Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Талабаларнинг “Тез тиббий ердам” фани бўйича клиник амалиёти ва симуляцион ўқитиш таълим жараённинг 50% ини ташкил қилади ва касалхоналарнинг терапевтик ва жаррохлик жонлантириш бўлимларида ўтказилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Ҳалокатлар тиббиёти ва фавкулодда вазиятлар таърифи. Ҳалокатлар таснифи. Ҳалокатларнинг тиббий тавсифи. Дастлабки бирламчи текшириш ўтказиш. Иккимламчи текширув ва қайта бахолаш. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
Артериал гипотония. Хушини йўқотиш, коллапс, шок. Турлари. Гиповолемик шок ва қайта тақсимланувчи шок. Клиникаси, диагностикаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш.
Геморрагик синдром. Массив қон йўқотиш, гомологик қон, ДВС синдроми клиникаси, диагностикаси. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари. УАШ тактикаси.
Ўткир экзоген захдрланиш синдроми. Захарланишлар. ФОБ, барбитуратлар, наркотик воситалар, алкогол суррогатлари, қузиқорин, кислота ва ишкорлар билан захарланиш. Клиникаси, диагностикаси, захарланишда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, УАШ тактикаси
Кома ва коматоз холатлар. Диабетик, жигар, уремик комалар. Клиникаси, диагностикаси, тез тиббий ёрдам курсатиш.УАШ тактикаси.
Харорат таъсироти ва электротравма. Электротравма, куйиш, совуқ қотиш. Клиникаси, диагностикаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш. УАШ тактикаси.
Кардиал ўлим синдроми. Тушунчаси, этиологияси, клиникаси, диагностикаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш. Ўпка-юрак реанимацияси (ЎЮР) ўтказиш тамойиллари. УАШ тактикаси.
Нафас сиқиши, бўғилиш. Бронхиал астма хуружи, астматик статус. Сохта круп. Ўткир ўпкали-юрак. Диагностикаси. Тез тиббий ёрдам. УАШ тактикаси.
Артериал гипертония. Гипертоник криз. Турлари, кечиши, клиникаси, диагностикаси. Тез тиббий ёрдам. УАШ тактикаси.
Юрак ритмининг бузилиши. Пароксизмал тахикардия. Қоринчалар фибрилляцияси. МАС-синдром. Диагностикаси. Тез тиббий ёрдам. УАШ тактикаси.
Кўкрак қафасидаги оғриқ синдроми. Диагностикаси. Миокард инфаркти. Кардиоген шокда биринчи ёрдам. Юрак астмаси, ўпка шиши. Шошилинч ёрдам. УАШ тактикаси.
Қориндаги оғриқ синдроми. Мезентериал томирлар тромбози. Ичак, жигар, буйрак санчиғи. Шошилинч ёрдам. УАШ тактикаси.
Иситма синдроми. Сепсис. Клиникаси, диагностикаси. Септик шокда тез тиббий ёрдам кўрсатиш. УАШ тактикаси.
Ўткир бош мия ишемияси синдроми. Неврологик комалар. Бош мия шиши. Клиникаси, диагностикаси, тез тиббий ёрдам кўрсатиш. УАШ тактикаси
Тез тиббий ёрдам фани бўйича клиник амалиётни ўтиш даврида талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |