Услубий қЎлланма 1-боб. Умумий қоидалар



Download 134,61 Kb.
bet1/4
Sana11.06.2022
Hajmi134,61 Kb.
#656381
  1   2   3   4
Bog'liq
Услубий кулланма


Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими
мудирининг 2019 йил ___________даги ___ сонли
буйруғига 2-ИЛОВА


Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолияти молиявий ҳисобини ташкил этиш бўйича
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги 3-мҳ-сон “Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига (рўйхат рақами 3123-сон, 18.01.2019 йил) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолияти молиявий ҳисобини услубий тартибга солади.
2. Ҳар бир давлат мактабгача таълим муассасаси ўзининг муайян шарт-шароитидан ва муассасанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мазкур услубий қўлланма талабларининг бажарилишини таминлайдиган ички ҳужжатларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
2-боб. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатишни ташкил этиш
3. Давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатилиши мумкин:
дам олиш кунлари ва мактабгача таълим муассасасида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;
мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳоказолар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар).
4. Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими билан келишилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар асосида ташкил этилади:
кўрсатиладиган қўшимча хизматнинг иш режаси;
кўрсатиладиган қўшимча хизматларнинг прейскурант нархлари;
кўрсатиладиган қўшимча хизматлар бўйича машғулотлар жадвали.
5. Кўрсатиладиган қўшимча хизматнинг иш режаси давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
6. Давлат мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.
7. Фарзанди қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳида тарбияланишини истаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли давлат мактабгача таълим муассасасига ариза билан мурожаат қилади.
8. Давлат мактабгача таълим муассасасининг раҳбари ҳамда боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бири билан мазкур услубий қўлланманинг 1-иловасига мувофиқ намунавий шакл асосида шартнома тузилади.
9. Қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳларига болани қабул қилиш учун тегишли мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.
Буйруқда боланинг Ф.И.О., туғилган йили, қабул қилинаётган қўшимча хизмат тури ва гуруҳи кўрсатилиши лозим.
10. Қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳида болаларнинг сони 25 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
11. Давлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини уларнинг асосий иш вақтидан ташқари вақтларда келишув асосида қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳларига ишга жалб қилиш мумкин.
12. Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг қўшимча пуллик таълим-тарбия гуруҳларида фаолият юритиши тақиқланади.

Download 134,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish