку сайради; какку кукулади. )
-Баракалла, болалар, ҳозир мен сизга расмлар тарқатаман. Сиз расмга қараб гап тузасиз. Тузган гапингизда “K” товуши кўпроқ учрашига ҳаракат қилинг.
Тарбиячи: - Феруза, сенда қандай расм бор, номла.
Феруза:-менда китоб расми бор.
Тарбиячи: китоб сўзида “K” товуши сўзнинг қаерида келяпти?
Феруза: китоб сўзида “K” товуши сўзнинг бошида келяпти.
Тарбиячи: китоб сўзини бўғинга бўл.
Феруза: ки-тоб
Тарбиячи:- ки-тоб сўзи неча бўғин экан?
Феруза: ки-тоб сўзи икки бўғин экан
Тарбиячи:- китоб ҳақида қандай гап туздинг?
Феруза: - Карим китоб олди.
Тарбиячи: тузган гапингда нечта сўз бор?
Феруза: - учта
Тарбиячи: -қандай сўзлар?
Феруза: - “Карим”, “китоб”, “олди”
Тарбиячи: -тўғри, Феруза уч сўздан иборат гап тузди. Карим китоб олди. Гапда “Карим” биринчи сўз, “китоб” иккинчи сўз, “олди” учинчи сўз.
Тарбиячи шу тариқа болалардан “K” товуши иштирок этган сўзлардан гап тузишларини сўрайди. Болаларнинг сўздаги товушларни тўғри талаффуз қилишларига, тузилган гапда сўзларнинг боғланишига эътибор беради. Машғулот давомида албатта жисмоний дақиқа ўтилиши лозим.

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish