Ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида


а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича: кундузги таълим шаклига —76 728 нафар этиб 1-иловага мувофиқ



Download 185,5 Kb.
bet2/3
Sana20.06.2022
Hajmi185,5 Kb.
#681656
1   2   3
Bog'liq
2022-2023 Қабул параметрлари мухокама

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига —76 728 нафар этиб 1-иловага мувофиқ;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар этиб 1а-иловага мувофиқ;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар этиб 1б-иловага мувофиқ;
масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар этиб 1в-иловага мувофиқ;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар этиб 2-иловага мувофиқ;
в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 100 нафар грантларнинг буюртмачиси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланади.
5. 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Давлат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
зарурат бўлганда, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари таркиби ва ўқув-методик таъминотидан келиб чиқиб, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш ҳамда ташкил этиладиган янги олий таълим муассасалари қабул параметрларини белгилаш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш;
олий таълим муассасаларига бакалавриатнинг масофавий таълим шаклига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида олий таълим муассасаларининг (ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини белгилаш;
профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш.
7. Молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқласин.
Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлиши белгилансин.
8. Магистратурада таҳсил олувчи хотин қизларнинг тўлов-контракт пуллари:
2021/2022 ўқув йилида республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг ўқиши учун контракт тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб борилади.
Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика ва Нукус давлат педагогика институтларининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юқорида келтирилган олий таълим муассасаларида чет тили бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни юқори савияда ва шаффоф тарзда ўтказилишини таъминласин.
10. Давлат комиссияси беш кун муддатда 2022/2023 ўқув йили учун:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмаларига биноан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария, тиббий-ижтимоий хизматлар соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимотини;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида давлат буюртмаси параметрларини таълим тилларига қараб тақсимотини тасдиқласин
11. Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 2 000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилсин.
Бунда, давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.
12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун грант ўринларини йўналишлар кесимида тақсимлаш бўйича таклифларини Давлат комиссиясига киритсин.
13. Белгилансинки 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
барча давлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрлари фақатгина давлат грантлари бўйича тасдиқланади;
тўлов-контракт асосидаги қабул ўринлари олий таълим муассасалари, молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари, бўйсунувига кўра тегишли вазирлик ва идоралар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади.
14. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилида янги киритилаётган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
давлат олий таълим муассасалари томонидан янги киритилаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режалари ҳамда фан дастурларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари пандемия шароитида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва тест синовларини хавфсизлик талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда юқори савияда ташкил этишга шахсан масъул этиб белгилансин.
16. Белгилаб қўйилсинки, 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Молия вазирлиги кадрлар буюртмачилари томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга кўра филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган фуқароларнинг ўқитиш харажатлари босқичма-босқич қоплаб борилишини таъминласин.
17. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари _____________ ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
***


Download 185,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish