Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди



Download 1,16 Mb.
bet28/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

Бригада жисмоний тайёргарлик ва спорт бошлиғи


119. Бригада жисмоний тайёргарлик ва спорти бошлиғи бригада командирининг ўринбосарига бўйсунади. 108—110-мод­даларда баён этилганларга кўшимча ўлароқ, у жисмоний тайёр­гарлик ва спорт учун жавоб беради ва:
— бўлинмалардаги жисмоний тайёргарлик ва спорт тадбирларини хар доим назорат килиш ва бригада шахсий таркибининг жисмоний ривожланиши устидан назорат килиб туришга;
— бригада бўлинмалари командирларига жисмоний тайёр­гарлик ва спорт бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказиш услубиятида ёрдам беришга;
— бўлинманинг штатсиз спорт ташкилотчиларини тайёрлашни амалга ошириш, уларнинг ишларини йўналтириш ва назорат килишга;
— бригада спорт ишларининг режасини ишлаб чикиш, спорт мусобакалари, спорт байрамлари ва бошқа спорт тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш, бригада спорт гуруҳига номзодлар танлаб олиш ва уларнинг шуғулланишини (тренировкасини) ўтказишга;
— бригада тиббиёт хизматининг бошлиғи билан биргалик­да бригада шахсий таркиби жисмоний ривожланиши ва соғлигининг холатини яхшилаш бўйича, жисмоний тайёргарлик ва спортда шикастланишдан огохлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ўтказилишида иштирок этишга;
— бригада харбий хизматчиларига спорт унвонлари, разрядлар, ҳакамлик даражалари бериш ва уларни кукракка такиладиган спорт нишонлари билан такдирлаш учун хужжатларни расмийлаштиришга, бригадада жисмоний тайёргарлик ва спорт натижалари ҳисоб-китобини юритишга мажбурдир.


Бригада кадрлар булимининг бошлиги


120. Бригада кадрлар бўлимининг бошлиғи тинчлик ва уруш даврида бригада бўлинмаларининг офицерлар ва прапоршчиклар билан сифатли ва ўз вақтида бутланиши учун, уларнинг ҳисоби ва ўзлари эгаллаган мансабга лойиклиги учун жавоб беради. У бригада командирига бўйсунади. У:
— бўлим ишларини режалаштириш, унга бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва тарбиялаш, кадрлар билан ишлашдаги илғор иш тажрибаларини умумлаштириш, тарк.атиш ва татбиқ этишга;
— офицер кадрларни амалий ишда ҳар томонлама ўрганиш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаган офицерларнинг ахлокий ва ишчанлик сифатларини шахсан билишга;
— кадрларнинг микдорий ва сифатий таркибини мунтазам тахлил килиш, ҳарбий кадрлар билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида бригада командирига билдирув бериш ва уни яхшилаш бўйича таклифлар киритишга; шахсий таркиб норасолигини тўлдириш бўйича тадбирларни режалаштириш ва амалга оши­ришга;
— офицерлар, прапоршчиклар ва муддатсиз хизмат килувчиларни лавозимга тайинлаш ёхуд тушириш бўйича такдимнома ва бошк.а хужжатларни хозирлаш ва куриб.чикишга;
— бригада офицерларини танлаш ва жой-жойига кўйишнинг истикболли режасини ишлаб чикишга;
— офицерлар таркибини баҳолаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказишга;
— захирадаги офицерларни кўнгилли йўсинда хакикий ҳар­бий хизматга белгилаш ишларини ташкил килиш ва ўтказиш­га;
— офицерлар таркибига харбий унвонлар беришга таклиф­лар ва материаллар тайёрлашга;
— ҳарбий кисмларни уруш даврида офицер кадрлар билан бутлаш бўйича хужжатларни ва уларнинг уруш даври штатлари буйича лавозимга алохида кўзда тутиш бўйича хужжатларни ишлаб чиқишга, бўлимнинг уруш даврида ишлашга доимий шайлигини таъминлашга;
— бригада офицерлари таркиби, прапоршчиклар ва шартнома асосида ҳарбий хизматчиларнинг катъий хисобини таш­кил этиш ва юритишга;
— кадрлар бўйича маълумотларни юкорида турган кадрлар органига белгиланган тартибда такдим этишга;
— бригада қисмлари ва бўлинмаларида кадрлар билан ишлаш, офицерлар, прапоршчиклар ва шартнома асосида хизмат килувчилар харбий хизматни ўташи масалаларини хал этиш чоғида конунийликка риоя килиниши устидан назоратни амалга оширишга;
— келиб тушаётган аризалар, хатларни кўриб чикиш ва улар юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, келиб кўрувчиларни кабул килишга мажбурдир.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish