ТАЛАБЛАР....................................................................................................
|
6
|
АЛЬБОМ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ .........................................................
|
7
|
МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, МАЗМУНИ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ
ТАРТИБИ.......................................................................................................
|
8
|
МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҲИМОЯСИНИ ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ..................................................
|
9
|
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.........................................................................
|
10
|
КИРИШ
-
Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир.
Каримов И.А
|
Инсон камолотида унга илк бор қалам тутқазган, ҳарф ўргатган, уни маърифат ва зиё сари етаклаган ўқитувчи ҳамда мураббийларнинг хизмати беқиёс. Борлиқни англаш, илм-фан сирларини эгаллашда барча бирдек бу шарафли ва масъулиятли касб эгалари кўмагига таянади. Шу боис устозларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиром туйғуси киши қалбига умрбод мухрланади.
Таъкидлаш жоиз, истиқлол йилларида мамлакатимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ этиш масаласига давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга изчил тадбиқ этилиши баркамол авлодни тарбиялашга пухта замин яратди.
Дарс машғулотлари давомида талабаларга фан бўйича адабиётларни тавсия этиш билан бирга мустақил ишлаши учун қўлимиздаги услубий қўлланманинг тавсия этилиши, уларнинг дунёқараш тизимида муҳим фалсафий – ҳаётий тушунча ва қадриятни, яъни устознинг инсон ҳаётидаги беқиёс ролини мустаҳкамлашга ёрдам беради, талабанинг ўз босиб ўтган ҳаётий тажрибасини фикран мустақил мушохада қилиш ва керакли хулосалар ясашга имкон яратади. Талабаларнинг мустақил иши учун айнан ушбу мавзу танланишининг сабаби шундан иборатки, уни бажариш учун талабадан ўқитилаётган фанлар бўйича маълум билим, мустақил изланиш талаб этилади, кўчирмачилик имконияти камаяди, чунки ҳар бир инсоннинг бошқага ўхшамайдиган ўзига хос ҳаёт йўли бор. Ушбу мулоҳазадан келиб чиққан ҳолда мустақил иш мавзуини - “Устозим – ҳаётим чироғи” деб номладик ва уни бажариш юзасидан мазкур услубий қўлланмани туздик. Мустақил ишни бажаришда талаба фалсафа (этика, эстетика, мантиқ) фанларида олинган билимларини амалда намоян этиши зарур бўлади. Мустақил ишда тавсия қилинаётган мавзуга услубий таклиф ва тавсиялар, адабиётлар, сайтлар рўйхати берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |