Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан иқтисодиётнинг тармоқларида бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва
аҳамияти, бухгалтерия ҳисоби усуллари ва тамойиллари, бухгалтерия ҳисобининг
счетлар тизими, ҳужжатлаштириш ва инвентаризация, бухгалтерия ҳисобининг
регистрлари ва шакллари, бухгалтерия баланси, пул маблағлари ҳисоби, меҳнат ва иш
ҳақини ҳисобга олиш, товар-моддий заҳиралар ҳисоби, инвестициялар ҳисоби, асосий
воситалар ва номоддий активлар ҳисоби, маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш
харажатлари ва маҳсулот таннархи ҳисоби, бюджетлаштириш ва харажатларни назорат
қилиш, тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш, хусусий капитал ҳисоби,
молиявий натижалар ҳисоби, ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш, унинг меъёрий
тартибга солиниши, даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш ҳамда ҳозирги кунда
бухгалтерия
ҳисобининг
ривожланиш
тенденцияси,
истиқболи
ҳамда
республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва устувор
вазифалари масалаларини қамраб олади.
Талабаларнинг ушбу фанни чуқур ўрганиши бухгалтерия ҳисоби назарияси,
молиявий ҳисоб ва ҳисобот, бошқарув ҳисоби ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар ҳисоби фанлари ҳамда хўжалик субъектларида бухгалтерия ҳисобини ташкил
этиш ва юритиш учун замин бўлиб хизмат қилади.
Ушбу “Бухгалтерия ҳисоби” фани “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим
йўналиши ўқув режаси 3 блоки таркибида модуль тизими асосида бухгалтерия ҳисоби
назарияси, молиявий ҳисоб ва ҳисобот, бошқарув ҳисоби ҳамда ҳалқаро молиявий
ҳисобот стандартлари бўйича ўқитиладиган ихтисослик мавзуларини комплекс ўз ичига
олган ҳолда ўрганилади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
“Бухгалтерия ҳисоби” фанининг асосий мақсади – талабаларда бухгалтерия
ҳисобининг объектлари, яъни хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари,
уларнинг хўжалик юритиш жараёнидаги ҳаракати, хўжалик муомалаларини ҳисобга
олиш,
уларни
ҳужжатлаштириш
ва
умумлаштириш,
корхона
(ташкилот,
муассаса)ларнинг мулкий, молиявий фаолияти ва улар тўғрисидаги тўлиқ ишонарли
маълумотларни шакллантириш ҳамда халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида
тақдим этиш, молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилиш, унинг меъёрий ҳуқуқий
асослари бўйича йўналишига мос билим, кўникма ва малака шакллантириш
ҳисобланади.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни хўжалик юритувчи
субъектлардаги маблағлар, уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳаракатини тўғри
акс эттириш, ҳисоботларни тузиш, молиявий ҳисобот маълумотларининг
шаффофлигини таъминлаш, бошқа субъектлар билан ҳисоблашишларни тўғри ташкил
қилишни қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар
қўйилади. Талаба:
- бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети ва усуллари;
- хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари ҳаракати;
- пул маблағлари ва валюта операциялари;
- меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш;
- товар-моддий заҳиралар ҳаракатини ҳисобга олиш ҳақида тасаввурга эга
бўлиши;
- инвестициялар ҳисоби;
- асосий воситалар ҳисоби;
- номоддий активлар ҳисоби;
- товар-моддий заҳиралар ҳисоби;
- меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби;
- маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи
ҳисоби;
- бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилишни билиши ва улардан
Do'stlaringiz bilan baham: |