Электрон дарслик қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
ўқув материалини мультимедиа, яъни маълумот беришнинг визуал, гиперматн ва овоз каби шаклларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши;
турли ўқув адабиётлари-дарслик, луғат, масалалар тўплами ва амалий-лаборатория машғулотлари учун тегишли барча ўқув қўлланмаларининг бир жойда жамланиши;
ўрганувчи ва ўргатувчи ўртасида ўзаро бевосита алоқа ўрнатилиши;
ўқитувчининг ўқув жараёнини бошқариш ва назорат қилиш вазифаларининг маълум қисмини керакли ўқув воситалари зиммасига юклаш имконияти;
ўқувчи томонидан қабул қилинадиган-маслаҳат, тушинтириш, маълумотни излаш бўйича савол-жавоб ва билимни ўзлаштириш даражасини назорат қилишни тезкор услубига ўтиш имконияти;
компьютер визуализацияси орқали ўрганилаётган объектнинг компьютердаги имитация моделларидан фойдаланиш;
ўқув материалига нисбатан енгил ўзгартиришлар киритилиши ва такомиллаштириш имкониятларининг яратилиши;
ўқув материали яратиш ва ададлашнинг арзонлиги;
ўқувчи фаоллигининг оширилиши;
таълимда масофадан ўқитиш услубини ташкил қилиш имконияти;
анаънавий ўқув адабиётлари билан биргаликда комплекс ҳолда фойдаланиш имконияти ва бунинг афзаллиги.
Электрон дарслик педагогик дастур сифатида дидактик педагогик ва психологик талабларга ҳам жавоб бериши керак.
Дидактик талабларга илмийлик, ўзлаштиришнинг енгиллиги, муаммони қўйиш ва ҳар томонлама асосли тарзда билим олишлик, ўқиш жараёнида ўқувчининг фаол ва онгли иштироки, билим олишнинг тизими ва босқичма-босқич амалга оширилиши, билимнинг мустаҳкам ўзлаштирилишининг таъмин этилиши, таълим тизимида билимни ўзлаштирувчи, ривожлантирувчи, мутахассис ходим ва тарбияловчилар вазифаларининг яхлитлиги, ўрганувчи учун ўқиш мустақил ҳолда бўлишлигининг таъминланиши, ўқитишнинг интерактивлиги, ўқитишнинг уйғунлигини таъминлаш, ўқув материалини тақдим этишда тизимли ёндашишлар киради.
Электрон дарслик ҳақида гапирилганда, уларнинг психологик, эстетик, гигиеник ва тиббий-психологик томонларини ҳам эътиборга олиш лозим бўлади. Бунинг сабаби, инсон организми электрон кўринишдаги маълумотларни қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятларини талаб қилади. Аммо шундай психологик тўсиқлар бўлиши мумкинки, ўқувчилар компьютер экранидаги маълумотларни тўғридан-тўғри қабул қила олмасликлари мумкин.
Маълумотларни қабул қилишда унинг фақат мазмуни эмас, балки ўлчами, ҳарфларнинг кўриниши, ранги ва тасвирнинг ҳаракати каби факторлар ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин. Шунинг учун электрон дарсликнинг матни ўзининг хусусиятларига эга бўлиши керак, ўқувчиларнинг маълумотларни қабул қилиши учун электрон дарсликдаги ўзига хос хусусиятлар, яъни ўчиб-ёниш рангни ажратиб кўрсатиш, тагига чизиб қўйиш, овоз каби воситалар таъсир этиши мумкин.
Шу нарсани эсдан чиқармаслик лозимки, бундай воситаларнинг кўп миқдорда бўлиши инсоннинг соғлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Электрон дарсликни яратишда яна бир муҳим муаммо-бу фойдаланувчиларга қанча миқдорда маълумот бериш мумкинлиги билан боғлиқдир. Одатда, инсон организми ташқаридан келаётган маълумотларга нисбатан мослашишини талаб этади. Шу сабабли бу соҳадаги изланишлар шуни кўрсатадики, электрон дарсликлар билан ишлашда машқ қилиш режимида ёки кўпроқ мустақил ишлаш соатларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ, чунки маълумотларни ортиқ даражада қабул қилиниши ўқувчиларнинг диққатини жалб қилмайди.
Бу муаммоларни ечиш учун берилаётган маълумотларнинг сифатини ошириш ва бундан ташқари, электрон дарсликда бир қатор имкониятлар яратиш лозимки, улар ёрдамида кўпгина параметрларни ўзгартириш мумкин бўлсин. Масалан, овозни ўчириб қўйиш, пасайтириш, кўтариш, рангларни ўзгартириш ва ҳоказо.
Электрон дарсликларнинг самарадорлигига эришиш комьпютер билан ўзаро мулоқотнинг психологик томонларини хисобга олиш асосида амалга оширилиб, уларга:
Электрон дарсликлардаги ўқув материалини тақдим этиш, англаш (когнитив) жараёнининг вербал-мантиқий, сенсор-перцептив (ҳис қилиш, сезиш) ва ифодаланиш даражасига мос келиши керак. Шунингдек, англаш билан боғлиқ психологик жараёнларга ахборотни қабул қилиш (асосан, кўриш ҳамда эшитиш, ҳис қилиш), эътибор қилиш (унинг турғунлиги, жамланиши, бир нарсадан иккинчисига ўтиши, тақсимлаш ва эътибор даражаси), фикрлаш (назарий тушунча, амалий-кўргазмали ва амалий-ҳаракатли), тасаввур қилиш, хотира (оний, қисқа ва узоқ муддатли, қисқа муддатли, қисқа муддатли хотирада маълумотни жойлаштириш ҳодисаси) ва бошқалар;
Электрон дарслик ундан фойдаланувчи учун қулай, фанни ўзлаштиришга ижодий ёндашиш ва сиҳат-саломатлиги учун мақбул меҳнат шароитларини яратиш каби асосий талаблар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |