Усмонхон Алимов
121
бор эди. Уни яхши кўрар эдим. Хотинимни отам Умар
(розияллоҳу анҳу) ёмон кўрар эди. Менга: “Уни талоқ
қил”, деди. Мен рад этдим. Отам Умар (розияллоҳу ан ҳу)
мени Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузур
ларига олиб борди ва бор гапни у кишига айтиб берди.
Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга:
“Унинг жавобини бергин”, дедилар».
Ота-онага оқ бўлиш – катта гуноҳ
Оқ бўлиш “бўйсунмаслик”, “қарши чиқиш”, “озор бе
риш”, “осий бўлиш” ва ҳақини адо қилмаслик деган
маъноларни англатади. Ҳақини адо қилиш дегани ота
она ғазабланганида, фарзанд унга тик қарамаслигидир.
Гарчанд ўғил ҳақу, ота ноҳақ бўлганида ҳам. Отаона
нинг фарзанддаги ҳақи улуғ, уларнинг айтган ларини қи
лиш вожиб, бироқ улар амри Аллоҳнинг амрига теска
ри бўлмаслиги керак. Аллоҳга маъсият бўладиган ишда
махлуққа, яъни отаонага, каттаю кичикка итоат қилин
майди. Айтайлик, ота фарзандига ичкилик олиб келиб
бер, деб буюради. Аллоҳ ичкиликни ҳаром қил ган. Фар
занд чиройли муомала билан уни рад қилишга ҳақли. Ва
шунга ўхшаш бошқа Аллоҳ қайтар ган нарсаларда ҳам ота
нинг истагини бажармаса, фарзанд гуноҳкор бўлмайди.
Отаонага оқ бўлиш фарзанднинг Аллоҳ қайтарган
йўлларга кириб, элюрт олдида уларнинг юзини ер га
қа ратиш, берган тузларига норози қилишдир. Қа риган
чоғида едирмай, ичирмай, кийинтирмай, хўрлаб қў
йиш дир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам)
оқ бўлишдан огоҳлантирганлар ва унинг оқи батларини
баён қилиб, охиратда саволжавоби қаттиқ бўлишини
айтганлар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Бакрдан (рози
яллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (сол лал лоҳу
алайҳи ва саллам): “Сиз лар га катта гуноҳ ларнинг энг
кат таси хабарини берай ми?” дедилар.
www.muslim.uz
122
Оилада фарзанд тарбияси
Биз: “Ҳа, ё Аллоҳнинг расули”, дедик. Расу лул лоҳ (сол
лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга ширк кел тириш, ота
онага оқ бўлиш, – ёнбошлаган ҳолда эди лар ўтириб олиб,
– ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш...” деб такрор
такрор айтавердилар. Биз у ки шини: “Қани тўхтасалар
эди!” дедик.
Имом Аҳмад ва Насоий, Баззоз ва Ҳоким Аб дул лоҳ
ибн Амрдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қила дилар: Расу
луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч тоифа ки
шига Аллоҳ жаннатни ҳаром қилди: доимий ҳамр (ароқ)
ичувчига, отаонага оқ бўлган фарзандга ва ўз аҳлига
ахлоқсизликни ўргатган даюсга”, дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Амр
дан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Ра су лул лоҳ (сол
лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Катта гуноҳ лардан бири
киши ўз отасини сўкмоғидир”, дедилар. Бир киши: “Эй
Аллоҳнинг расули, киши ўз отасини ҳам сўкадими?”
деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳа, бир
киши иккинчи бир кишининг ота сини сўкади, шунда у бу
кишининг отасини ёки онасини сўкади, у бунинг онаси
ни сўкади”, дедилар.
Ҳоким Абу Бакрдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар қандай
гу ноҳнинг (жазосини) Аллоҳ хоҳиши ила қиё матгача ке
чиктиради. Фақат отаонага оқ бў лишнинг (жазосини)
ўли шидан олдин, ҳаётлигида ўз эга сига беради”, дедилар.
Яъни, ота-онага оқ бўлган ки ши бунинг жазосини то тирик
экан, бу дунёдаёқ олади.
Имом Аҳмад Муоз ибн Жабалдан (розияллоҳу анҳу)
ривоят қилади: «Менга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) ўнта сўзни васият қилиб: “Аллоҳга ширк келтирма,
агар ўлдирилсанг ҳам, куйдирилсанг ҳам, отаонангга оқ
бўлма, агар уйдан кетишингга буюрсалар ҳам...” дедилар».
Асбаҳоний Абу Аббосдан, у киши Авом ибн Ҳушабдан
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Бир қишлоққа кел
дим. Ёнида қабристон бор эди. Аср вақтидан сўнг қаб
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |