БОШКАРУВ-бу танлов, карор кабул килиш ва унинг бажарилишини назорат этиш жараёнидир.
Бошқариш - бу кўзланган мақсадга эришиш қобилияти ва маҳорати демакдир. Бошқаришнинг асосий мақсади жамиятнинг моддий - маънавий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадида ижтимоий муносабатларни ва ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришдан иборат.
Бошқариш - бу ўз қўл остидаги ходимларни муваффақиятларга эришишга раҳбарлик қилиш экан, у аниқ мақсадга эришиш билан бевосита боғлиқ. Шундай қилиб, аниқ мақсад ва унга эришиш йўлидаги муваффақият бошқарув натижаларидан бири ҳисобланади. Муваффақият деганда жамият томонидан тан олинган энг яхши натижаларга эришиш тушунилади. Муваффақият қуйидаги элементларни қамраб олади:
1. Фаолият билан боғлиқ реал мақсадни аниқлаш;
2. Уни жамият томонидан тан олиниш;
3. Яхши натижага эришиш.
Бошқарув жараёни мақсадга эришиш йўлида одатда кўпгина қийинчиликлар, тўсиқлар, муаммоларга дуч келиш мумкин. Соғлиқни сақлашни бошқариш тизимда бу муаммоларни муваффақиятли ҳал этгандагина кутилган натижага эришиш мумкин.
Менежмент махорати унинг барча услубларини эгаллаш, уларни тўғри боғлаб қўллаш, ҳар бир аниқ вазиятда энг самаралисини топиш қобилиятига эга бўлишидан иборатдир.
Менежментнинг асосий вазифаси жамият ривожланишининг объектив қонунлари талабларини хисобга олган ҳолда ва иқтисодиётни бошқариш амалиётини умумлаштириш асосида иқтисодиётни самарали бошқариш учун зарур бир мақсадга йўналтирилган харакатлар тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
Турли мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш тамойилларидан қатъий назар, фаолиятни таъминлаш катта молиявий маблағлар ва кўплаб ходимларни жалб этиш билан боғлиқ кўп тармоқли тузилмани ўзида акс эттиради. Ушбу тизимни бошқариш тамойиллари хўжаликни бошқа тармоқларини бошқариш тамойиллари билан кўп жиҳатдан ўхшашдир. Бу бошқариш назарияси соғлиқни сақлашга қўлланилиши мумкинлигини англатади.
Соғлиқни сақлашни бошқариш жараёнига жалб этилган барча шифокорлар, ҳамширалар доришунослар, бўлим бошлиқлари, соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари ва маъмурлари учун менежментнинг асосий концекпциясини тушуниш, уни қўллаш услуби муҳим аҳамиятга эга. Касалхонага ётқизиш вақтини камайтириш, даволаш қийматини пасайтиришга йўналтирилган тадбирлар ва давлат ажратмаларини камайиши тиббий хизматлар қийматида қарорлар акс этишини тўла англаши лозим бўлган соғлиқни сақлашнинг барча бўғинларини, ундаги барча ходимларни фаол иштирокини талаб этади.
Республикада соғлиқни сақлаш тизимини қайта қуришнинг муҳим томонларидан бири мутахассис раҳбар ходимлар тайёрлаш масаласи ҳисобланади.
Соғлиқни сақлашда менежмент қуйидагиларни амалга ошириш учун зарур кўникмаларни яратади:
Ишлаб чиқариш жараёнини ўзгартириш,
Соғлиқни сақлаш аҳволини яхшилаш,
Натижа/таъсирни келтириб чиқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |