биринчидан, давлат-ҳуқуқий нуқтаи назаридан давлат хизматчиси – бу турли хусусиятдаги ва
аҳамиятдаги ваколатларга эга бўлган давлатнинг (давлат органларининг) “хизматкори”
ҳисобланади. Хизматчилар давлатни давлат маъмуриятининг ичидаги турли ижтимоий
муносабатларда ёки ташқи алоқаларда давлат номидан ҳаракат қилади. Давлат
хизматчиси – давлат ва жамият тараққиётининг маҳсули бўлиб, давлат функцияларини
амалга оширади;
u
иккинчидан, маъмурий-ҳуқуқий нуқтаи назаридан давлат хизматчиси – махсус ҳокимият,
ташкиллаштирувчи-фармойиш берувчи ваколатларга эга. Давлат хизматчиси
юрисдикциявий (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи) ваколатларни амалга ошириш ва
маъмурий-ҳуқуқий санкцияларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлган ҳокимият вакилидир;
u
учинчидан, жиноят-ҳуқуқий нуқтаи назаридан давлат хизматчиси – жиноий жавобгарликнинг
махсус субъекти ҳисобланади (давлат хизматчиси – мансабдор шахс – мансаб
жиноятлари учун жавобгарликка тортилади).
Ҳар бир давлат хизматчиси эгаллаб турган мансабидан келиб чиқувчи маълум бир вазифаларни
бажариши керак. Давлат мансаби – бу давлат хизматчисининг иш (хизмат) жойи ҳисобланади. Ҳар бир
давлат мансаби давлат хизматининг асосий элементларидан бири бўлган штат бирлигига киритилади. Штат
жадвали давлат органи (ташкилоти)да ташкил этилган мансаблардан иборатдир. Давлат ташкилотларида
мансаблар давлат ҳокимияти субъектлари томонидан ташкил этилади.
Хизматчи маълум бир мансабни узоқ вақт давомида (масалан, бутун фаолияти давомида) эгаллаши
мумкин. Давлат хизматчиси давлат органида фаолият юритиши жараёнида мансаб бўйича ҳаракатланиши
мумкин, яъни давлат хизматида малака даражалар жорий этилган. Малака даражалар давлат хизматчисига
бир мансабдан иккинчи мансабни эгаллашини (масалан, юқорига ёки пастга қараб ҳаракатланишини)
белгилаб беради. Улар бутун профессионал ҳаёт жараёнида давлат хизматчисини давлат билан боғлаб
туради ҳамда давлат ва жамиятдаги муносабатларнинг мувозанатини таъминлайди.
Ғарбий Европа давлатларининг кўпчилигида, агар давлат мансаби бекор қилинадиган бўлса, мансабни
эгаллаган шахс ишдан бўшатилиши мумкин эмас, чунки у олган малака даражаси бошқа давлат лавозимини
эгаллаш ҳуқуқини беради. Малака даражаси давлат хизматчиси учун ҳимоя ҳисобланади. Айнан мана шу
жиҳатлари билан малака даражаси давлат мансабидан ажралиб туради.
2
Х.Р. Алимов давлат хизматчиси тушунчасига тўхталиб, унга давлат-ҳокимият ваколати доирасида
маълум бир ҳақ эвазига давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширувчи шахс сифатида
таъриф беради. Давлат хизматига фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кириши мумкин.
3
Do'stlaringiz bilan baham: |