ЎҚув методика маркази



Download 4,59 Mb.
bet13/91
Sana26.02.2022
Hajmi4,59 Mb.
#472159
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   91
Bog'liq
Нутқ устириш (катта гурух)(1)

Тарбиячининг сўзлари

Болалар ҳаракатлари

Баланд - баланд
Учамиз - учамиз,
Чарчаш нима
Билмаймиз - билмаймиз.
Ўтириб дам оламиз,
Яна учиб кетамиз.



Қўлларни «қанот» қилиб ҳаракатлантириш;
қўлларни олдинга узатиб, «қайчи» ҳаракатини бажариш;
бир тиззага чўккалаб ўтириб туриш.
Қўлларни «қанот» қилиб ҳаракатлантириш



4. Мустаҳкамлаш
Келинглар сизлар билан тез айтишни ёд оламиз.(Совуқда тустовуқ совуқ қотди)
Қани болажонлар, бир нафасда ким кўп марта ушбу тез айтишни айтиб беради.
“Тез айтишни- кўп айтиш” ўйини
(болалар томонидан ўртоқларининг тез айтиш маҳоратлари назоратга олинади)
Болаларни раҳбатлантириш. Болалар, баракалла сиз машғулотда жуда яхши қатнашдингиз.


8- машғулот
Мавзу: “Олма терими” сурати асосида ҳикоя тузиш
Мақсад: Сурат бўйича мазмунли ҳикоя тузишга, суратдаги тасвирдан олдинги воқеаларни мустақил ўйлаб тўқишга ўргатиш
Вазифалар:
«Ёз», «Боғдаги меҳнат» мавзуларида луғатни фаоллаштириш.
Воқеа-ҳодисаларнинг муҳим белгиларини ажратишга, солиштиришга ва умумлаштиришга, уларни ифодалаш учун аниқ сўзларни танлашга ўргатиш.
Боғланишли нутқ—ҳикоя тузиш кўникмаларини шакллантириш.
Болалар луғатларини боғ, ҳосил, қизғин, мевалар, кўмаклашиш каби сўзлар билан фаоллаштириш.
Кутилаётган натижалар:
Сурат бўйича мазмунли ҳикоя тузишга, суратдаги тасвирдан олдинги воқеаларни мустақил ўйлаб тўқишга ўрганадилар.
Грамматик жиҳатдан тўғри сўзлашга интилади
Керакли жиҳозлар:
«Олма терими» мавзусида суратлар тўплами
Машғулотнинг бориши. Сурат илиб қўйилади ва мазмуни бўйича суҳбат ўтказилади.
Суратда қайси фасл тасвирланган?(Ёз фасли)
Нима учун шундай деб ўйлайсиз?
Расмда қаер тасвирланган?
Болалар нима қилишяпти?
( олма теримида ёрдамлашяптилар)
Болалар тасаввур қилинг, расмда сиз тасвирлангансиз. Ҳикоя қилишда икки киши бўлиб ҳикоя тузасиз. Бирингиз ҳикояни бошлайсиз, бирингиз тугатасиз.
Шу тариқа болаларнинг сурат асосида тузган ҳикоялари тингланади. Болалар ҳикоя тузишда қийналсалар тарбиячи ҳикоя намунасини беради.
Иссиқ ёз бошланди. Дала ва боғларда иш қизиб кетди. Гилос, олма, ўриклар пишди. Ёзда болалар ёзги таътилга чиқадилар.Улар дам олиш билан бирга ота-оналарига, катталарга боғ ишларида ёрдам берадилар. Нодир, Олим, Садир, Шоира ота-оналарига боғда ёрдам беряптилар. Шоира олмани эҳтиётлаб теряпти. Шоҳзода терилган олмани саралаб, саватга соляпти. Анвар олмани нарвонга чиқиб теряпти. Нуриддин терилган олмаларни машиналарга олиб боряпти. Олмалар машинага ортиб бўлингач дўконларга етказилиб берилади.
Тарбиячининг намуна ҳикоясидан сўнг болаларнинг тузган ҳикоялари тингланади.

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish