Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гендер-ҳуқуқий экспертиза


Кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ҳамда кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари тўғрисида



Download 2,66 Mb.
bet55/105
Sana09.06.2022
Hajmi2,66 Mb.
#648605
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105
Bog'liq
БСП тема общий 1-47

Кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари
ҳамда кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари тўғрисида

НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси кинология хизмати ва “Хизмат итлари наслчилик питомниги” (кейинги ўринларда Наслчилик питомниги деб аталади), Қоровул қўшинлари бош бошқармаси Кинология бўлим ва бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати
ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ҳамда кинология хизматлари
ва кинология гуруҳларини (кейинги ўринларда Кинология бўлинмалари деб аталади) замон талабларига жавоб бера оладиган даражада такомиллаштириш, ушбу хизматда мавжуд бўлган хизмат итлари имкониятларидан жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини ҳамда хавфсизлигини таъминлашда улардан самарали фойдаланиш фаолиятини белгилаб беради.

Кинология бўлинмалари ходимларининг асосий вазифалари


ва функциялари

16. Кинология бўлинмалари ходимларининг асосий вазифалар:
кинология бўлинмаларини ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва инфратузилмасини ривожлантириш;
оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш;
кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда қатнашиш;
кинолог ходимларни жанговар шайлигини оширишга ва хизмат итларини тайёргарлик ҳолатларини юқори савияда бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
замон талаби ва андозаларига тўлиқ жавоб бера оладиган кинология хизмат (гуруҳ)ларининг объектларини талаб даражасида сақлаш ҳамда моддий-техник базасини такомиллаштириш;
хизмат итлари билан ишлаш қобилиятига эга бўлган ходимларни танлаш, ходимларни иш фаолиятини тўлиқ таҳлил қилган ҳолда уларни лавозимга тайинлаш, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш, навбатдаги ва навбатдан ташқари махсус унвонлар бериш юзасидан таклифлар киритиш;
турли ўргатиш усулларига яроқли бўлган зотдор хизмат итларини танлаш, етиштириш ва уларга ветеринар хизмат кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш;
ички ишлар органларининг кинология хизмати ходимлари ўртасида кўпкураш мусобақаларини, кўрик-танловларини ва семинар-машғулотларни ўтказилишини ташкиллаштириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Кинология хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкиллаштириш, шунингдек Кинология хизматлари ривожланган чет давлатларда эришилаётган ютуқларини ўрганиш, ижобий натижаларини тадбиқ этиш.
17. Кинология бўлинмалари ходимларининг функциялари:
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни фош этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда қўриқлаш ишларида фойдаланиладиган мутахассис кинолог ходимларни малакасини ошириш, махсус йўналишлар бўйича хизмат итларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича ўқув-курсларини Махсус тайёргарлик ўқув марказида амалга ошириш;
кинология хизматида хизмат итларига бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида, Наслчилик питомнигида хизмат итларини кўпайтириш ҳамда парваришлаш;
хизмат итларини сақлаш, парвариш қилиш, озиқлантириш ва уларга ветеринар хизмат кўрсатиш тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этишга, жамоат тартибини сақлашга ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари томонидан ташкиллаштирилган тадбирларда иштирок этиш, шу жумладан, оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятлар (хизмат итидан фойдаланиш лозим бўлган) бўйича воқеа жойларида хизмат итлари имкониятларидан унумли фойдаланиш;
Йўл-патруль хизмати (кейинги ўринларда ЙПХ деб аталади) масканлари ва блок постларда, тезкор-қидирув тадбирларида ҳамда портловчи моддалар ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомаласига қарши қаратилган махсус тадбирларда иштирок этиш;
жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш
ва жиноятларни олдини олиш ва фош этишнинг ижобий халқаро тажрибани, услублари ва тактик усулларини ўрганиш ҳамда амалий фаолиятга жорий этиш;
хизмат итлари билан ишлаш қобилияти бўлган ва кинология соҳасида ишлаш истагини билдирган фуқаролар бўйича номзодлар заҳира базасини яратиш;
кинология хизматини моддий-техника таъминотини ва кинолог ходимларни хизмат шароитларини яхшилашга қаратилган ишларни амалга ошириш;
кинология хизматларининг доимий жанговар шайлигини юксалтириш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкиллаштириш;
хизмат итларида шаклланган кўникмаларни мустаҳкамлаб бориш мақсадида, хизмат итлари билан кунлик машғулотлар ўтказиб бориш;
вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш
ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларда иштирок этиш;
воқеа жойларида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ хизмат итини қўлланилганлиги ҳамда йўналиш чизмасини чизиш далолатномаси тузилиб ва тергов-тезкор гуруҳи раҳбарига имзолатиш;
кинолог ходимларни жанговар шайлигини ошириш ва хизмат иларини тайёргарлик ҳолатларини юқори савияда бўлишини таъминлаш юзасидан республика миқиёсида икки йилда бир мартта кўпкураш мусобақа ва кўрик-танловлар ўтказиш.
4-боб. Кинология бўлинмалари ходимларининг хуқуқ ва мажбуриятлари
18. Кинология бўлинмалари ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
кинолог ходимлар хизмат итларини Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунига асосан махсус восита сифатида қўллаш;
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш жараёнида хизмат итларини қўллаш мақсадида тергов-тезкор гуруҳи раҳбаридан содир этилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик изларини ҳамда ҳодиса ҳолатларини сақлаб қолиш учун бошқа ички ишлар органи ходимлари ва фуқароларни ҳодиса жойини тарк этишни талаб қилиш;
махсус операция ўтказилаётган зонада жисмоний шахсларни шахсий кўрикдан ўтказишни, улардаги ашёларни, транспорт воситаларини ҳамда олиб ўтилаётган юкларни хизмат итлари ёрдамида кўрикдан ўтказишни амалга ошириш;
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида наряд каттасидан фуқаролар ва уларга тегишли бўлган қўл юклари, багажлари ва ашёларида қурол,
ўқ-дорилар, портловчи ва портлатиш қурилмалари, пиротехника буюмлари ва гиёҳвандлик воситаларини хизмат итлари ёрдамида аниқлаш мақсадида қўллаш учун шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
кинология хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва раҳбариятга тақдим этиш;
кинология хизматини келгусида ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида таклифлар бериш;
хизмат ўташ вақтида фуқаролардан қонун ҳужжатларига риоя этишни, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни тугатишни талаб қилиш;
кинология хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. Кинолог ходимлар қуйидаги ҳолатларда хизмат итларини қўллаш ҳуқуқига эга:
фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда;
ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда;
жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этаётган ёхуд содир этган шахсларни аниқлашда;
муҳофаза қилинадиган объектларни ҳимоя қилишда, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқароларнинг ҳаракатланишини тўсиб қўйишда.
20. Кинолог ходимлар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунда ўқотар қурол ишлатишга рухсат этилган барча ҳолларда хизмат итларини қўллаш ҳуқуқига эга.
21. Кинология бўлинмалари ходимларининг мажбуриятлари:
жамоат тартибини сақлашда, фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашда, жиноятчилик ва турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олишда ва уларга қарши курашда, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этишда, жиноятчиларни қидириш ва ушлашда хизмат итларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкиллаштириш;
ноқонуний муомалада бўлаётган гиёҳванд воситалар ва портловчи моддалар, ўқотар қуроллар, ўқ-дориларни аниқлашда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итларидан фойдаланиш;
кинология хизматининг тармоқ тизимларидаги кинолог ходимлар томонидан амалга оширилаётган ишларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, улар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни ва мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан бевосита жойлардаги раҳбарларга таклифлар киритиш;
кинология хизмати ходимлари орасида қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилинишини таъминлаш юзасидан зарурий чора-тадбирларни белгилаш, уларнинг хизмат фаолиятларини тўғри ташкиллаштириш учун зарур бўлган қулайликларни яратиш;
мавжуд бўлган хизмат итларини ўстириш, сақлаш, парвариш қилиш ва кунлик машғулотларни амалга ошириш;
хизмат итларини доимий равишда шайлигини таъминлаш, уларни сақлаш, парвариш қилиш, озиқлантириш, ветеринар хизмат кўрсатиш, касаллик аломатлари аниқланган хизмат итларини доимий равишда ветеринар кўригидан ўтказиб борилишини таъминлаш, вольерларни тозалигини сақлаш ва санитария-гигиена ҳолатини таъминлаш;
хизмат итларининг юқумли касалликларига қарши эмлаш графикларини йилида бир маротаба ҳудудий ветеринария хизмати билан келишилган ҳолда амалга ошириш;
оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни (хизмат итидан фойдаланиш лозим бўлган) жиноят қидирув йўналиши бўйича содир этилаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш борасида тергов-тезкор гуруҳи таркибида воқеа жойига чиқиш;
кўча ва жамоат жойларида, аэропорт, темир йўл вокзаллари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларида хизматга жалб этилган кинолог ходимлар ўзларига бириктирилган махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари билан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги профилактик ишларни ташкиллаштириш.
22. Кинолог ходимлар томонидан хизмат итларини қўлланилиши учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирмаслиги ва мол-мулкига зарар етказмаслиги керак.
23. Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёҳуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно, шунингдек куч ишлатмасдан, жамоат тартибини, транспорт, алоқа воситалари ва ташкилотларнинг ишини бузмасдан ўтказилаётган ғайриқонуний йиғилишлар, митинглар, намойишлар, оммавий чиқишлар ва пикет қўйишларни бартараф этиш чоғида кинолог ходимлар томонидан хизмат итларини қўлланилиши тақиқланади.
24. Кинолог ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish