Усмонов Б. Ш., Хабибуллаев Р. А


Билимлар ва аттестациялар бўлими



Download 260,87 Kb.
bet20/54
Sana16.03.2022
Hajmi260,87 Kb.
#495461
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
oliy oquv yurtlarida oquv jarayonini kredit modul tizimida tashkil (2)

Билимлар ва аттестациялар бўлими:


    • 1-курс талабалари учун кириш назорат тадбирлари, экстерн имтиҳонлар, жорий, якуний ва комплекс имтиҳонлар учун тарқатма материалларни тайёрлаш;

    • 1-курс талабалари учун ўқув йили бошида кириш билимларини аниқлашни, экстерн имтиҳонларни ташкил қилиш ва уларни ўтказиш;

    • якуний назорат ва оралиқ аттестацияларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

    • якуний давлат аттестациясини назорат қилиш.

Регистратор ўқув бўлими билан ҳамкорликда олий ўқув юрти ректорига кейинги ўқув йили учун академик тақвимни тасдиқлаш учун тақдим қилади, унда ўқув йили давомида ўтказиладиган ўқув ва назорат жараёнлари ҳамда дам олиш кунлари (таътиллар ва байрамлар) кўрсатилган бўлади.
Кредит таълим тизимида ОР тасдиқланган жадвал асосида талабаларни фанларга қайд қилади ва уларнинг шахсий ўқув режаларини шакллантиради.
Шахсий ўқув режалари (ШЎР) ни тузиш талабалар томонидан намунавий ўқув режалар (НЎР) ва танлов фанлари каталоги (ТФК) асосида эдвайзерлар кўмагида мустақил тарзда амалга оширилади.
ШЎР тўлиқ ўқув даврига тузилади (бакалавриатда – 4 йилга). Ҳар бир академик йил олдидан ШЎР га қўшимча қайд қилишлар орқали тузатишлар киритилади.
ШЎР лар асосида Регистратор академик гуруҳ ва потокларни шакллантиради, у ёки бу фанга ёзилганлар сони етарли бўлмаганда эса талабаларга шахсий ўқув режаларига тузатиш киритиш зарурлиги ҳақида хабар беради. ШЎР лар шакллантириб бўлингандан сўнг регистратор ўқув бўлимига дарс жадвали тузиш учун академик гуруҳ ва потоклар ҳақидаги ахборотни тақдим қилади.
Юқорида таъкидланганидек, РО ҳар бир талаба учун сана ва вақтни қайд қилади (одатда талаба қанча кредит тўплаганига қараб). Қайд қилиш санаси ва вақти битта йўналишда таълим олаётган талабалар учун турлича бўлиши мумкин. Биринчи курс талабалари учун қайд қилиш жараёнлари улар билан касбий ва академик йўналтириш ишлари ўтказиб бўлинганидан сўнг бошланади. Касбий ва академик йўналтириш ишлари факультетлар томонидан белгиланган муддатларда кредит таълим тизими тамойилларини ва келгусидаги касбий фаолияти истиқболларини тушунтириш мақсадида ўтказилади.
Биринчи ўқув семестри фанларини танлаш 25 августгача якунланади, кейинги семестрлар учун – кузги семестрда ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида, баҳорги семестрда апрель ойининг биринчи ҳафтасида амалга оширилади.
Олдинги семестр фанларини муваффақиятли ўзлаштирган ва талаб қилинган кредитлар миқдорини (GPA) тўплаган талабаларгагина қайд қилишга рухсат берилади.
Қайд қилиш тартиби қуйидагилардан иборат бўлади:

  1. эдвайзерни аниқлаш;

  2. кафедра мудирлари раҳбарлигида тьюторлар томонидан ўтказиладиган танлов фанлари тақдимотларида иштирок этиш;

  3. эдвайзерлардан маслаҳат олиш (танлов фанларини муҳокама қилиш);

  4. танланган фанни бекор қилиш шартлари билан танишиш;

  5. мажбурий ва танлов фанларини кўрсатган ҳолда қайд қилиш шаклларини тўлдириш;

  6. талабага шахсий қайд рақамини бериш;

  7. талабага масофавий таълим бўйича шахсий парол бериш;

  8. фанга қайд қилишга розилигини тасдиқлаш.

Download 260,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish