Кириш
Саноатнинг ривожланиши туфайли халқ хўжалигининг кўп тармоқлари равнақида нефть ва газнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ушбу фан нефт-газни термик ва каталитик қайта ишлаш жараёни кимёсини, ҳарорат таъсирини, ушбу жараёнлар учун катализатор танлаш, тайёрлаш, хоссаларини аниқлаш ва жараён учун қўллашнинг назарий ҳамда амалий томонларини ўргатади. Шу боисдан айниқса, нефтни қайта ишлаш жараёнлари учун янги каталитик системалар ишлаб чиқиш ва уларни эксплуатацион хоссаларини ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - “Нефть-газни термик ва каталитик қайта ишлаш” фани магистрантларга нефт ва табиий газни қайта ишлаш жараёнининг моҳиятини, бунда қўлланиладиган катализаторларни тайёрлашни ва қўллашни ўргатади. Ундан ташқари нефтни катталаштирилган қурилмаларда қайта ишлаш тўғрисида малака ҳосил қилишни мақсад қилиб қўяди.
Фаннинг вазифаси - магистрантларга фанга оид назарий маълумотларни бериш, амалий машғулотларни бажариш, билимларни мустақил таълим асосида мустаҳкамлаш, нефт ва табиий газни термокаталитик қайта ишлашни ўргатиш ва нефть-газни термик ва каталитик қайта ишлашда лаборатория шароитида олган назарий ва амалий билимларидан фойдалана олиш малакаларини ҳосил қилиш ва ривожлантиришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар
“Нефть-газни термик ва каталитик қайта ишлаш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистрант:
нефть ва табиий газ углеводородларини термик ўзгаришлари;
термик қайта ишлашнинг термодинамикаси ва кинетикаси;
катализаторларни таъсир қилиш механизмлари;
каталитик крекинг, риформинг ва пиролиздаги кимёвий жараёнларни;
ёқилғиларнинг октан ва цетан сонини ошириш жараёни ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
нефтни термокаталитик қайта ишлашни илмий асосларини;
табиий газни термик ва каталитик қайта ишлашни илмий асосларини;
ёқилғиларни октан сонини оширувчи компонентларни каталитик синтезини;
углеводородларни термик ва каталитик қайта ишлашнинг кинетикаси ва иссиқлик эффектини;
нефть ва табиий газни термик ва каталитик қайта ишлашда ҳосил бўладиган маҳсулотларнинг турларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
углеводородларни қайта ишлашни термоксидланиш ва гидрогенизациялаш усулларидан фойдаланиш;
ушбу жараёнларда қўлланиладиган катализаторларни тайёрлаш усулларидан фойдаланиш;
мувофиқ реакцияларнинг кинетикалари ва механизмларини таҳлил қила олиш;
углеводородларни термокаталитик оксидлаб ва гидрогенизациялаб қайта ишлашда қўлланиладиган лаборатория ва саноат асбоб-ускуналаридан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |