Услубий қЎлланма 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатишда ота-оналар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш



Download 134,61 Kb.
bet3/4
Sana11.06.2022
Hajmi134,61 Kb.
#656381
1   2   3   4
Bog'liq
Услубий кулланма

4-боб. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатишда ота-оналар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш
25. Болаларнинг қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳига қатнаганлиги учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пулда, пластик карточкада, электрон тўлов шаклида ёки пул ўтказиш йўли билан нақд пулсиз шаклда тўланади. Бунда, тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мактабгача таълим муассасасига тақдим этилади (электрон тўлов бундан мустасно).
26. Қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳларига қатнаганлик учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан 100 фоиз миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади.
27. Қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳларига қатновчи болаларнинг ота-оналари билан ҳисоб-китоблар мазкур услубий қўлланманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳларига қатновчи болаларнинг давомат ҳисоби табели асосида ҳақиқий қатнаган кунларидаги соатларга мувофиқ амалга оширилади.
28. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари бўйича ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар мазкур услубий қўлланманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома орқали юритилади.
5-боб. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш бўйича даромадлар ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш
29. Сарф-харажатларни қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари таннархига олиб бориш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари билан боғлиқ бевосита ва билвосита моддий сарф-харажатлар амалга оширилганда:
090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар” субсчёти дебети бўйича;
06 “Бошқа товар-моддий захиралар” ва бошқа тегишли субсчётларнинг кредити бўйича;
б) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилганда:
090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар” субсчёти дебети бўйича;
173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” субсчёти
ва бошқа тегишли субсчётлар кредити бўйича;
в) иш ҳақидан иш берувчининг ажратмалари суммаси ҳисобланганда:
090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар” субсчёти дебети бўйича;
161 “Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётининг кредити бўйича;
г) бошқа бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари (ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари, алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар) суммаларига:
090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар” субсчёти дебети бўйича;
159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” субсчёти ва бошқа тегишли субсчётлар кредити бўйича.
30. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматларининг таннархига киритилмайдиган давр харажатлари суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
211 “Давр харажатлари” субсчёти дебети бўйича;
сарф-харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредити.
31. Давлат мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ келиб тушган олдиндан тўлов суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчёти дебети бўйича;
152 “Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар” субсчёти кредити бўйича.
32. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари топширилганда, яъни даромад тан олинганда (болаларнинг давомат ҳисоби бўйича табель асосида) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
152 “Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар” субсчёти дебети бўйича;
200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” субсчёти кредити бўйича.
33. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари таннархи аниқланганда ва ҳисобдан чиқарилганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” субсчёти дебети бўйича;
090 “Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар” субсчёти кредити бўйича.
34. Давлат мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қолган сумма келиб тушганда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчёти дебети бўйича;
152 “Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар” субсчёти кредити бўйича.
35. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари реализациясидан юзага келган ижобий молиявий натижа (фойда) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” субсчёти дебети бўйича;
262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчёти кредити бўйича.
36. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари реализациясидан юзага келган салбий молиявий натижа (зарар) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар»” субсчёти дебети бўйича;
200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” субсчёти кредити бўйича.
37. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари бўйича амалга оширилган операцияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир хизмат тури бўйича алоҳида юритилиши лозим.

Download 134,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish