Ҳуқуқий онг Режа



Download 71 Kb.
bet1/2
Sana05.06.2022
Hajmi71 Kb.
#639610
  1   2
Bog'liq
1349945854 11587


Ҳуқуқий онг
Режа:
1. Ҳуқуқ ва ҳуқуқий онгаинг ўзаро боғлиқлиги
2. Ҳуқуқий онгнинг тузилиши
3. Ҳуқуқий онг - ҳуқуқни такомиллаштириш ва ривожлантириш омили
ҲУҚУҚИЙ ОНГ
1 . Ҳуқуқ ва ҳуқуқий онгаинг ўзаро боғлиқлиги
Жамият ҳаётининг олға қараб ривожланишида ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиб туриш йўли билан унга уюшқоқлик ва тартиб киритади. Ҳуқуқнинг қоидага солиш таъсири ўта кўп қирралидир. Яъни у, бир томондан, мавжуд ижтимоий муносабатларни мустаҳкамласа ва барқарорлаштирса, иккинчи томондан, ҳаётда энди тугилиб келаётган янги муносабатларнинг ривожига рағбатлантирувчи таъсир қилади. Ижтимоий ҳаёт ривожига тўсқинлик қилувчи, жамиятнинг олға боришига халақит берувчи, яъни жамият муносабатлари учун нохуш бўлган ҳодисаларнинг олдини олишда ҳам ҳуқуқнинг вазифаси кам эмас.

Ҳуқуқ - озодлик меъёрини белгилаб ёки ман этиб, мажбурият юклаб ва аниқлаб, одамларни аниқ ривожланиш изига солиб, уларнинг феъли-атворига фаол таъсир кўрсатади. Ҳуқуқнинг тартибга солиш таъсири, унинг одам онгига таъ-сирида юзага чиқади. Ҳуқуқий талаблар онгда акс этиб, шахс томонидан англаб етилади, тушунилади ва ўзлаштирилади, инсоннинг ҳуқуққа муносабатини белгаловчи таассурот ва ишончнинг мураккаб билимлар бирикмасига айланади.


Ҳуқуқ, ижтимоий ҳодиса сифатида, онгдан ташқарида мавжуд бўла олмайди. У, ҳақиқий воқеликнинг бошқа ҳамма ҳодисалари каби, жамият онгада акс этиб, нафақат унинг инъикосига, балки билиш куроли ёки усулига айланади. Ушбу мураккаб руҳий соҳада кечадиган ички фикрлаш жараёни ҳуқуқий ҳақиқатнинг онгдаги аксини тушуниб етиш ва ҳуқуқ ҳақидаги билимларни шакллантириш билан боғланган. Ҳуқуқ ва онг ўртасида вужудга келадиган узилмас богликликни кўзда тутиб, аввало ҳуқуқий онг тушунчасини аниқлаб олиш лозим.


Ҳуқуқий онг ижтимоий онгнинг бир шаклидир. Демак, у ягона шакл эмас. Ҳаётнинг соҳалари ғоятда хилма-хил ва уларнинг ҳар бири жамият онгида диний, сиёсий, ҳуқуқий, ахлокяй ва бошқа аниқ шаклларда юз беради. Ўрганадиган соҳасининг ўзига хослигвдан катъи назар, ижтимоий онгнинг ҳар бир шакли бошқа шакллар билан узвий алоқада ривожланади. Гоҳо, ижтимоий онгаинг ҳар хил шакллари ўртасидаги ўзаро сингиб бориш тарзи муайян қийинчиликлар туғдирадики, натижада уларни ажратиш осон бўлмай қолади.


Ҳамма биладиган - «Ўлдирма!», «Ўғирлама!» каби диний ақидалар ўзининг юқори ахлоқий талаби билан ажралиб туради. Аммо шу талабларнинг ўзи ижтимоий онгаинг ахлоқ каби шаклида ҳам кўринади.


Ҳуқуқда кўзда тутилган ўғирлик, жамоат мулкини талон-торож қилиш ёки одам ўлдириш учун жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик ўзининг табиати билан ўша ахлоқий талабнинг гавдаланиши ёки тимсоли эмасми? Яхшилик ва ёмонлик ҳодисаларини тушуниш, кўрдингизки, жамият онганинг ҳар хил шакл ва даражаларида ва шундай диалектик ўзаро боғлиқликда намоён бўлади. Шу билан бир вақтда уларнинг ҳар бири ижтимоий онгаинг алохида соҳасида хуқуқ ва ҳуқуқий воқеликнинг хилма-хил ҳодисалари билан узвий боғликдир. Онгнинг бу шаклини ҳуқуқсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, ҳуқуқни ҳам ҳуқуқий онгсиз акдга сигдириб бўлмайди. Бири иккинчисидан келиб чиқади, бирвдан олдин иккинчиси юз берган бўлади, чунки бир ҳолда ҳуқуқ ҳуқуқий онгаинг ривожига ёрдам берса, бошқа ҳолда бунинг акси бўлиб, ҳуқуқий онг ҳуқуқнинг ривожига, унинг такомиллашувига кўмаклашади ва амалга киритилишини таъминлайди. Аммо, улар ўртасидага мавжуд узилмас боғлиқлик, уларнинг ҳар бири инсон одатига таъсир қилишига қарамасдан, ҳуқуқ ва ҳуқуқий онгаи бир-бирига ўхшатиш учун асос бўла олмайди. Уларнинг ҳар бири алоҳида ҳуқуқий ҳодиса сифатида, одамлар муносабатига, ўзининг тартибга солиш хусусиятига таъсир этиши билан фарқ қилади. Масалан, ҳуқуқнинг одамлар муносабатрга таъсирининг ўзига хослига шундаки, унинг меъёрий қоидалари умуммажбурий хусусиятга эга. Бу - ҳар ким ҳуқуқий талабга бўйсунишга мажбур деганидир. Бўйсунмаслик бўлса, ҳуқуқий жавобгарлик билан богликдир.


Ҳуқуқий онгта келсак, унинг тартибга солиш таъсир кучи бошқа шаклда амалга оширилади.


Гап шундаки, ҳар бир ҳуқуқий кўрсатма ҳуқуқий онг соҳаси орқали ўтгандан сўнггана, аниқ феъл-атворда ёки қилмишда амалга оширилади.


Ҳуқуқий буйруқ, ҳамма вақт, шахснинг онгига мурожаат қилади, чунки одилликнинг таъсир кучи шахсга қаратилган буйруқни инсон томонидан англаб олиб қабул қилинишига қаратилган. Инсон ҳуқуқий ахборотни англаб қабул қилиш, руҳий тушуниб етишдек мураккаб жараёнга дуч келади. Ахир, ҳуқуқий онг, моҳияти бўйича ўзига хос «лабораторияни» ташкил қилади, унда ҳуқуқий ахборотни ўзлаштириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ бўлган мураккаб жараён кечади. Ҳуқуқий онгаинг билиб олиш вазифаси, ҳуқуқий талабга нисбатан, ўзининг феъл-атвор йўлини ишлаб чиқишдаги баҳолаш фикрига ёки мулоҳазага айланади. Бошқача қилиб айтганда, миянинг ички фикрлаш ишининг бутун жараёни инсоннинг ўз-ўзини бошқариши, ўзини ўзи назорат қилишига, унинг феъл-атвори хусусиятини аниқлашга ёрдам беради. Ҳуқуқий талабни тушунишда, ҳуқуқий билим даражаси, адлия соҳасидан хабардорлиги, умумий ва шунингдек ҳуқуқий маданиятнинг савияси сўзсиз муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳуқуқ - қандай феъл-атвор шаклида (қонуний ёки қонунсиз) амалга оширилмасин, у ҳамма ҳолларда, аввало, инсоннинг онгига қаратилган бўлади, у орқали феъл-атворга уни тартибга солиш маъносида таъсир кўрсатади. Ҳуқуқ ва ҳуқуқий онгнинг юқоридагидек ўзаро таъсирида, шу мураккаб ижтимоий ҳодисанинг жамият муносабатларига таъсир кучи ва тартибга солиш таъсирининг моҳияти намоён бўлади. Ҳуқуқий онг ижтимоий онгнинг шундай соҳасики, унинг қамровида: тушунча, таассурот, баҳолаш, фикр юритиш каби жараёнларнинг ҳуқуқ меъёрларигина шаклланиб қолмасдан, балки ҳуқуқий тизимнинг хилма-хил қисмлари (ҳакам, ҳакам-лар иши, жазо бериш ҳуқуқи, милиция хизмати, нотариал идоралар, прокуратура ва бошқа кўп соҳалар) борасида тушунчалар юзага келади.


Пировардида - одамлар хулқ-атвори тамойилига сингиб кетадиган, хилма-хил ҳуқуқий ҳодисаларга жамият аъзоларининг муносабати, ҳуқуқ тўғрисидаги тушунча, ҳуқуқий билим - юқорида зикр этганимиздек шаклланади.


2-§. Ҳуқуқий онгнинг тузилиши


Мураккаб руҳий ҳодиса бўлган ҳуқуқий онг икки қисмга: ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий руҳиятга ажратилади. Шу бирликларнинг ҳар қайсисида ҳуқуқий ҳодисалар ўзига хос аксини топади. Масалан, улардан бирида, ҳуқуқий ҳодисалар илмий-тушуниб етилган мафкура кўринишида акс этса, иккинчисида эса, ҳуқуқий ҳодисанинг таркибий қисмлари, хилма-хил ҳис қилиш ва ҳолатлар шаклида намоён бўлади.

Ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий руҳиятларнинг ўзига хослиги улардаги мавжуд умумийликни ва ўзаро таъсирни мутлақо инкор этмайди. Чунки улар бир-бирлари билан чамбарчас боглангандир. Уларнинг бири иккинчисини тўлдиради, бири иккинчисидан келиб чиқади, шу тариқа ҳуқуқий воқелик тўғрисида илмий асосланган, ҳиссий тушуниб етилган, мураккаб йўлни ўтган тушунчани ҳосил қилади.


Ҳуқуқий онг руҳий таркибининг бойлиги, унинг одамлар хулқ-атворига, уларнинг ҳуқуққа муносабатига таъсири унга ўзига хос куч бағишлайди.


Ҳуқуқий мафкура - ҳар хил ҳуқуқий ҳодисалар ҳақидаги нуқтаи назар, тушунча, ғоя ва қарашларнинг илмий умумлаштирилган тизимидан иборатдир. Ҳуқуқий онгаинг ҳуқуқий мафкура қисмида аксини топган ҳуқуқий ҳодисалар ҳуқуқка бағишланган махсус назарий изланишларда ўз ривожини топиб, илмий даражада англаб етилади.
Бундай илмий асарларнинг мазмуни одамлар маънавий мулкига айланиб, уларнинг онгига аниқ ҳуқуқий билимлар-ни, мулоҳазаларни, эътиқод ва кайфиятни олиб киради. Инсоннинг онгида ҳуқуқни билиб олиш жараёни, юқорида зикр қилганимиздек ёки шунга яқинроқ тарзда кечади. Одамнинг ҳуқуқий онг жараёнини билиб олиш вазифаси туфайли ҳуқуқни ьсўллашда, суд ишларида, қонунийлик ва қонун тўғрисида ахборот олинади. Шундай ахборотлар асосида ҳуқуқий маданият даражаси кўтарилади, одамнинг ҳуқуқий билими ривожланади ва теранлашади. Инсоннинг ҳуқуқий феъл-атвори қандайлиги, пировардида унинг ҳуқуқий маданияти да-ражасига, ҳуқуқий билимининг кенглиги ва теранлигига богликдир. Ҳуқуқий мафкура - шахснинг ҳуқуқий онгини илмий асосда шакллантира бориб, ҳуқуққа, одамнинг ҳуқуққа бўлган муносабатига ҳал қилувчи таъсир қилади.
Ҳуқуқий руҳият - онг доирасидаги ҳуқуқий ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда, онгда юзага келадиган ва унга сингиб кетган ҳис, кечинмалар соҳасини ифодалайди. Ҳуқуқий руҳият - ҳуқуқий ҳодисаларни ҳиссиёт билан тиклаш соҳасидир. Одам ҳиссиз, ўз-ўзидан ўйламасдан фикр қиладиган машина эмас - у, нафақат фикр қиладиган, балки сезадиган тирик зотдир. Шунинг учун, у ижтимоий ҳодисаларни, жумладан ҳуқуқий ҳодисаларни ҳам, нафақат ақл билан, балки сезги билан ҳам тушуниб етади.
Хукуқий ҳодисаларни тушуниб етиш жараёни одамнинг иштирокисиз ривожлана олмайди, шу сабабли унда табиий тарзда ғоявий ва ҳиссий жараёнлар қўшилиб, чатишиб кетади. Мисол учун, лойиҳаланаётган қонун мазмуни билан од-дий танишиб чиқиш, унда ҳар хил ҳаяжонланишни (шодланиш ва қаноатланишдан, англашилмовчилик ва ачинишгача, чукур хафа бўлишгача) келтириб чиқаради ёки тўлқинланишга олиб келади. Одам ўзининг руҳий ҳолатига кўра ҳуқуқни оёқ ости қилиш, ноқонунийлик, зулм ва инсон эркини камси-тиш билан боғлиқ бўлган салбий ҳуқуқий воқеяикларга бефарқ, лоқайд қола олмайди. Унинг ҳуқуқий кечинмалари ва кайфияти ғазаб, қаҳр ва норозилик сезгиларида намоён бўлиб, ижтимоий-ҳуқуқий ҳаётнинг манфий ҳодисаларига танқидий қараш учун ҳиссий асос ярата бориб, инсонпарварлик ғоялари негизида, одамда қайта тузишга интилиш тугдиради.
Ҳуқуқий онг чегарасида ҳар қандай билимнинг шаклланиши идрок этиш жараёнини теранлаштира бориб, улар акс эттирган ҳодисаларни ўзлаштиришда ҳиссий тус олади. Хуқуқни такомиллаштиришда худди шу инсон ҳиссиёти (буни эслатиб ўтиш жоиз) олдинги ўринлардан бирида туради. Жамиятда ижтимоий одилликка эришишга қаратилган ва ҳиссий тус берилган талаблар кучига ишониш учун қулликни бекор қилиш, табақавий имтиёз ва чегаралаш, ирқий камситиш, қонун олдида ҳамма фуқароларнинг конституциявий тенглигини тан олиш кабиларни эслашнинг ўзи кифоя. Ҳуқуқий онг соҳасида кечадиган фикрлаш жараёни одамлар талабини ва манфаатини ифода этувчи инсон ҳиссиёти билан йўгрилган ёки шу ҳиссиётдан тузилган. Ҳуқуқий онг соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқий ғоялар, тушунчалар ва таассуротлар, ақл ва сезгининг шундай ноаниқ чалкашиб кетиши оқибатида, одам феъл-атворини тартибга солишда катта таъсирчан кучга эга бўлади. Шунинг учун, ҳуқуқий онгаи ўрганишга катта аҳамият берилади.
Ҳуқуқий онгнинг тузилиши тахлили, бир томондан, ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий руҳият каби унинг табиий таркибий қисмларининг ўзаро таъсири табиатини ва ўзаро нисбатини очади, бошқа томондан, ижтимоий ҳаётда бутун ҳодиса сифатида унинг вазифасини очиб беришга ёрдамлашади.
Хуқуқий фан ҳуқуқий онг соҳасини ижтимоий ва шахсий турларга ажратади. Аммо бу чегаралаш, уларнинг ўртасидаги диалектик ўзаро боғлиқпикни мутлақо инкор этмайди. Ҳуқуқий онгаинг ҳар бир турини, нисбатан мустақиллигани тан олган ҳодда, уларга хос бўлган хусусиятларни очадиган ҳуқуқнинг умумий назарияси, уларнинг иккаласи ҳам жамият ҳаёти маҳсули бўлганлиги учун, уларнинг бирлигани ягона ижтимоий ҳодисалар сифатида тан олишдан келиб чиқади. Ижтимоий онг ҳуқуқий онгаинг янада юқорироқ даражаси ҳисобланади, чунки унда ҳуқуқий воқеликка хос бўлган ҳамма хусусиятлар мужассамлашган. Унинг мазмуни ҳуқуқни билишда ва ҳаётга татбиқ қилишда одам тафаккурининг ижодий ютуқлари ва ижтимоий-ҳуқуқий амалиёти билан суғорилган.
Шахсий ҳуқуқий онгга келсак, у ўз мазмуни билан унча катта ҳажмли ва кенг эмас. Бундан ташқари, у, ҳуқуқий тафаккур тарихида тўплангани учун, ҳуқуқий билимлар йиғиндисини қамраб ола олмайди. Шахсий ҳуқуқий онг билиш имкониятлари жиҳатидан бир қадар чекланган. Ҳаммага маълумки, ҳар бир одамнинг ҳаёти алоҳидадир. Бир шахсда ҳуқуқий билим олиш имконияти катта бўлса, бошқасида камроқ. Биринчисининг ҳуқуқий онг даражаси юқори бўлса, иккинчисиники - паст. Шунинг оқибатида, шахсий ҳуқуқий онг ҳар хил ривожланиш даражасига эга. Маълум даражада, ҳуқуқий онг даражаси жамият аъзоларининг ҳуқуқий маълумотларига ҳам богликдир. Шунга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқий маданият даражасини кўтаришга кўмак берадиган ҳуқуқий ахборот тизимини ташкил қилиш масаласи алоҳида амалий аҳамият касб этади.
Ҳуқуқий маданиятнинг даражасига қараб, ҳуқуқий онг уч турга ажратилади: оддий, илмий ва касбий. Оддий ҳуқуқий онг, одатда, ўз-ўзидан вужудга келади ва одамнинг шахсий тажрибаси ва ҳуқуқий ҳодисалар билан боғлиқ бўлган ҳаётий вазиятлар ҳақидаги тушунчаси билан белгиланади. Бунга - одамнинг ишга жойлашувидаги ёки олий ўқув юртига кириш қоидалари ёки йўл қоидасини бузгани учун жавобгарлиги ҳақидаги билимлар мисол бўла олади.
Шахсий тажриба, кундалик ҳаётнинг чегарасида кечиб - тор бўлганлиги учун, ҳуқуқий онг жуда чегаралангандир. Ҳуқуқий онг бизни ўраб турган борлиқ ҳақидаги оддий тушунчалар чегарасида муттасил қола олмайди ва доимо ривожлана бориб, табиий ижтимоий қонуниятлар даражасига чиқади, шу билан назарий, илмий тушунчага айланади.
Илмий ҳуқуқий онг ижтимоий ҳуқуқий-ҳақиқатни у ёки бу даражада тўғри акс эттирувчи билимлар тизимини ўз ичига олади. Илмий ҳуқуқий онг ҳуқуқни ижод қилиш фаолияти-нинг биринчи даражали манбаи бўлгани учун ҳуқуқий амали-ётни такомиллаштиради. Унда ҳуқуқий назария ва ҳуқуқий ғоялар, тасаввурлар ва тушунчалар тизими билан бир қаторда, ҳуқуқшуносларнинг касбий ҳуқуқий онги ҳам ажратилади.
Ҳуқуқшуносларнинг ҳуқуқий онги қонунга бўйсунувчи фуқароларнинг ҳуқуқий мулоҳазаларидан ҳуқуқий меъёр ва нуқтаи назарлари билимининг теранлиги ҳамда катта ҳажми ва энг муҳими, ҳуқуқшунослар ҳуқуқнинг қоидалари ва меъёрларни қўллашни билиши билан фарқ қилади. Ҳуқуқшунослар ҳуқуқка, шунингдек унинг амалда қўлланишига касбий малака билан ёндашадилар. Бу қонунчилик билан юқори даражада мос келишни, ҳуқуқни қўллаш фойдалилигини ва уни чукур тушуниш зарурлигани кўзда тутади.
Касбий ҳуқуқий онг ҳуқуқий олий ўқув юртларида ўқиш натижасида шаклланади, сўнгра, ҳуқуқий амалиёт жараёнида сайқалланади.



Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish