Ришельенинг «Сиёсий васиятнома»си1
(III боб. Дворянлар ҳақида)
Дворянларнинг фаровонлигини ва қадр-қимматини кўтаришга қаратилган ҳар хил тадбирлар. Дворянларни давлатимизнинг шон-шуҳратини ва қудратини сақловчи асосий кучлардан бири деб қараш лозим. Аммо улар бир неча вақтлардан буён асримизнинг манфаатларига зид равишда, жуда кўпайиб кетган ҳар хнл амалдорлар томонидан зарар кўриб, ниҳоятда камситилдилар. Бунақа таъқибларга қарши улар бизнинг ёрдамимизга жуда муҳтождирлар.
Уларнинг эзаётганларга қарши курашини қувватлаш керак. Уларга ўзларидан паст бўлганларга, худди ўзларидаги кабилар билан муносабатда бўлишларига мажбур қилинишларига чек қўйиш лозим.
Ўзини ҳимоя қилиш учун эмас, балки ўз тирикчилиги учун нон ишлаб топишида худо уларга қўл берган оддий меҳнаткаш фуқарога нисбатан зўравонлик қилиши, бу табақанинг одатдаги камчилигидир.
Бунақа ўзбошимчаликларга энг юқори даражада чек қўйиш керакки, токи қўлида қуроли бўлмаган ожиз фуқароларингиз сизнинг адолатли қонунларингиз соясида ўзларини, қўлларида қуроллари бор, қудратли кишилар каби хавф-хатарсиз сезсинлар...
Менинг учун шу нарса аниқки, кимки ўз ота-боболаридан мерос бўлиб қолган тахт учун, давлат манфаати учун хизмат қилишдек олижаноб ишдан бош тортар экан, у зудлик билан давлат қонунларн талаб қилган-
дек жазоланмоғи, юқори табақага мансуб бўлганлиги туфайли эга бўлган барча енгилликлардан маҳрум қилинмоғи, халқ бошидаги машаққатнинг бир қисмини кўтаришга мажбур қилинмоғи лозим. Улар учун шон-шараф ҳаётга нисбатан қимматлидир. Шунинг учун уларни ҳаётдан маҳрум қилишдан кўра шон-шарафдан маҳрум қилиш афзалроқдир. Деярлик ҳар куни шуҳратпарастлик учун ўз ҳаётини тикадиган бу кишилардан уларнинг ҳаётини тортиб олиш уларга камроқ таъсир қилиш қувватига эга. Уларни ҳаёт қолдириб, шон-шуҳратини тортиб олиш эса улар учун мангу азоб-уқубат бўлиб, кўпроқ таъсир қилади. Дворянларнинг ота-боболаридан давом этиб келаётган нюн-шавкатини сақлаб қолишлари учун, уларнинг ота-боболаридан қолган мол-мулкларга янги мол-мулклар қўшишларига халақит қилмасликларимиз зарурлигини эътибордан четда қолдирмаслигимиз зарур. Барча касалларга даво топиш мумкин бўлмагани каби, менинг қилаётган таклифларимга ҳам олдиндан қандай қилиб эришиш учун умумий чораларни айтиш қийин. Бунинг учун сарой дворянларини қишлоқ дворянларидан фарқ қила билмоқ зарур. Сарой дворянларининг аҳволини сарой таъсиридаи аста-секин уларга ўтган, чидаб бўлмайдиган бениҳоя катта харажатларга ва бениҳоя қиммат безакларга чек қўйиш ҳақида топшириқ бериш билан яхшилаш мумкин бўлса, бу топшириқ уларга бериладиган ҳар хил пенсиялар каби жуда фойдалидир. Қишлоқ дворяилари хусусига келсак, улар камбағалликлари туфайли ҳар қанақа катта харажатлар қила олмаганлиги учун юқоридаги топшириқнинг уларга мутлақо алоқаси йўқ. Бироқ шунга қарамасдан қишлоқ дворянларини ҳам хонавайрон бўлишдан сақловчи, давлат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бу қарорнинг натижаларини тез орада улар ҳам сеза бошлайдилар. Агар Сиз жаноб олийлари, ўша тартибсизликларни бартараф қилиш учун ўзлари маъқул кўрган юқоридаги топшириқни жорий қилиш билан бирга, ўзига тўқ, дворян қатламларини қувватлаш учун ўша ўлкаларда эллик ҳарбий рота ва шунчалик енгил отлиқлар сақлаб туриш ҳақида буйруқ берсангиз, айни муддао бўлур эди Ундан кейин Сиз жаноб олийлари бу табақанинг қони билан тўланадиган қиролликдаги губернаторлик мансабларини ва барча ҳарбий мансабларни сотишни йўқ қилсангиз. Бунақа тартиб сарой мансабдорларини тайинлаш ишларида ҳам қўлланилса яхши бўларди. Токи айрим шахслар ҳамёнини ишга солиб ифлос кирдикорлар туфайли мансабларга эришмасинлар, балки ўз ижтимоий келиб чиқиши, тахт олдидаги ва мамлакат олдидаги қилган яхши хизматлари эътиборга олиниб мансабларга Сиз жаноб олийлари томонидан тайинлансинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |