Усмонхон Алимов
381
буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз
(лар)
ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда
Аллоҳ ва
(Унинг)
Расулига итоат этадилар. Айнан
ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ
қудратли ва ҳикматлидир»
(Тавба, 71).
Инсон дунёга ҳур ва озод ҳолда келади. Шу ўринда
ҳазрат Умарнинг (розияллоҳу анҳу) машҳур сўзи диқ
қат га сазовордир: “Оналари озод ҳолда дунёга келтирган
инсонларни қачондан буён қул қилиб олдиларинг?”
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳдан (сол
лаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилган ҳадиси қуд
сийда айтилади: “Мен қиёмат куни уч тоифа кишининг
даъвогари бўлурман: Менинг номим билан аҳд бериб,
уни бузган, озод инсонни қул деб сотиб пулини еган ва
мардикорни ишлатиб ҳақини бермаган одамларнинг”
(Имом Бухорий ривояти).
Истиқлол йилларида чуқур иқтисодий ислоҳотлар,
халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш йўли
да катта ўзгаришлар амалга оширилди. Қисқа муддат
ичида халқимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг чуқур
би лим
олиш лари, турли касбҳунарларни ўрганишлари,
хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг
имкониятлар очилди. Касбҳунар ўргатадиган юзлаб кол
лежлар, бир неча ўнлаб олий ўқув юртлари ишлаб туриб
ди. Қан чалаб янги саноат корхоналари ишга тушириляп
ти, кўплаб иш ўринлари яратишга ҳаракат қилиняпти.
Кишиларимиз хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари
ташкил этиб, ҳалол меҳнат орқали бойишмоқда.
Минг афсус, айрим юртдошларимиз жон койитмай,
осонгина мўмай даромад топиш йўлларини
излай бош
лашди. Улар нима қилиб бўлсада, кўпроқ пул топиш,
мў май даромад орттириш мақсадида ноқонуний, ҳало
катли, келажаги йўқ ишларга қўл уришяпти. Қо нуний йўл
билан эмас, одам савдоси орқали бойишни кўзлаётган
айрим ноинсоф кимсалар алдовига учиб, хориждаги иш
ва яшаш шароитларини ўрганмай, давлатлараро шарт
www.muslim.uz
382
Оилада фарзанд тарбияси
номалар асосида иш юритувчи расмий идораларни чет
лаб, оғир аҳволда қолишяпти. Тўғри, жаҳон тажрибасида
бир юртдаги ишчиларнинг бошқа юртда ишлаб,
пул то
пишлари тақиқланмаган. Лекин буни расмий йўл билан,
барча ҳуқуқ ва эркинликлар дахлсизлиги таъминланган
ҳолда амалга ошириш керак. Иш ахтариб, норасмий йўл
билан кетаётганларнинг на саломатликлари, на ҳуқуқ
эркинликлари, на меҳнатларига ҳақ тўлаш, на
энг азиз
ҳаётлари ҳақида қайғурадиган шахс ё ташкилот йўқ, бир
товламачининг ёлғон ваъдасига алданиб, жўнашяпти.
Бор ган жойларида меҳнат қилиб ҳақини ололмаётганлар,
касал бўлиб, даволанишга пул ахтараётганлар, ҳатто уйга
қайтай деса, йўлкирасини тополмаётганлар қанча?!
Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган,
унинг ризқини канда қилмай бериб туради. Аллоҳ бан
даларига енгилликни истайди Қуръони каримда бундай
марҳамат қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: