Ҳуқуқ ва ҳуқуқий онгинг ўзаро боғлиқлиги



Download 166 Kb.
bet4/6
Sana09.07.2022
Hajmi166 Kb.
#763188
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ҲУҚУҚИЙ ОНГ

ХУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИ


Ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси, турлари ва функциялари


Ҳуқуқ давлат билан жамият ўртасидаги богловчи воситадир. Ҳуқуқ давлат сиёсатини, мақсади ва интилишларини жамият ижтимоий онгига етказади. Ўз навбатида, жамият ҳуқуқда ўз иродаси ҳамда манфаатларининг мужассам ифодасини, адолат мезонини кўради. Давлат ҳокимияти ҳуқуқ ёрдамида жамиятни бошқаради, унга сиёсий раҳбарликни амалга оширади, ижтимоий муносабатларни тартиб-га солади, ўз амри-иродасини рўёбга чиқаради. Айнан шу мақсадда ҳуқуқ яратишга ижтимоий зарурий эҳтиёж келиб чиқади.
Ҳуқуқ ижод этиш давлатнинг юридик нормалар яратишга қаратилган махсус фаолиятидир. Давлат мазкур фаолият орқали халқнинг муштарак иродасини қонун даражасида ифода этади, ижтимоий бошқарув ва сиёсий раҳбарликни амалга оширади. Бу фаолият натижасида жамиятда ҳаракатланувчи бир бутун ва ички мутаносибликка эга бўлган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий ҳуқуқий нормалар тизими вужудга келтирилади. Ҳуқуқ нормаларининг яратилиши, юридик кучи, шак-ли, қуйидан юқорига бўйсуниш муносабатлари давлатнинг ҳуқуқ ижодкорлик функцияси билан бевосита богликдир. Ҳуқуқ ижодкорлиги нисбатан кенгроқ жараён бўлмиш ҳуқуқ яратишнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳуқуқ яратиш - юридик нормани шакллантириш ва расмийлаштиришга қаратилган жараён бўлиб, у анча узоқ вақт давом этади. Ушбу жараён: ижтимоий вазиятни таҳлил этиш, уни ҳуқуқий тартибга солиш заруриятини англаб етиш; бўлажак юридик қоида ҳақвда умумий тасаввур ҳосил қилиш; юридик нормани ишлаб чиқиш ва қабул қилиш каби ҳаракатларни қамраб олади. Ҳуқуқ яратишнинг сўнгги босқичи ҳуқуқ ижодкорлигини ташкил этади.
Хуқуқ ижодкорлиги - ваколатли давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг (референдум чоғида - бутун халқнинг) ҳуқуқ нормаларини ўрнатиш, ўзгартириш, такомиллаштириш ва бекор қилишга йўналтирилган махсус фаолиятидир.
Ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятига нафақат янги ҳуқуқий нормалар ўрнатиш, балки илгари чиқарилган норматив ҳуқуқий қоидаларни ўзгартириш ва бекор қилиш ҳам киради. Ҳуқуқ ижод этишнинг ижтимоий қадр-қиммати, роли шундаки, у ижтимоий муносабатларни тартибга солиш механизмининг бошлангич бўғинидир. Зеро, давлат ҳуқуқий нормани ўрнатиш ёки санкциялаш (маъқуллаш) орқали ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқни қўриқлашдек серқирра, мураккаб жараёнга туртки беради. Ҳуқуқ ижодкорлиги туфайли вужудга келтириладиган ҳуқуқ нормалари давлат идораларининг турли хил расмий ҳужжатларида акс эттирилади. Бундай расмий ҳужжатлар норматив - ҳуқуқий актлар деб аталади. Ҳукук ижодкорлиги давлат ҳарактерига эга бўлган актив фаолиятдир. Давлат идоралари жамият тараққиёти эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш функциясини мунтазам равишда амалга ошириб борадилар. Бу эса ҳуқуқ ижодкорлик жараёни бетўхтов давом этиб туришини тақозо қилади.
Ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти ўз моҳиятига кўра давлат иродасини ифодалаш билан боғлиқ. Дунё тарихида бу қоида кўплаб маротаба ўз исботини топган. Муайян шароитда ҳукмронлик қилувчи индивидлар ўз кучини давлат тарзида ўрнатишдан ташқари, шу шароит таъсирида қарор топган ўз иродаларига давлат иродаси кўринишида (қонун кўринишида) умумий тус беришлари лозим. Давлат ташкилий куч бўлса, ҳуқуқ юридик қоида шаклига кирган иродадир.
Ҳуқуқ ижодкорлиги ўз мазмунига икки тоифа ҳаракатни қамраб олади: биринчидан, ҳуқуқ ижод этувчи органларнинг норматив акт лойиҳасини тайёрлаш бўйича ҳаракатлари: яъни, лойиҳани ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш; лойиҳани тайёрлаш; лойиҳани муҳокама этиш; уни манфаатдор идоралар билан келишиб олиш ва қўшимча ишлов бериш. Иккинчидан, бу тоифага норматив актни чиқариш бўйича ҳаракатлар киради: ҳуқуқий акт лойиҳасини ҳуқуқни ижод этувчи орган муҳокамасига киритиш; ҳуқуқ ижод этувчи орган томонидан лойиҳани муҳокама этиш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва уни эълон қилиш (нашр этиш).
Албатта, ҳуқуқ ижод этишнинг мазкур босқичлари (ҳаракатлари) баъзан бирлашиб кетиши, баъзан эса янга хатти-ҳаракатлар билан тўлдирилиши мумкин. Хусусан, якка тартибда ҳуқуқий акт қабул қилувчи мансабдор шахс ушбу босқичларни бирлаштириб юбориши мумкин. Масалан, Президент фармон чиқарганда ёки ҳоким фармойиш қабул қилганда айтиб ўтилган босқичларни бирлаштириб, ўзи бажаради. Айрим ҳолларда юқоридаги босқичлардан ташқари, лойиҳа юзасидан мутахассис - олимларнинг хулосасини олиш, уни экспертизадан ўтказиш ва лойиҳани кенг халқ муҳокамасига қўйиш каби хатти-ҳаракатлар ҳам амалга оширилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳуқуқ ижодкорлиги фақат қонун лойиҳаси ёки ҳуқуқий қарорни кўриб чиқиш ва қабул қилиш билан чекланмайди. Бу жараён давлат идо-раларининг амалдаги ҳуқуқий актларга ўзгартиришлар ки-ритиш, эскирган юридик нормаларни бекор қилиш ва мавжуд норматив актларни тизимлаштиришга қаратилган фаолиятини ўз ичига олади.
Юридик нормаларни ўрнатувчи субъектлар сифатида халқ, давлат ҳокимият ва бошқарув идоралари, мансабдор шахслар майдонга чиқади. Ана шу маънода ҳуқуқ ижодкорлиганинг турлари ҳақида гапириш мумкин.
1) Халқнинг бевосита ҳуқуқ ижодкорлиги. Халқ томонидан амалга ошириладиган хукуқ ижодкорлигининг энг ёрқин ифодаси референдум - давлат ва жамият ҳаётининг ўта муҳим масалалари бўйича умумхалқ овоз беришвдир. Референдум хукуқ ижод этишнинг алоҳида шакли сифатида халқнинг бевосита ирода баён этиши ҳисобланади. Бу хуқуқий нормалар яратишнинг ўта нуфузли тури бўлиб, референдум натижалари давлат ҳокимият идораларининг бирон-бир тарздаги тасдиклашига муҳтож эмас. Референдум йўли билан қабул қилинган ҳужжат мамлакат худудида олий юридик кучга эга бўлади ва фақат рефереқдум орқали бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг «Референдум тўғрисқда»-ги қонунининг 1-моддаси). У қатьий иродавий мазмувдаги си-ёсий-юридик институтдир. Мохият-эътибори билан референдум давлатнинг у ёки бу қарорини халқ овози билан тасдикланиши, шу орқали унга узил-кесил ва умуммажбурий характер бахш этилишидир. Халқнинг интилиш ва истакларини, манфаат ва иродасини аниқлаш ҳамда қонун даражасига кўтаришда реферевдум энг самарали усул ҳисобланади.
2) Давлат идораларининг ҳуқуқ ижодкорлиги. Бу ҳуқуқ ижодкорлиганинг асосий, энг кенг тарқалган, аниқ мақсадга йўналтирилган туридир. Давлат идораларининг вазифаси, ваколатлари ҳамда фаолият йўналишлари қонунда белгилаб қўйилади. Ана шу юридик ваколатлар доирасида ҳар бир давлат идораси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Уларнинг ваколатлари даражаси ва кўлами норматив ҳуж-жатларнинг юридик кучини, ўзаро мутаносиблик (иерархик) муносабатларини белгалаб беради. Одатда, давлат идоралари ҳуқуқий мақомини белгаловчи юридик актда (Конституция, қонун, фармон ёки низомда) улар қандай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий акт қабул қилиши белгилаб қўйилади. Масалан, Ўзбекистон Конституциясининг 83-моддасига кўра Олий Мажлис - қонун қабул қилади; 94-моддасига кўра Президент - фармон, қарор ва фармойиш чиқара-ди; 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис ва Президент актлари ижросини таъминлаш учун - қарор ва фармойишлар чиқаради. Конституциянинг 15 ва 16-моддалари эса қонун устуворлигани таъкидлайди. Бу моддалар мазмуни билан норматив-ҳуқуқий актлар ўртасидаги ўзаро бўйсуниш ва устуворлик муносабатлари аниқ-равшан белгилаб қўйилган.
3) Мансабдор шахсларнинг хукуқ ижодкорлиги. Аввало, мансабдор шахс тушунчасини аниқлаб ожш лозим, чунки амал-дага қонунчилиқда унга тегишли таъриф берилмаган. Чамаси, мансабдор шахс - бу давлат ҳокимият ёки бошқарув идорасида ёхуд нодавлат ташкилотида муайян лавозимни эгаллаган, унга юкланган функцияларни бажариш учун ҳуқуқий актлар қабул қилиш ва амалга ошириш вакояатига эга бўлган фуқародир.
Нодавлат ташкилотлар (хўжалик, тижорат, ижодий ва ҳоказо) раҳбарларининг ҳуқуқий акт қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича ваколатлари меҳнат, фуқаролик, молия ва бошқа соҳаларга оид қонунчилик қоидаларидан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган қуйидаги мансабдорлик лавозимларини санаб ўтиш мумкин: Президент, Олий Мажлис Раиси, вазир, ҳоким, депутат, прокурор, судья, бошқарма ва бўлим бошликлари, корхона, муассаса, нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлатимиздаги энг олий мансабдор шахс ҳисобланади.
Мансабдор шахснинг норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳасини тайёрлаш ва уни қабул қилиш бўйича фаолияти ҳуқуқ ижодкорлиги ҳисобланади. Бироқ унинг ҳуқуқни қўллаш билан боғлиқ хатти-ҳаракати ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти доирасига кирмайди.
Ҳуқуқ ижодкорлиги давлат фаолиятининг ҳуқуқий шаклларидан бири бўлиб, бу жараёнда қуйидаги функциялар бажарилади: қонунлар, бошқа ҳуқуқий актлар лойиҳасини тайёрлаш; амалдаги қонунчиликни янгилаш, уни ижтимоий тараққиёт эҳтиёжларига доимо мослаштириб туриш; эскирган ҳуқуқий нормаларни бекор қилиб бориш; ҳуқуқда ҳал этилмаган жабҳалар (пробел)ни тўлдириб бориш; қонунчиликни батартиблаштириб туриш, системалаштириш. Мазкур функцияларнинг юқори савияда мунтазам бажариб турилиши ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиниш самарадорлиги ошишини, қонунчилик тизими такомиллашган ҳамда мукаммал бўлишини таъминлайди.

Download 166 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish