Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
42-мавзу: Электрошок қурилмасини қўллашда норматив-ҳуқуқий асослар.
Биринчи навбатда Патруль-пост, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тегишли хизматларининг саф бўлинмалари ходимлари ушбу мослама билан таъминландилар. ИИО ходимлари хизмат жараёнида электрошок қурилмасидан фойдаланишдан аввал махсус тайёргарлик ва даврий текширувдан ўтказилади. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.
«Электрошок қурилмасидан фойдаланишдан мақсад ИИО ходимлари ёки фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарларнинг соғлиғига оғир ва ўта оғир тан жароҳати етказмаган ҳолда зудлик билан ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳаракатларни чеклашдан иборат», — дейилади ИИБ хабарида.
«24 сентябридан бошлаб ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш оқибатида ички ишлар органлари ходимлари ёки фуқароларимизни ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғилган тақдирда ходимлар томонидан махсус восита ҳисобланган электрошок қурилмасидан фойдаланилади», — дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Файзулло Ортиқбоев.
«Қурол тўғрисида»ги қонунда электрошок қурилмаси фуқаровий қурол турига киритилган. Уни махсус магазинлардан харид қилиш мумкин. Митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда, кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган, алкоголли маҳсулотлар реализация қилинадиган жойларда, таълим, тиббиёт муассасаларида ҳамда қурол олиб юриш тақиқланган бошқа жамоат жойларида бўлган вақтда, шунингдек алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда фуқаровий қуролни олиб юриш тақиқланади.
«Ишчи ишлар органлари тўғрисида»ги қонунга кўра, орган ходимлари қуйидаги ҳолатларда электрошок қурилмаларидан фойдаланишлари мумкин:
— фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
— жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
— ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
— жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
— ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
— зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно, шунингдек куч ишлатмасдан, жамоат тартибини, транспорт, алоқа воситалари ва ташкилотларнинг ишини бузмасдан ўтказилаётган ғайриқонуний йиғилишлар, митинглар, намойишлар, оммавий чиқишлар ва пикет қўйишларни бартараф этиш чоғида махсус воситаларнинг, шу жумладан газли ҳамда шикастлантирувчи қуролнинг қўлланилиши тақиқланади.
Маълум бўлишича, «Скорпион» русумли электрошок қурилмаси амалиётда фойдаланиладиган резина таёқ, яъни «дубинка»га ўхшаш шаклда ишлаб чиқарилган. Ундан, заруратга қараб, «дубинка» сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Қайд этилишича, электрошок таъсирида инсон танаси биринчи сонияда оғриқ зарбасини ҳис қилса, иккинчи сонияда мушаклар мувозанати йўқолади.
Электрошокерни кекса ёшдагилар, ногиронлиги аниқ кўриниб турган шахслар, ёш болалар ҳамда ҳомиладор аёлларга нисбатан қўллаш тақиқланади. Агар улар томонидан қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилинса, бу тақиқларга амал қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 24 сентябрдан бошлаб ички ишлар органлари ходимлари томонидан электрошокердан фойдаланиш бошлангани хабар қилинганди. Унда айтилишича, ИИО ходимларининг махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш тартиби «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунга асосланган бўлиб, ички ишлар вазирининг бу борадаги тегишли буйруғи қабул қилинган.
Маълумотга кўра, ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш оқибатида ИИО ходимлари ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирган тақдирда ушбу қурилма ходимлар томонидан фойдаланилади. Электрошок қурилмалари Россиянинг «Март» заводи томонидан ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, Фарғонада ички ишлар органлари ходимлари 24 сентябрдан электрошокердан фойдаланишни бошлаши маълум қилинган. Унга кўра, ИИО ходимлари хизмат жараёнида электрошокер қурилмасидан фойдаланишдан аввал махсус тайёргарлик ва даврий текширувдан ўтказилади. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |