Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди



Download 1,16 Mb.
bet27/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

Бригада тиббиёт хизматининг бошлиғи


117. Бригада тиббиёт хизматининг бошлиғи бригада командирига бўйсунади ва бригада тиббиёт хизмати шахсий таркибининг бевосита бошлиғи саналади. 108—110-моддаларда баён этил­ганларга кўшимча ўлароқ, у:
— бригадани оммавий кирғин куролларидан муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар, шунингдек, бригада кароргохи районидаги потенциал хавфли иншоотларда халокат содир бўлганда куриладиган чора-тадбирлар ишламида иштирок этишга;
— муолажа-профилактика ва тиббиёт хизмати зиммасига юкланган эпидемияга карши тадбирларни ўтказишга; шахсий таркиб ўкув-жанговар фаолиятининг хавфсизлигини таъминловчи шарт-шароитлар холатини ўрганиш ва уни жойлаштириш, овкатлантириш, сув таъминоти, хаммом-кирхона хизма­ти кўрсатилишининг белгиланган санитария меъёрлари бажа­рилиши устидан назорат килиб туришга;
— шахсий таркибнинг тиббий текширилишини ташкил этиш, амбулатория кабулида иштирок қилиш, бригада тиббий пунктида бўлган ва даволаш муассасаларига жойлаштирилган беморларни кўздан кечиришга;
— бригада тиббиёт пунктига ётқизилган касалларнинг ахволини билиш ва уларнинг даволанишини назорат килишга; бошқа даволаш муассасаларига жойлаштирилган касалларнинг ахволини билиш, вакти-вакти билан уларни бориб кўришга;
— бригада шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик бўйи­ча машғулотларда, шунингдек, спорт тадбирлари ўтказилаётган пайтда тиббий таъминланишини ташкил этишга;
— бригада шахсий таркибининг жисмоний тайёргарлиги устидан тиббий назоратни амалга ошириш, жисмоний тайёр­гарлик ва спорт бошлиғи билан биргаликда шахсий таркиб соғлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чикишга;
— шахсий таркибнинг ҳарбий-тиббий тайёргарлигини таш­кил этишга;
— бригада командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари билан ўзаро хамкорликда харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тиббий билимлар ва соғлом турмуш тарзи ташвикртини амалга оширишга;
— овқатланиш тартиботини ишлаб чикиш ва маҳсулотларлар таксимотини тузишда иштирок этишга; шахсий таркиб овқатлантирилиши ва сувнинг яхши сифатлилиги устидан доимий тиббий назоратни амалга оширишга;
— сурункали касалликка чалинган шахслар устидан доимий тиббий кузатув олиб бориш, уларнинг соглиғини мустаҳ­камлаш бўйича тавсияларни бўлинма командирларига маълум килиш ва уларнинг бажарилишини назорат этишга; пархез ва кўшимча овкатлантиришга мухтож бўлган аскарлар ва сержантларга оид тиббиёт хулосасини бригада командирига такдим этишга;
— командирлар ва уларнинг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосарлари билан биргаликда жисмоний ва рухий ривожланишда нуксонларга эга, ичкиликка, таксикоманияга ва гиёхванд моддалар истеъмол қилишга мойил харбий хизматчиларни аниклаш, уларни даволаш бўйича чоралар кўриш­га;
— бригада кароргоҳи маскани, ошхоналар, маиший хоналар ва хўжалик хизматларининг санитария ҳолатини назорат қилишга;
— шахсий таркибнинг хаммомда чўмилтирилиши, унга ички кийим ва тўшак-чойшаблар, сочикдар, пайпокдар ва пайтавалар ўз вақтида алмаштирилиб берилиши устидан назоратни амалга оширишга;
— бригада шахсий таркиби касалликка чалинишини таҳлил этиш, тахлил кўрсаткичларини касалликка чалинишдан огохлантириш ва санитария ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар билан бирга бригада командирига хар ойда билдирув беришга;
— юкумли касалликлар ва бригаданинг эпидемик ҳолатида акс этиши мумкин бўлган фалокатлар ва хар бир жарохат олиш оқибатида харбий хизматчининг касалхонага ёткизилиши воқеаси тўғрисида бригада командирига зудлик билан билдирув бе­ришга;
дори-дармонларнинг, биринчи галда заҳарли ва гиёҳванд ашёлар ва моддаларнинг хисоб-китобини ва сакланишини ташкил этиш, тиббий мулкдан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл куймасликка мажбурдир.
118. Бригада молиявий хизматининг бошлиғи бригада командирига бўйсунади. 108—110-моддаларда баён этилганларга кўшимча ўлароқ у бригаданинг молиявий таъминоти, унинг молиявий хужалиги аҳволи учун жавоб беради ва:
— бригада молиявий хўжалигини ташкил этиш ва юргизишга; режалаштириш, пул маблагларини талаб килиб олиш, молиявий хисоб-китоб ва хисоботнинг аниклигини таъминлашга; бригада командирининг ўринбосарлари ва хизматларнинг бошлиқлари билан биргаликда келгусидаги пул маблағлари сарфланиши лойихасини тузиш ва бригада командирининг тасдигига хавола этишга; шахсий таркибни пул нафакалари билан ўз вактида каноатлантиришга;
— пул маблағлари сарфланиши, бригада мансабдор шахсларининг молиявий интизомга риоя килиши устидан, йўқотишлар, камомадлар, умаришлар, моддий ва пул маблағлари­ни ноконуний сарфлашлар билан давлатга етказилган зарарнинг ўз вактида ва тўлалигича копланиши устидан назоратни амалга оширишга; бригаданинг ҳисобот берувчи шахсларини текширишга;
пул хужжатлари, ишониб топширилган пул маблағлари ва бойликларнинг сакланишини таъминлашга; пул маблаглари ва бойликларнинг мавжудлигини ҳисоб-китоб кўрсаткичлари билан ҳар куни чоғиштириб кўришга мажбурдир.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish