Aim.Uz
Р. ҚУРБОНГАЛИЕВА
Ў Р Т А
А С Р Л А Р
Т А Р И Х И
ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА
ЎзССР халқ таълими вазирлиги
ўқув-методика кенгаши томонидан
педагогика институтларининг тарих
факультети талабалари учун
ўқув-методик қўлланма сифатида
тавсин этилган
ТОШКЕНТ «ЎҚИТУВЧИ» 1991
Қўлланмада Ғарбий Рим империясининг қулашидан инглиз буржуа революциясигача бўлган даврни ўз ичига олган ўрта асрлар тарихи курсидан семинар машғулотлари ўтказиладиган мавзулар бўйича методик масалалар баён қилинади, айниқса ўрта асрлар тарихига донр биринчи манбаларга ва улардан фойдаланиш методикасига, талабаларнинг ўрганиши зарур бўлган адабиётларга алоҳида эътибор берилади.
Қўлланма педагогика институтларининг тарих факультети талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан ўрта мактабларнинг тарих ўқитувчилари, университетларнинг тарих факультети талабалари ва ўрта асрлар тарихи билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.
ISBN 5 — 645 — 01371 — 9
|
© «Ўқитувчи» нашриёти, 1980
© «Ўқитувчи» нашриёти, қайта
ишланган ва тўлдирилган
иккинчи нашрн, 1991.
|
КИРИШ
Ўрта асрлар тарихи курси феодализмнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва унинг емирилишидан иборат тарихий тараққиёт жараёнини ўрганади. Бу курс V асрдан, яъни қулдорлик империясининг қулашидан то XVII асрнинг 40-йилларида бошланган инглиз буржуа революциясигача бўлган даврни ўз ичига олади.
Ўрта асрлар тарихи курси қуйидаги учта катта даврга бўлиб ўрганилади:
1. Илк ўрта асрлар (V — XI асрлар). Бу даврда феодал ижтимоий-иқтисодий тузум ташкил топди.
2. Феодал муносабатларнинг ривожланган (XI — XV асрлар) даври. Бу даврда феодал ишлаб чиқариши, маданият, санъат соҳасида жиддий ўзгаришлар рўй берли.
3. Феодализмиинг сўнгги даври (XVI аср — XVII асрнинг биринчи ярми). Бу давр феодал муносабатларнинг емирилиши ва феодалия заминида капитализм элементларининг пайдо бўла олиши билан характерланади.
Ўрта асрлар тарихининг хронологик чегараси кенг ва мураккабдир. Чунки феодал тузум жаҳондаги давлатлариинг айримларида III асрда, баьзиларида эса VII асрда бошланди. Биз қўлланмада жаҳон халқлари тарихидаги яхлитликни бузмаслик мақсадида Европа халқлари хронологик доирасини асос қилиб олдик. Бу ўрта асрлар тарихи мазмунининг бутунлигига путур етказмайди. Чунки бу даврда феодал муносабатлари Европадагина эмас, балки Шарқ давлатларида ҳам устунлик қиларди. Ана шуни эътиборга олиб, қўлланмага Европа давлатлари билан бирга энг йирик ва характерли бўлган Шарқ давлатлари — Византия ва Араблар давлати тарихига оид материаллар ҳам киритилди,
Ўрта асрлар тарихида материал ҳажмининг кенглиги ва мураккаблиги талабаларнинг бу курсни ўзлаштиришида жиддий қийинчиликларни туғдиради. Талаба ўқув йилининг дастлабки кунларидан бош-
лаб зарур адабиётлар устида мунтазам мустақил иш олиб боргандагина мазкур қийинчиликларни енгиб, уни мукаммал ва пухта ўзлаштириб олиши мумкин. Мазкур қўлланмада ўрта асрлар тарихидаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга, яъни варварларда уруғчилик тузумининг емнрилиши, феодал муносабатларининг вужудга келиши, феодал ишлаб чиқариш усулининг ривожланиши, ўрта аср шаҳарларининг ўсиши, уларда цех ҳунармандчилигининг пайдо бўлиши ва тараққий этиши, XIII—XIV асрларда деҳқонлар ва шаҳар меҳнаткашлари аҳволининг ёмонлашиши, деҳқон қўзғолонлари, абсолют монархиянннг таркиб топиши ва феодализм давридаги йирик деҳқон урушларига талабаларнинг диққати жалб этилади ва шу муҳим масалаларни чуқурроқ ўрганишга ёрдам бериш кўзда тутилади.
Бу муҳим масалаларни ёритиш учун ушбу қўлланмада ўрта асрлар тарихининг уч даврига оид ва ўқув дастурида кўзда тутилган Европа ва Шарқ давлатлари учун характерли бўлган 14 та мавзу олинган.
Қўлланмада ҳар бир мавзу учун режа, методик кўрсатмалар ва қисман манбалар берилади1.
Семинар машғулоти, мустақил иш, имтиҳонга ва курс ишини ёзишга тайёрланишда аввало педагогика институтлари ва университетларнинг талабаларига мўлжалланган Е.А.Косминский, С.Д.Сказкин ва бошқалар таҳрири остида чиққан «История средних веков» (1 ва 2 жилдлар, 1952, 1954 йй.); С.Д.Сказкин, Е.В.Гутнова, А.К.Данилов ва Я.А.Левицкий таҳрири остида чиққан «История средних веков» (I жилд, М., 1966); «Всемирная история» (III—IV жилдлар, М., 1980) дарсликлари ва бошқа ўқув қўлланмаларининг танланган мавзуга доир қисмини ўрганиб чиқиш керак. Бу талабаларнинг ўрта асрлар тарихини ўрганишида асосий йўл кўрсатувчи қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Ўрта асрлар тарихининг асосий назарий муаммолари тарихчиларнинг асарларида ёритиб берилган. Марксизм-ленинизм классикларининг
асарлари Ғарбий Европа, Византия, Араб давлатлари тарихини ўрганишда илмий ва методологик асос бўлиш билан бирга, кўп ҳолларда фактик материалларни ўз ичига олган манба сифатида ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Тарихчиларнинг ўрта асрлар тарихини ўрганишга қўшган ҳиссалари билан танишишда С.Д.Сказкиннинг «В.И.Ленин и некоторне проблемы медиевистики» деган мақоласи («Ўрта асрлар» тўплами, 1960, 18- сон) катта аҳамиятга эга. Шунингдек, Л.М.Саприкиннинг «История средних веков», (МДУ нашриёти, 1971); Е. В. Гутнованинг «Основные проблемы истории средних веков в трудах К.Маркса и Ф.Энгельса» (МДУ нашриёти, 1970), Ю.М.Саприкиннинг «Основные проблемы истории феодального общества в трудах В.И.Ленина» (МДУ нашриёти, 1970) асарларини чуқур ўрганиш зарур. Машғулотга мустақил тайёрланишда ўтмиш ҳақидаги билимларимизнинг асосий манбаи бўлмиш тарихий ҳужжатларни ўрганишга алоҳида аҳамият берилиши лозим, чунки улар талабаларга тарихий манбалардаги маълумотларни илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиш малакасини сингдиради. Аввало у тарихий манбага танқидий ёндашиб, унинг воқеани қанчалик даражада тўғри акс эттирганини аниқлаш зарур. Масалан, Цезарнинг қадимги германлар ҳақидаги маълумоти, кейинги йилларда тўпланган барча материаллар, хусусан археологик, этнографик маълумотлар билан текширилиб аниқланиши зарур. Талаба Тацитнинг «Германия» асаридан фойдаланганда варварлар патриархал тузумини идеаллаштирувчи жиҳатларини эътиборга олиши керак.
Тарихий манбаларни ўрганишда турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Масалан: «Сали ҳақиқати» матни устида ишлашда кенг маънодаги материалларни солиштиришда битта манба доирасида иш олиб борилса, «XIII—XIV асрларда француз деҳқонларининг аҳволи ва Жакерия» мавзусига оид ҳужжатларни ўрганишда эса турли манбалардаги маълумотларни кенг кўламда солиштириб таҳлил қилиш керак бўлади.
Талаба ҳар бир тарихий манбани ўрганишда, унинг қачон ва қандай шароитда пайдо бўлганлигини эътиборга олиб мустақил ҳолда манбага тўғри баҳо бера олиши лозим.
Ҳақиқатдан ҳам, ҳар бир тарих, шунингдек, ўрта
асрлар тарихи ҳам ўз даври воқеаларини реал акс эттирган асл маибалар билан узвий алоқада бўлмаса, ўз қийматини йўқотади. Шунинг учун ҳам тарих факультетларида тарих фанини ўқитишнинг энг муҳим методларидан бири тарихий манбалар билан ишлаш ҳисобланади.
Талабаларни бевосита тарихий манбалар билан таништириш ўтмиш воқеаларини илк тасвири ҳолида кўриш ва тарихий жараёнларни янада яхшироқ ўрганиш имконини беради.
Лекция, семинар, мустақил иш ва бошқа машғулотларда манбалардан унумли фойдаланиш дарс жараёнини фаоллаштиради, ўрганилаётган масалага бўлган қизиқишни ҳамда эътиборни оширади, талабаларда тарихий муаммоларни мустақил равишда илмий таҳлил қилиш қобилиятини уйғотади. Буларнинг барчаси ўтилган материални янада яхшироқ ва чуқурроқ ўзлаштиришни таъминлайди.
Демак, тарихий манбалар билан ишлашнинг аҳамияти бениҳоя каттадир.
Ушбу қўлланмада келтирилган тарихий манбалар иккинчи даражали фактлар ва кам аҳамиятли воқеалар ҳисобига қисқартирилган. Бироқ конкрет тарихий манбанинг асосий мазмуни сақланган. Айрим манбалар асосий манбаларнинг асл нусхасидан олинган.
Талаба семинар, мустақил ишга тайёрланиш, маъруза ва курс иши ёзишда, фақатгина дарсликда берилган қисқача манба маълумотлари билан чегараланиб қолиши мумкин эмас. У ўз билим даражасини ва дунёқарашини атрофлича бойитиши учун «Хрестоматия по истории средних веков» китобининг ҳамма томларини, шунингдек, дунё тарихчи олимлари ва буржуа тарихчиларининг ҳам ишларини қунт билан ўрганиб чиқиши зарур.
Ҳозирги замон буржуа фани намояндалари ўрта асрлар тарихи ҳақидаги фактларни сохталаштириб, ибтидоий жамоа тузуми ҳеч қачон бўлмаган, хусусий мулкчилик доимо мавжуд бўлган, демак, кишини-киши томонидан эксплуатация қилиш доимий ва абадийдир, у «табиат» қонунидир дейдилар. Улар ҳатто тарихий ҳужжатларни нотўғри талқин қиладилар. Масалан, Франция тарихчиси Фюстель де Кулянж «Сали ҳақиқати» VII аср ўрталаригача вужудга келмаган ёки С.Штейн «Сали ҳақиқати» IX асргача ҳам бўлмаган
деб исбот қилишга уринади. Лекин улар ўз фикрларини асосли равишда исбот қилиб бера олмайдилар. Австрия реакцион тарихчиси А.Допш бўлса, каролинглар даврида «вотчина капитализми» формасидаги капиталистик хўжалик ҳукм сурган, деган уйдирма фикри билан бу даврда феодал поместьесининг натурал хўжаликка асосланганлигини инкор қилмоқчи бўлади. Лекин ўрта асрлар даврида ёзилган воқеаларни реал тасвирловчи маибалар реакцион тарихчиларнинг сохта, асоссиз фикрларини тўлиқ фош этади.
Дунё олимлари ва жаҳоннинг прогрессив тарихчиларининг энг муҳим вазифаси марксизм-ленинизм назарияси билан қуролланган ҳолда ўрта асрлар тарихини илмий асосда ўрганиб, эксплуататорларнинг манфаати учун хизмат қилувчи реакцион тарихчиларнинг асоссиз, нотўгри фикрларини ўз асарларида доимо фош қилиб боришдан иборатдир.
Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, талабалар айрим давлатларпинг географияси билан етарли таниш эмас, бу ҳам тарихий материалларии ўзлаштиришда талабага анча қийинчилик туғдиради. Шунинг учун ўқув йилининг бошидан бошлаб бу камчиликларни йўқотиш мақсадида академик Е.А.Косминский ва доцент А.П.Ливандовскийларнинг «Атлас по истории средних веков» картографик қўлланмасидан фойдаланиш зарур. Ундан ташқари дарсликлардаги тарихий хариталардан, шунингдек, проф. В.Ф.Семёнов, проф. А.А.Кириллова таҳрири остида чиққан «Атлас по истории средних веков» (М., Учпедгиз, 1960), проф. В.Ф.Семёнов ва проф. А.А.Кириллова тузган «Альбом иллюстрации по истории средних веков» қўлланмасида (М., Учпедгиз, 1960) берилган иллюстрацияли материаллардан ҳам фойдаланиш лозим.
Талабалар курсни пухта эгаллаш учун справочник қўлланма сифатида «Советская историческая энциклопедия», «Большая советская энциклопедия»дан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Мавзуга доир дарсликларни, тарихчиларнинг асарларини, маибаларни ва тарихий асарларни пухта ўрганиб, нроблеманинг моҳиятини тўлиқ тушуниб олинганидан кейин ҳар бир мавзуга доир режа тузилади. Сўнгра, мавзуга раҳбарлик қилувчи ўқитувчидан ҳам консультация олиб ишни ёзишга киришиш лозим. Мавзунинг асоснй масалаларини ёритиш билан бир-
га фойдалаиган адабиётларга обзор, манбаларга қисқача характеристика бериш керак. Мавзудаги масалалар изчил, аниқ, бир-бирига боғланган ҳолда изоҳланиб, режадаги ҳар бир масала алоҳида хулосаланиб, сўнгра мавзуга умумий якун ясалади.
Курс ишини ёзишга нисбатан талаб семинар машғулотидаги маърузага нисбатан яна ҳам мураккаб ва масъулиятлидир. Чунки курс иши талабанинг илмий иши ҳисобланиб, бунда манбалардан, тарихчиларнинг асарларидан ва махсус тарихий адабиётлардан тўлиқ ва ҳар томонлама фойдаланиб, уларни чуқур ва илмий таҳлил қила билиш керак.
Курс ишипинг мавзуси баъзида семннар машғулотидаги мавзулар билан бир хил бўлса, баъзида эса кенгроқ бўлади.
Курс иши ёзишда унинг структурасига ҳам катта эътибор бериш керак. Ишнинг биринчн бетида мавзунинг номи, талабаиинг исми ва фамилияси кўрсатилиши лознм.
Ишнинг бошида мавзудан кейин унинг режаси берилади. Ҳужжат ва адабиётларга изоҳ матнда эмас, балки ҳар бир бетнинг пастида берилиши зарур. Биринчи марта манба ва ишларни изоҳлаганда унинг тўлиқ номи, томи, йили ва қаерда нашр қилинганлиги, муаллифи, асарнинг номи, боб, параграф, бетлар кўрсатилади. Шу асар ёки манбага иккинчи марта мурожаат қилинганда асар қисқартирилган формада берилиб фақат боб, параграф ва бетлар кўрсатилади.
Талаба ўқув йилининг бошидан бошлаб кўрсатилган талабларга амал қилса, ўрта асрлар тарихи курсини мукаммал ўзлаштира олади.
Лекин тарихий саналарни, атамаларни, ўқилаётган материалнинг мазмунидан ажратилган ҳолда ёдлаб олмаслик керак.
Курсни мустаҳкам ўзлаштириш ва вақтни тежаш учун ҳар бир талаба қисқа, лекин мазмунли конспект дафтари тутиши, муҳим хронологик саналар, тарихий шахсларнинг номлари, атамалар, у ёки бу воқеанипг қаерда ва қачон бўлганлиги ва ҳоказоларии ёзиб бориши лозим.
Мазкур ўқув-методик қўлланма педагогика институтлари тарих факультети талабаларининг ўрта асрлар тарихидан олиб борадиган мустақил ишлари: семинар машғулоти, мустақил иш, курс ишини ёзиш ва бошқа
машғулотларга тайёргарлик кўришда йўл-йўриқлар кўрсатишга мўлжалланади. Унда талабаларга ўрта асрлар тарихидан муҳим муаммоларни ўрганиш, семинар машғулотлари ва мустақил ишга тайёрланиш, курс ишини ёзиш бўйича жуда муҳим баъзи методик кўрсатмалар билан бирга ана шу масалаларни мукаммал ўрганишга ёрдам берадиган асл манбалардан парчалар келтирилади. Қўлланмадаги манбалар талабаларнинг ўрта асрлар тарихидаги баъзи бир энг муҳим муаммоларни тўғри тушуниб олишларига, буржуа олимларининг баъзи халқларнипг ўрта асрлар тарихини атайлаб сохталаштирганликларига қатъий ишонч ҳосил қилишларига ёрдам беради.
Қўлланманинг юзага келишида ўзларининг қимматли маслаҳатлари билан катта ёрдам берган тарих фанлари доктори, профессор З.Р.Нуриддинов, ЎзФА тарих институтииинг катта илмий ходими, тарих фанлари доктори Р.Г.Муқминова, тарих фанлари номзодлари, доцентлар: А.С.Саъдиев, А.Н.Набиев, М.Қ.Бобоева ва бошқаларга муаллиф чуқур миннатдорчилик изҳор этади.
Муаллиф қўлланма ҳақидаги фикр ва танқидий мулоҳазалар учун олдиндан миннатдорчилик билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |