Bog'liq oliy oquv yurtlarida oquv jarayonini kredit modul tizimida tashkil (2)
қоида. Талаба фақат пуллик тўлов асосида тикланиши ва ўқишни давом эттириши мумкин.
қоида. Кредит таълим тизимига ўтиш шароитларида тиклаш жараёни эртароқ, академик давр бошланишидан камида бир ой олдин бошланиши мақсадга мувофиқ. Олий ўқув юрти раҳбарияти тиклаш ҳақидаги қарорини ўқув машғулотлари бошланишидан 2-3 ҳафта олдин қабул қилиши шарт, чунки талаба фанларга ёзилиш ва ўзининг шахсий ўқув режасини шакллантириш имконига эга бўлиши лозим.
қоида. Ўқув режаларидаги фарқларни аниқлаш. Ўқув режаларидаги фарқлар 5 та фандан ортмаслиги шарт, улардан 2-3 таси мажбурий фан бўлиши мумкин. Олий ўқув юрти танлов бўйича фанлар фарқини аниқлашда мустақилликка эга. Ўқув режаларидаги фарқларни топшириш муддатини камида бир ой (ёзги семестрни ҳам ҳисобга олганда) қилиб белгилаш лозим,
бу давр мобайнида талаба фарқ бўйича фанларга ёзилиши, уларнинг дастурларини ўзлаштириши ва якуний назорат топшириши зарур.
Агар талаба белгиланган муддатда ўқув режалардаги фарқларини йўқотмаган бўлса, бу ҳолат кейинчалик академик қарз сифатида ҳисобга олиниши ва курсдан курсга ўтказишда унинг GPA кўрсаткичига таъсир қилиши мумкин.
қоида. Тиклаш тартиби:
талаба олий ўқув юрти ректори номига тиклаш ҳақида ариза беради, бунда у ўзининг ўқишни давом эттириш истагини баён қилади. Аризага ўтилган фанлар ҳақидаги ўрнатилган тартибдаги Транскрипт илова қилинади;
факультет декани тақдим этилган Транскриптдаги ахборотлар асосида ўқиш курсини, ўқув режаларидаги фарқларни аниқлайди;
факультет декани визаси асосида РО кўрсатилган фарқни топшириш муддатини белгилайди;
факультет декани, РО регистратори, ўқув ишлари проректори визаларига мувофиқ олий ўқув юрти ректори талабани тиклаш ҳақида буйруқ чиқаради.
қоида. Талабанинг ўқишини бир олий ўқув юртидан бошқасига ўтказиш тартиби:
талаба олий ўқув юрти ректори номига ўқишини кўчириш ҳақида ариза билан мурожаат қилади, бунда у ўқишини ўтказиш истагини баён қилади; аризага тегишли факультет декани томонидан тасдиқланган рейтинг дафтарчаси нусҳаси илова қилинади;
факультет декани ўқиш курси ва ўқув режаларидаги фарқни аниқлайди;
факультет декани визаси асосида РО кўрсатилган фарқни топшириш муддатини белгилайди;
факультет декани, РО регистратори, ўқув ишлари проректори визаларига мувофиқ олий ўқув юрти ректори талабани тиклаш ҳақида буйруқ чиқаради.
уч кун муддат ичида талаба олдин ўқиган олий ўқув юртига талабанинг шахсий ҳужжатларига сўров юборилади;
талаба олдин ўқиган олий ўқув юрти ректори бошқа олий ўқув юртидан сўров қабул қилинганидан кейин уч кун муддат ичида талабанинг шахсий ҳужжатларини почта орқали жўнатиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
қоида. Олий ўқув юрти ичида ўқишни кўчириш.
Талабанинг бир олий ўқув юрти ичида бир таълим шаклидан бошқасига ва бир йўналишдан бошқасига ўтказилиши пуллик тўлов асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
талаба ўқишини кўчириш ҳақида олий ўқув юрти ректори номига ариза билан мурожаат қилади; аризага тегишли факультет декани томонидан тасдиқланган рейтинг дафтарчасининг нусхаси илова қилинади;
факультет декани ўқиш курси ва ўқув режаларидаги фарқни аниқлайди;
факультет декани визаси асосида РО кўрсатилган фарқни топшириш муддатини белгилайди; кундузги ўқиш шаклидан сиртқи ўқиш шаклига ўтказишда фарқларни топшириш муддати бир ойдан кўпроқ вақтга белгиланиши ёки талабага кўрсатилган фарқларни кундузги таълимда топшириш ҳуқуқи берилиши мумкин.
факультет декани, РО регистратори, ўқув ишлари проректори визаларига мувофиқ олий ўқув юрти ректори талабани бир таълим шаклидан бошқасига ёки бир йўналишдан бошқасига ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.