Хизмат итлари питомниги ва кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимида хизматни ташкил этиш
46. Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси хизмат итлари питомниклари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари хизмат итлари питомниги ва кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимининг хизмат фаолиятлари штаб бошлиқлари ҳамда патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланган иш-режалар асосида амалга оширилади.
47. Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси хизмат итлари питомниклари ва кинология хизматларини ички тартиби кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлим бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ҳарбий қисм командири ва патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
48. Хизмат итлари питомниклари, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимини ички тартиби - ички наряд, тергов-тезкор гуруҳи таркибига жалб этиш, хизмат итларига ветеринар хизмат кўрсатиш, кунлик ўқув машғулотларини ташкиллаштириш ва ўтказилиши ҳамда бошқа вазифалардан келиб чиқиб тузилади.
49. Хизмат итлари питомниклари, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари ҳарбий қисм ва туманлараро кинология хизмати (гуруҳи) ходим (ҳарбий хизматчи)ларига оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланишда, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этишда, кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда амалий ёрдам кўрсатади.
50. Кинология хизматлари ходимларининг хизмат олиб борадиган пост ва йўналишлари ҳудудий ички ишлар органларининг куч ва воситалар жойлашуви режасига (дислокация) асосан хизматга жалб этилади.
51. Хизмат итлари питомниклари, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимларини хизматга жалб этилиши мавжуд штат бирлиги, ходимларнинг дам олиши, ички нарядга жалб этилиши, кинолог ходимларни малакаларини ошириш ва хизмат итларини махсус йўналишлар бўйича ўқув машғулотларини ўтказиб борилиши, хизмат итларига ветеринар хизмат кўрсатилиши ҳамда бошқа вазифаларни инобатга олинган ҳолда кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (кинология бўлими) бошлиғи томонидан ташкиллаштирилади.
52. Кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармасида тузилган тергов-тезкор гуруҳи таркибида хизматга жалб этилади ва хизмат ўташ даврида уларни ҳаракати тезкор навбатчилик қисм наряд каттаси томонидан мувофиқлаштирилади ва назорат қилинади.
53. Туманлараро кинология хизмати (гуруҳи) кинолог ходимларининг малакасини ошириш ва хизмат итларини махсус йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ишлари тегишлилиги бўйича Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармасининг жойлардаги ҳарбий қисмларида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар
ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларида амалга оширишлари мумкин.
54. Туманлараро кинология хизмати (гуруҳи) ва ҳарбий қисмларидаги кинолог ходимларни хизмат итлари билан таъминлаш ишлари Наслчилик питомниги томонидан амалга оширилади, шунингдек Вазирлик Қоровул қўшинлари бош бошқармаси хизмат итлари питомниги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин (беғараз тақдим этилганлиги ҳисобига хизмат итлари меъёрдан ортиқ бўлганда).
55. Қоровул қўшинлари бош бошқармаси Кинология бўлими хизмат итлари питомнигида ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимиларида ҳар олти ойда махсус комиссия томонидан барча кинолог ходимлар хизмат итлари билан махсус йўналишлар бўйича хизматга яроқлилиги текширувдан ўтказилади.
56. Кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларига номзодлар бўйича заҳира базасини яратиш мақсадида тегишли ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва кинология-ветеринария соҳаси бўйича битирувчи талабаларни кинология бўлинмаларида ўқув амалиётини ўтказилиши юзасидан тегишли ишлар амалга оширилади.
57. кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (кинология хизмати)да хизмат итларини озиқлантирилишини яхшилаш мақсадида шароитдан келиб чиқиб қўшимча маҳсулотларни етказиш учун уй ҳайвонлари ва паррандаларини боқиш, сув ҳавзалари ташкил этиб балиқ кўпайтириш, турли кўкатлар ва сабзавотлар етиштириш бўйича хўжалик юритишга рухсат берилади. мазкур хўжалик маҳсулотлари ҳисоби ва сарфи ички ишлар вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |