Услубий тавсия сузиш ва уни ўҚитиш методикаси


Брасс усулида кўкракда сузиш



Download 8,18 Mb.
bet11/23
Sana24.02.2022
Hajmi8,18 Mb.
#187049
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
Сузиш методикаси тожик тилига

Брасс усулида кўкракда сузиш: Брасс -сузишнинг қадимий ва кенг тарқалган турларидан бири. У амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, сувга чўкаётган одамларни қутқариб қолишда ҳамда кийимбош билан сузишда қўлланилади. Брасс усули барча сув спорти мусобақалари дастурларига киради. Дастлабки ҳолатда сузувчининг гавдаси горизонтал, юзи сув ичида бўлади, кафтлар пастга қаратилган ҳолда қўллар сув остида олдинга узатилган, оёқ бошмолдоқлари бир-бирига тегиб тургани ҳолда орқага узатилган бўлади. Кафтлар ён томонга бурилиб, панжалар эгилиб, икки қўл икки томонга бир оз пастроққа эшади. Эшиш элка чизиғигача давом этади. Оғиз сувдан чиқарилади ҳамда нафас олинади. Аввало секин-аста эшилади, тезлик борган сари ошади. Сузувчи иккала кафти билан сувга таянганини сезиб туради ва шундан фойдаланиб гавдасини олдинга силжитади. Эшиб бўлгандан кейин икки қўл яна олдинга чўзилади, тирсаклар пастга туширилади, қўллар олдинга чўзилиб, 5-10 см чуқурликда аста-секин бир-бирига бориб тегади. Шу пайтда иккала тизза букилиб, оёқлар гавдага томон тортилади, тиззалар икки томонга керилади. Нафас олинмайди. Сўнгра иккала қўл ҳам олдинга узатилади. Тиззалар бир-бирига бир оз яқинлашади, товонлар ҳам икки томонга узатилади, сонларнинг ички томони ва товонлар билан сувга таянган ҳолда оёқлар оҳистагина узатилади, сон ва товонлар жипслашади. Оёқларни кериш ҳаракати аста-секин жипслаштириш ҳаракатига айлана бориши, тез ҳаракат қилиш билан тугалланиши керак. Оёқларнинг бундай ҳаракатланиши брасс усулида сузганда катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам уни тўғри бажаришга алоҳида эътибор бериш керак. Қўллар чўзилиб оддийгина ҳаракат қилганлиги ва оёқларга нисбатан камроқ йўлни босиб ўтганлиги сабабли, оёқларни ишлатиб, эшишга қараганда иккала қўлни чўзиш ҳаракати олдинроқ тамом бўлади.
Қўллар сувдан чиққан заҳоти нафас олиш бошланади. Айни бир вақтда қаршидан келган тўлқин жағни сувга кўмиб ўтади, шунинг учун ҳам нафасни сув тагида чиқариш керак. Энди оёқ-қўллар узатилган. Нафас чиқариш тамом бўлган. Сузувчи олдинга силжимоқда. Сузиш тезлиги камайган заҳоти сузувчи эшиш ҳаракатини яна такрорлайди, бу ҳаракатлар сикли бирин- кетин бажарилиб турилади.

Download 8,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish