V. Лаборатория машғулотлар бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Лаборатория машғулотлари талабаларнинг назарий ва амалий машғу-
лотларда олган билимларини (асосий физик ва электротехник қонуният-
ларни) тажриабада текшириб амалий кўникмалар ва малака ҳосил қилишга
қаратилган.
Лаборатория машғулотларини қуйидаги мавзулар асосида ташкил этиш
тавсия этилади:
ўзгармас ток занжирларида Ом ва Кирхгоф қонунларини текшириш;
актив элементли ўзгарувчан ток занжирида истеъмолчиларни улаш;
сиғим элементли ўзгарувчан ток занжирида истеъмолчиларни улаш;
индуктив элементли ўзгарувчан ток занжирида истеъмолчилар;
актив, сиғим ва индуктив элементли ўзгарувчан ток занжири;
уч фазали электр занжирида истеъмолчиларни улаш;
электр ўлчов қурилмаларининг хатоликларини аниқлаш;
бир фазали трансформаторниқисқа туташув режимида текшириш;
трансформаторларни параллел ишлашини юклама режимида;
асинхрон двигателни юргизиш ва реверслаш;
уч фазали синхрон генераторни текшириш;
асинхрон двигателни қувват коэфициентини ошириш;
бир ва икки ярим даврли тўғрилагични текшириш;
ярим ўтказгичли диод ва тиристорнинг статик характеристикалари;
ноэлектрик катталикларни электр усулида ўлчаш;
микропроцессорларнинг ишлашини текшириш;
инверторнинг ишлашини текшириш.
VI. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Маълум ҳажмдаги мавзулар талабалар томонидан мустақил
ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Бунда талабалар мустақил ўрганиш учун
ажратилган мавзулар режаси асосида тавсия этилган адабиётлардан, электрон
ахборот ва ўқув материалларидан, тарқатма материаллардан, ҳамда мустақил
тайёргарлик учун яратилган махсус ўқув адабиётлардан фойдаланишлари
кўзда тутилади.
11
Тавсия этилаётган мустақил тайёргарлик мавзулари:
• Электр энергияси, уни ҳосил қилишнинг усуллари. Саноат
электроэнергетикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари.
Замонавий ишлаб чиқаришнинг энергетика менежменти. Муҳандислик
ишида электр энергиянинг ўрни. Асосий электрик катталикларнинг ўлчов
бирликлари. Ўлчовларнинг улушли ва каррали бирликлари.
• Қаршиликнинг температурага боғлиқлиги. Ўта ўтказувчанлик ҳақида
тушунча. Ўзгармас электр токи ва унинг кимёвий манбалари, манбанинг
электр юритувчи кучи. Электр занжирларида резонанс, ток ва кучланишлар
резонанси. Резонанснинг техникадаги аҳамияти. Симметрик ва носимметрик
системалар. Уч фазали системада нол симнинг аҳамияти.
• Электромагнитик қурилмалар ва уларнинг ишлатилиши (релелар,
контакторлар).
• Трансформаторнинг ташқи характеристикаси ва ундаги кучла-
нишнинг ўзгариши. Трансформаторларнинг паралел ишлаши.
• Электр ўлчов тизимларининг афзалликлари ва имкониятлари. Ишлаб
чиқаришда технологик жараёнларнинг асосий катталиклари.
• Двигателнинг электромагнитик қуввати, айлантирувчи моменти ва
фойдали иш коэффициенти. Генераторни уйғотиш схемалари. Ўзгармас ток
машинасининг двигател режими, фойдали иш коэффициенти ва уйғотиш
усуллари.
• Электр энергиясини узатишнинг самарадорлиги ва уни ошириш
усуллари. Энергия самарадор технология- лар ҳақида тушунча. Корхоналар
энергия аудити. Муқобил энергия манбаларининг жаҳон ва мамалакатимиз
миқёсида ривожланишининг устивор йўналишлари.
• Вакумда, газларда ва суюқликлардап электр токи. Электрон
қурилмаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихида электровакум
лампаларнинг ўрни. Электр ёритиш тизимларининг лампалари. Майдон
транзисторларининг тузилиши ва уларнинг қўлланилиши. Инверторларнинг
электр таъминоти тизимларида қўлланилиши. Электр токининг кимёвий,
биологик ва физиологик таъсирлари.
12
Do'stlaringiz bilan baham: |