ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


) давлатни аҳоли билан алоқасини, давлат хизматининг обрў-эътиборини таъминловчи ижтимоий- сиёсий ва ҳуқуқий асосларини шакллантириш; 2)



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1)
давлатни аҳоли билан алоқасини, давлат хизматининг обрў-эътиборини таъминловчи ижтимоий-
сиёсий ва ҳуқуқий асосларини шакллантириш;
2)
марказий ва маҳаллий давлат органлари аппаратининг самарали ишлаши ва ривожланишини 
таъминлаш;
3)
меҳнатни илмий ташкил этиш, фан янгиликларидан, техника ютуқларидан фойдаланиш, жаҳон 
тажрибасини қўллаш орқали давлат аппарати фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш;
4)
давлат бошқарувини демократлаштириш, унинг фаолиятида ошкоралик ва очиқлик учун шароит 
яратиш, қонунийликни таъминлаш, буйруқбозлик ва коррупция кўринишларига барҳам бериш;
5)
давлат органлари жамоасида соғлом муҳит, ишчанлик сифатларини, ташаббускорлик, ижодкорликни 
вужудга келтирувчи шароитларни таъминлаш;
6)
давлат бошқаруви ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини вужудга келтириш 
ва фаолият кўрсатишини таъминлаш, ходимларни хизмат пиллапоясидаги адолатли силжишига 
имконият яратиш;
7)
давлат бошқарувига хизматга қабул қилиш, хизматни ўзгартириш, юқори кўтарилиш, ходимлар 
фаолиятини баҳолаш, рағбатлантириш, жавобгарлик тартибларини аниқлаш.


18
u
давлат бошқарув тузилмасини самарали ташкил қилиш ва ривожлантириш, мансаблар ўртасида 
ваколатлар тақсимланишини режалаштириш;
u
давлат органлари ходимларини бошқариш, уларнинг малакавий даражасини аниқлаш, малакасини 
ривожлантириш, мансаб даражасида силжиши, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
u
давлат бошқаруви ходимларини мансаб даражаси ва тоифаси бўйича статистик ҳисоб юргазиш;
u
мансабларга малакавий талабларни, уларнинг кўтарилиши тартибларини ишлаб чиқиш;
u
давлат аппарати ходимларини аттестациядан ўтказиш, танлов ўтказиш, хизматчиларнинг малакавий 
ўсиши ва иш фаолияти истиқболини режалаштириш;
u
давлат аппаратини сақлаш ва самарадорлиги учун қилинаётган молиявий ва бошқа моддий 
харажатларни асослаш, штат миқдорини аниқлаш, давлат хизмати органлари, ташкилотларига 
қилинадиган моддий ва меҳнат сарф-харажатларини аниқлаш;
u
мансаб вазифаларини бажариш учун манфаатдорлик ва жавобгарлик шаклларини ҳамда уларни 
қўллашнинг демократик усулларини аниқлаш ва асослаш;
u
давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва 
мувофиқлаштириш. Бунинг учун, замонавий ахборот-таҳлил тармоғини шакллантириш, эксперт-
маслаҳатчи гуруҳлари хизматини ташкил этиш;
u
давлат бошқаруви ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, таълим 
муассасалари ўқув дастурларини таҳлил қилиш, битирувчиларнинг сифатига баҳо бериш, улардан 
фойдаланишни назорат қилиш, давлат органлари ва таълим муассасаларининг алоқаларини 
таъминлаш;
u
давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасида қонун ҳамда ислоҳот дастурлари лойиҳаларини 
тайёрлаш.
1
1
Б.Мирбобоев, О.Ҳусанов, А.Бегматов. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
масалалари. Тошкент, Akademiya, 2005. 25-26-б.лар.
Ўзбекистон Республикасида давлат хизмати соҳасига тааллуқли изланишларни олиб борган ҳуқуқшунос 
олимлардан яна бири Х.Р. Алимов давлат хизматининг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритади:
u
Ўзбекистон Республикаси халқи манфаатларини кўзлаб давлатнинг функцияларини амалга 
ошириш;
u
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Президент ва Ҳукуматнинг қарорларини, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа меъёрий 
ҳужжатларини ижро этиш;
u
фаолиятнинг ўрнатилган мақсадлари ва ваколатларига қатъий риоя этган ҳолда республика ва 
маҳаллий органларнинг самарали иш фаолиятини таъминлаш;
I БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


19
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
1
Административное право Республики Узбекистан. Учебник. Ташкент, Адолат, 1999.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда 
давлат хизматининг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
Умуман олганда, давлат хизматининг вазифалари давлат органининг ҳуқуқий мақомига, давлат 
хизматчисининг қандай лавозимни эгаллаганига боғлиқдир.
u
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилишини ва 
ҳимоя қилинишини таъминлаш;
u
бошқарув фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва илмий-техник жараённинг энг илғор 
воситаларидан фойдаланиш, профессионал даражани ошириб бориш ва бошқалар.
1
u
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамияти қуриш 
учун шарт-шароитлар яратиб бериш, ишлаб чиқариш, шахснинг эркин ҳаёт кечиришини таъминлаш, 
фуқароларнинг ҳуқуқлари, экринликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
u
давлат органлари олдида турган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун ижтимоий-
сиёсий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни ташкил этиш;
u
давлат органларига берилган ваколатлар доирасидан келиб чиққан ҳолда уларнинг самарали 
фаолиятини таъминлаш;
u
давлат хизмати ва давлат хизматчиларининг профессионал фаолияти шароитларини 
такомиллаштириш;
u
давлат органлари ва давлат хизматчилари фаолиятида ошкоралик тамойилининг амалда бўлишини 
таъминлаш, қонунийликка риоя этиш, давлат хизматида маъмурий-буйруқбозлик, коррупция ва 
бошқа салбий ҳолатларга барҳам бериш;
u
давлат органларида хизматчиларнинг қобилиятини, муомаласини яхшилаш, бошқарув ишининг 
самарадорлигини ошириш;
u
давлат хизматчилари малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш 
ва таъминлаш;
u
давлат органларини давлат хизматига яроқли бўлган ҳамда ўзининг мансаб мажбуриятларини 
бажара оладиган юқори малакали хизматчилар билан тўлдириш;
u
давлат органлари хизматчилари фаолият юритиши учун зарур бўлган ижтимоий, ахборот, моддий-
молиявий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитларни ташкил этиш;
u
кадрларни танлаш, хизмат бўйича ҳаракатланиш тартибини, малакали синовларни, аттестацияларни 
ўтказиш, малака тоифаларини бериш, мувозанат ва жавобгарлик чораларини белгилаш ва 
ҳ.к.лар.



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish