Ҳуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари нималардан иборат ?



Download 28 Kb.
Sana25.01.2023
Hajmi28 Kb.
#902287
Bog'liq
Саволлар




1. Ҳуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари нималардан иборат ?
2. Васият қилувчи саводсиз бўлган тақдирда нотариуснинг ҳаракати.

  1. Ҳуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари нималардан иборат?

Ҳуқуқий Давлат – давлатнинг ривожланганлик даражасини белгилаб беради ва унинг қуйидаги белгилари мавжуд: а) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий ва ҳар томонлама кафолатланиши; б) ҳуқуқ ва қонуннинг устуворлиги; в) қонунларнинг тўғри амал қилиши; г) фуқароларнинг давлат олдидаги масъулияти ва аксинча давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулияти; ҳокимиятларнинг тақсимланиш принципини амалиётга татбиқ қилиниши; д) жамият томонидан қўллаб-қувватланадиган, демократия, қонунийлик ва конституциявийлик режимларининг мавжудлиги. Ҳуқуқий давлатнинг шаклланиши ва фаолият юритишнинг муҳим шарт-шароитларидан бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: мамлакатда фуқаролик жамиятининг шаклланганлиги; жамиятнинг барча ёки кўпчилик аъзоларининг сиёсий ва ҳуқуқий онгининг юқори даражада эканлиги; уларнинг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта олиши учун умуминсоний маданиятга эга бўлиши; мамлакатда бир-бирига зид бўлмаган ягона қонунчилик тизимининг мавжудлиги. Ҳуқуқий давлат назарияси билан уни амалга ошириш ўртасида катта фарқ бор. Ҳозирги пайтда ҳуқуқий давлат назарияси дунёдаги кўпгина давлатларнинг конституцияларида ўз аксини топган. 1992 йилда қабул қилинган ЎзР нинг Конституциясини муқаддимасида ҳам ҳуқуқий демократик давлат тўғрисидаги ғоя ўз ифодасини топган. Ҳуқуқий давлат тўғрисидаги ғоя ва назарияларни дунёдаги кўпчилик мамлакатлар тан олсаларда, аммо уни амалиётда ҳамма давлатлар тўлалигича қўлламайдилар. Ҳозирги пайтда ҳуқуқий давлат тўғрисидаги ғояни тўлиқ ҳаётга татбиқ қилган бирон-бир давлатни учратмайсиз. Худди шу маънода ҳуқуқий давлат тўғрисидаги назариялар ҳар қандай демократик давлат интилиши керак бўлган идеал, эталон вазифасини ўтайди.


Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабабларини кўрсатилган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда, нотариус Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслиги тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади. Қуйидаги шахслар васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаши мумкин эмас: нотариус ёки васиятномани тасдиқловчи бошқа шахс; васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари; тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар; саводсиз бўлган шахслар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар; ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқаддам судланган шахслар.
Download 28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish