100
КИРИШ
5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари
(тармоқлар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши – фан ва техника соҳасидаги йўналиш
бўлиб, у ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол
қилишдаги электр юритмалари ва электротехнологик қурилмаларни ишлаб чиқариш,
лойиҳалаш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, автоматик бошқариш соҳа истиқболини
белгилашга, касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон
фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб
олади. Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг вазифаси - талабалар
билимларини чуқурлаштириш ва электр юритмалари ва электртехнологик қурилмаларни
ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш корхоналари, электр юритмалари,
трансформаторлари, куч электр ва магнит майдонли ускуналари, электромеханик
мажмуалар ва тизимлар, шу жумладан уларни бошқариш ва ростлаш, электр ва электрон
қурилмалар, электромеханик ва электротехнологик қурилмалар мажмуалари ва
тизимлари, автоматик қурилмалар ва энергия оқимини бошқариш тизимлари, кабел
маҳсулотлари ва ўтказгичлар, электр конденсаторлар, кабелларни электр изоляцияси учун
материаллар ва тизимлар, электр конденсаторларни электр изоляцияси, бошқариладиган
электромеханик ва электртехнологик тизимлар, шу жумладан электр энергиясини механик
энергияга ва механик энергияни электр энергияга айлантириш учун мўлжалланган
қурилмалар (ва аксинча), электротехнологик, электр пайвандлаш ва электрофизик
қурилмалар ва жараѐнлар, маиший электр иситиш учун мосламалар ишлаб чиқариш
корхоналари, электр транспортининг ҳар хил турлари ва транспорт тизимларининг мақбул
ишлашини таъминлаш воситалари, саноат корхоналарининг электр жиҳозлари, барча паст
кучланишли ва юқори кучланишли электр жиҳозлари, электр қурилмалари, тармоқлари,
меъѐрий-техник ҳужжатлар ва стандартлаштириш тизимлари, электротехника саноати
маҳсулотлари, электр қурилмаларини сифатини текшириш ва текшириш усуллари ва
воситаларига оид муҳандислик масалаларини ечиш, алгоритмлаш ва математик
таъминотни яратиш, технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамда илғор педагогик
технологиялардан фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан
иборатдир. 5310700 - Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари
(тармоқлар бўйича) таълим йўналиши негизидаги 5А310704 - Электротехник мажмуалар
ва тизимлар (саноат) магистратура мутахассисликларига кирувчи талабалар учун таълим
йўналиши ўқув режасига асосан 5 та ихтисослик фанлари бўйича: ―Электр юритма
асослари‖, ―Электр механик тизимлар ва комплексларни бошқариш‖, ―Электр технология
асослари‖, ―Умумсаноат механизмларининг автоматлаштирилган электр юритмалари‖,
―Электр механик тизимларнинг аппаратлари, элементлари ва ўзгартгич техникаси‖ тест
саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида
батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: