230
5А312501 – Энергия машинасозлиги (ички ёнув двигателларининг энергия
тежамкорлиги ва экологиклиги)
магистратура мутахассислигига кирувчилар учун
фанлар бўйича синов дастури ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони
Аннотация
Магистратура мутахассислигига кирувчилар учун фанлар бўйича синов дастури ва
абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони 5А312501 –
Энергия машинасозлиги
(ички ѐнув двигателларининг энергия тежамкорлиги ва экологиклиги) магистратура
мутахассислигига кирувчилар учун 5312500 – Энергия машинасозлиги (ички ѐнув
двигателлари) таълим йўналишининг 2017/2018 ўқув йилида тасдиқланган ўқув
режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Тулаев Б.Р. – ТошДТУ «Энергия машинасозлиги ва касб таълими»
кафедраси
профессори, т.ф.н., профессор.
Хакимов Ж.О. – ТошДТУ «Энергия машинасозлиги ва касб таълими» кафедраси
мудири, PhD, доцент.
Дастур Машинасозлик факультетининг 2021 йил 30 июндаги №10-сонли Кенгаши
йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.
231
КИРИШ
5312500 – Энергия машинасозлиги (ички ѐнув двигателлари)
бакалавриат таълим
йўналиши – фан ва техника соҳасидаги йўналишлардан бўлиб, ички ѐнув
двигателларидаги ишчи жараѐнлар назариясини ўзлаштириш ва тадқиқот қилиш, ички
ѐнув двигателларини лойиҳалаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни диагностика
қилиш, синаш ва эксплуатация қилиш ҳамда уларга ишлатиладиган
материаллардан
самарали фойдаланиш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликнинг вазифаси – талабалар
билимларини чуқурлаштириш ва энергия машинасозлиги ва ички ѐнув двигателларини
ишлаб чиқариш, механизмлари ва тизимларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш,
таъмирлаш, ишлатиш, уларни синовдан ўтказиш, техник хизмат кўрсатиш, ростлаш,
автоматлаштирилган ва автоматик бошқаришга оид муҳандислик
масалаларини ечиш,
алгоритмлаш ва математик таъминотни яратиш, технологик ечимларни ишлаб чиқиш
бўйича ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда
билимларини
ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5312500 – Энергия машинасозлиги (ички ѐнув двигателлари) таълим йўналиши
негизидаги 5А312501 – Энергия машинасозлиги (ички ѐнув двигателларининг энергия
тежамкорлиги ва экологиклиги) магистратура мутахассислигига
кирувчи талабалар учун
таълим йўналиши ўқув режасига асосан 4 та ихтисослик фанлари: ―Ёнилғи ва мойлаш
материаллари‖, ―Мобил энергетика воситалари‖, ―Автомобил ва
тракторларнинг электр
жиҳозлари‖, ―Ички ѐнув двигателлари назарияси‖ бўйича саволлар шакллантирилган. Бу
фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: