45
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Давлат хизматчиси тушунчаси хусусида илмий адабиётларда турли фикрларни учратиш мумкин.
Бундай фикрларнинг хилма-хиллиги асосан давлат хизматчиси томонидан турли ижтимоий функцияларнинг
амалга оширилиши билан боғлиқ. Бу табиий ҳолат бўлиб, давлат хизматчиси тушунчасини белгилашда
аниқ бир мезондан келиб чиқишни истисно этади.
Давлат хизматчилари – ҳуқуқнинг индивидуал субъектларидан иборат бўлган ижтимоий гуруҳ бўлиб,
маълум бир ҳақ эвазига давлат органларининг вазифа ва функцияларини амалга оширадилар.
Ҳар бир ташкил этиладиган ташкилот унинг нормал фаолият кўрсатиши учун махсус тайёрланган
хизматчилардан иборат бўлган маълум бир персоналга эга бўлиши лозим. Ташкилотларнинг турига қараб
ҳуқуқ объектларининг қуйидаги хизматчиларини: давлат (давлат органлари), маҳаллий органлар, жамоат
бирлашмалари, нодавлат, тижорат, нотижорат, диний, хусусий, халқаро ташкилотларнинг хизматчиларини
кўрсатиб ўтиш мумкин.
Инсонлар ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул, яъни: жамиятнинг нормал фаолият кўрсатишини
таъминлаш мақсадида турли функцияларни амалга оширадилар; моддий бойликлар яратадилар, яъни
товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, тарбиявий ва таълим функцияларини амалга оширадилар,
давлат-ҳокимият ҳаракатлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияларини бажарадилар, турли хилдаги
қарорларни қабул қиладилар.
Хизматчилар тўғрисида батафсил тушунча ҳосил қилиш мақсадида, уларнинг фаолиятини жамиятнинг
турли ташкилотларида (корхона, муассасаларида) банд бўлган бошқа шахслар фаолияти билан таққослаш
керак:
u
хизматчилар турли ташкилотларда (давлат, маҳаллий, нодавлат, нотижорат, жамоат, диний) маълум
бир лавозимларни эгаллайдилар;
u
уларнинг фаолияти ақлий хусусиятга эга, яъни улар бевосита моддий бойликларни яратмайдилар.
Лекин хизматчилар моддий ишлаб чиқариш соҳасида ҳам фаолият юритиши мумкин, масалан,
ташкилий, ишлаб чиқариш жараёнини технологик таъминлаш, лойиҳаларни тайёрлаш, маркетинг,
тадқиқот фаолияти ва бошқалар;
u
хизматчилар ҳокимият фаолиятини (ташкиллаштириш, фармойиш бериш, раҳбарлик, назорат)
амалга оширадилар ҳамда тегишли ташкилий-фармойиш бериш ва маъмурий-хўжалик
ваколатларига эга бўлади; улар давлат ва жамоат мажбурлов чораларини қўллашлари мумкин.
Ҳар қандай ташкилотдаги хизматчилар асосан бошқарув функцияларини амалга оширадилар;
u
хизматчилар ўзларининг ваколатларини, функцияларини, қоида бўйича, маълум бир ҳақ эвазига
амалга оширадилар.
Хизматчилар ўртасида давлат ва маҳаллий органларда фаолият кўрсатувчи хизматчиларни алоҳида
кўрсатиб ўтиш лозим. Давлат ва маҳаллий органларининг хизматчилари давлат ва маҳаллий органларнинг
манфаатларини кўзлаб, уларнинг номидан ҳаракат қиладилар ҳамда давлат ва маҳаллий маъмуриятнинг
вакиллари бўлиб ҳисобланадилар.
Давлат ва маҳаллий органларнинг хизматчилари давлат ва маҳаллий органлар олдида турган вазифа
ва функцияларни амалга оширадилар.
Давлат хизматчиси давлат лавозимини эгаллаган, пул мукофоти эвазига мазкур давлат органининг
функцияларини амалга оширадиган шахсдир.
Давлат хизматчиларининг аксарияти ижро-фармойиш бериш (ташкиллаштириш) ваколатларини
ва ижтимоий-маданий фаолиятни амалга ошириш билан шуғулланадилар. Фақатгина айрим давлат
хизматчилари махсус давлат мансабларини эгаллайдилар, масалан, одил судловни ва прокурор назоратини
(яъни, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини) амалга оширадилар.
46
III БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ
ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
Кўпгина юридик адабиётларда давлат хизматчисига қуйидагича таъриф берилади: давлат хизматчиси – бу
давлат маъмурияти аппаратида бевосита ёки билвосита маълум бир ҳақ эвазига домий ёки вақтинча хизмат
мажбуриятларини амалга оширувчи шахсдир.
1
Бунда “хизматчи томонидан хизмат мажбуриятларининг
бажарилиши” асосий тушунча сифатида намоён бўлади.
Давлат хизматчиси тушунчасини уч маънода кўриб чиқиш мумкин:
1
Қаранг. Старилов Ю.Н. Служебное право. Москва, БЕК, 1996; Алехин А.П., Кармолицкий А.А., Козлов Ю.М.
Административное право. – Зерцало, 1998; Бахрах Д.Н., Россинский Б.В., Старилов Ю.Н. Административное право.
– М.: Норма, 2004; Козлов Ю.М. Административное право. – М.: Юристъ, 2003; Габричидзе Б.Н., Чернявский А.Г., Ким-
Кимэн А.Н. Административное право. – М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2004.
2
Э.Т.Хожиев. Давлат хизмати. Ўқув қўлланма. Т., ТДЮИ нашриёти, 2004. 48-49-б.лар.
3
Административное право Республики Узбекистан // Авт. коллектив: Х.Р.Алимов, Л.И.Соловьева и др./ - Т.: «Адолат»,
1999.
u
Do'stlaringiz bilan baham: |