Оралиқ назорат қайдномаси (Midterm Examination)
Ўзлаштиришнинг оралиқ назорати (Midterm Examination) – талабанинг фанларни ўзлаштиришини даврий текшириш бўлиб, акдемик календарнинг
ва 15-ҳафталарида “Рейтинг қайдномаси”ни тўлдириш орқали тьютор томонидан амалга оширилади ва имтиҳонлар бошланишидан олдин Регистратор офисига топширилади. Оралиқ назоратни ўтказишни ташкил қилиш факультет деканлари зиммасига юклатилади.
Талабалар рейтинг натижалари бўйича аппеляция ҳуқуқига эгалар. Аппеляцияга ариза шахсан талаба томонидан декан номига оралиқ назорат ўтказилгандан сўнг 3 кун ичида топширилади ва кафедранинг фан аппеляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Оралиқ назорат қайдномаси шакли иловада 16-шаклда келтирилган.
Курс лойиҳаси (иши) фаннинг ишчи ўқув дастурига мувофиқ амалий масалаларни ечиш орқали назарий материални сифатли ўзлаштириш мақсадида ташкил қилинади. Курс лойиҳаси (иши) ўқув даври мобайнида бажарилади ва оралиқ назорат ичида баҳоланади.
Сиртқи таълимда ва ОН бир марта ўтказилиши белгиланган ҳолларда қайдноманинг фақат 1-ОН учун ажратилган устунлари тўлдирилади.
Барча шаклдаги қайдномаларда қуйидагиларни инобатга олиш зарур: “аъло” – 90-100%, “А”, “А-”; “яхши” – 75-89%, “B+”, “B”, “B-”; “қониқарли”
– 60-74%, “C+”, “C”, “C-”; “қониқарсиз” – 0-59%, “D+”, “D”, “F”.
Оралиқ назорат қайдномасига тузатишлар киритиш тақиқланади.
Аппеляция комиссияси аъзолари қайдномани аппеляция жараёни вақтида имзолайдилар.
Биринчи ва иккинчи оралиқ назорат бўйича 60% дан кам натижа кўрсатган, шунингдек, узрли сабаблар билан қатнашмаган талаба имтиҳонгача оралиқ назоратни “Шахсий оралиқ назорат қайдномаси” бўйича топшириш ҳуқуқига эга.
“Шахсий оралиқ назорат қайдномаси” шакли иловада 17-шаклда келтирилган.
Шахсий оралиқ қайдномаси асосий “Оралиқ назорат қайдномаси”га қўшиб тикилади.
Якуний назорат қайдномаси (Final Examination)
Якуний назорат (Final Examination) – талабанинг фанларни ўзлаштиришини текшириш усули бўлиб, фан ўқиб бўлинганидан сўнг Регистратор офиси томонидан ўтказилади. Якуний назорат шакли ишчи ўқув дастурларида белгилаб қўйилади.
Якуний назоратга оралиқ назорат бўйича 60% дан паст натижа кўрсатган талабалар киритилмайди.
Якуний назорат қайдномаси шакли иловада 18-шаклда келтирилган. Имтиҳон натижалари бўйича талабалар аппеляция ҳуқуқига эга.
Аппеляцияга ариза шахсан талаба томонидан имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг 3 кун ичида Регистратор номига берилиши керак. Аппеляция кафедранинг аппеляция комиссияси томонидан ишчи ўқув дастурида белгиланган шаклда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |