30-мавзу: Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
Оралиқ ва якуний назорат дарслари (4 соат).
Жами (34 соат).
9- СИНФ
(34 соат,ҳафтасига 1 соатдан
1. Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш (10 соат)
1-мавзу: Тадбиркорлик. Тадбиркорлик ва унинг асосий хусусиятлари. Тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни. Бизнес ғоя ва бизнес режа. Тадбиркор ва унга хос хусусиятлар. Тадбиркорлик фаолиятининг турлари: ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий, воситачилик ва суғурта фаолияти.
2-мавзу: Фирма ва унинг турлари. Фирмалар ва уларнинг турлари. Эгаси якка шахс бўлган фирма, ширкат, шерикчилик асосида тузилган фирма, масъулияти чекланган ва чекланмаган фирмалар. Уларнинг ташкилий асослари ва бир биридан фарқлари.
3-мавзу: Акциядорлар жамияти. Акциядорлар жамиятининг ташкилий тузилмаси. Очиқ ва ёпиқ турдаги акциядорлар жамияти. Оддий ва имтиёзли акциялар. Акциянинг номинал қиймати, бозор нархи ва курси.
4-мавзу: Фирмани очиш. Якка тартибдаги тадбиркорлик. Фирма очишнинг ташкилий йўл-йўриқлари. Фирма низоми ва таъсис шартномаси. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг ҳуқуқий асослари.
5-мавзу: Фирма маблағлари ва харажатлари. Фирманинг маблағлари. Асосий ва айланма маблағлар. Амортизация ва амортизация ажратмаси. Фирманинг умумий харажатлари. Доимий ва ўзгарувчан харажатлар. Маҳсулотнинг таннархи, ишлаб чиқариш нархи.
6-мавзу:_Ялпи_даромад,_фойда_ва_зарар.'>-мавзу: Ялпи даромад, фойда ва зарар. Корхона чиқими. Корхона даромади. Корхона фойдаси ва зарари.
7-мавзу: Иқтисодий фаолият таҳлили. Рентабеллик. Фирма фаолиятининг молиявий таҳлили. Соф фойда, рентабеллик. Банкротлик. Фирмани тугатиш. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида” ги қонуни.
8-мавзу: Фирмани бошқариш – менежмент. Бошқарув тушунчаси. Бозор шароитида бошқарувнинг ўрни. Корхонани бошқарув жараёнининг хусусиятлари. Менежмент ва унинг вазифалари. Менежер. Бошқарув жараёнининг босқичлари: бошланғич вазиятнинг таҳлили, бошқаришдан кўзланган мақсадни аниқлаш, бошқарув билан боғлиқ хатти ҳаракатларни режалаштириш, бошқарувни амалга ошириш, бошқариш жараёнининг боришига оид маълумот ва ахборотларни тўплаш, қайд қилиб бориш ва қайта ишлаш, бошқарув жараёнини назорат қилиб бориш. Менежер ва жамоа ўртасидаги муносабатлар. Менежернинг раҳбарлик услублари.
9-мавзу: Маркетинг. Маркетинг тушунчаси. Маркетинг тамойиллари ва мақсадлари. Маркетинг ташкилий тузилмалари. Маркетинг тадқиқотлари. Бозорни тадқиқ қилишда маълумотларнинг роли. Маълумот тўплаш усуллари ва воситалари. Замонавий электрон ахборот технологиялари. Интернет тизими. Маркетингда режалаштириш ва олдиндан айтиш. Рекламанинг аҳамияти ва фойдаси. Реклама турлари.
10-мавзу: Ишлаб чиқариш ва экология. Табиатдаги мувозанат. Экология фани. Экологик муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари. Экология ва иқтисодиёт орасидаги муносабатлар. Атроф муҳитнинг ифлосланиши. Атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш. Давлат — табиат ҳимоячиси. Ўзбекистонда экологик муаммолар. Орол денгизи муаммоси. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар. Атроф муҳитни имоя қилиш– ҳар бир кишининг фуқаролик бурчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |