Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди



Download 1,16 Mb.
bet21/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

Бригада командирининг ичкари бўйича ўринбосари


101. Бригада командирининг ичкари бўйича ўринбосари тинчлик ва уруш даврида: бўйсунувчи хизматлар бўйича брига­да бўлинмаларининг моддий ва техник таъминоти учун; барча моддий воситалар ва сувнинг ташиб келтирилиши учун; брига­да шахсий таркибининг савдо-маиший таъминоти учун; бевосита унга бўйсунувчи бўлинмалар ва хизматларнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги, уларни курол-аслаха ва харбий-техника билан жихозлантирилиши, улар шахсий таркибининг жанговар тайёргарлиги, тарбияси, харбий интизоми ва ахлокий-руҳий ҳолати учун; бригадада ёнгинга қарши муҳофаза учун; атроф-мухитни муҳофаза килиш қоидаларига риоя килиниши учун жавоб беради. У бригада командирига бўйсунади ва брига­да бутун шахсий таркибининг бевосита бошлиғи саналади.
102. Бригада командирининг ичкари бўйича ўринбосари куйидагиларга мажбурдир:
— бригаданинг жанговар ва сафарбарлик шайлиги, жанго­вар тайёргарлиги режалари ишламида иштирок этиш ва улар­нинг ўз ихтисоси бўйича бажарилишини таъминлашга;
— бевосита унга бўйсунувчи бўлинмалар ва хизматлар хар бир офицер прапоршчик ва сержантининг ишчанлик кобилияти ва ахлокий-рухий сифатларини билиш, харбий тарбия ва касб тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишларни улар билан мунтазам ўтказишга;
— ичкари таъминотини ташкил этиш бўйича бригада офицерлари, прапоршчиклари билан, бўлинма старшиналари би­лан эса — харбий хужаликни юритиш бўйича машғулотлар ўтказишга;
— бўйсунувчи хизматлар бўйича бригада бўлинмаларининг моддий воситалар билан ва шахсий таркибнинг яхши сифатли озиқ-овкат билан ўз вактида таъминланишини ташкил этиш, моддий воситаларнинг жоиз меъёрларини хар бир харбий хизматчигача етказилишини назорат килишга;
— йилда камида икки марта омборлардаги ва бригада бўлинмаларидаги моддий воситаларнинг ҳолатини текшириш хужжатларини расмийлаштириш билан текшириш, ҳар йили хиз­матлар бўйича мавжуд мулк ва техниканинг рўйхат килинишини ташкил этишга;
— ёкилги, мойловчи воситалар ва махсус суюкликларнинг сифати, тўғри кўлланиши ва тежаб сарфланиши ва уларни кўллаганда хавфсизлик талабларининГ бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, ҳар ойда бригада коман­дирига уларнинг сарфи меъёрларидан фойдаланиш натижалари тўғрисида билдиришга;
— бўйсунувчи бўлинма ва хизматларда харбий техниканинг жой-жойидалиги ва холатини билишни, тўғри эксплуатация қилиниши, ўз вактида хизмат кўрсатилиши, таъмирланиши ва эвакуация килинишини таъминлашга;
— нарядга киришдан олдин ошхона бўйича навбатчига йўл-йўриқ беришга;
— моддий воситалар, сув таъминоти барча турларининг бригада бўлинмаларига ташиб келтирилишини, шунингдек, юклаш, юк тушириш ишларини механизациялаштиришни ташкил этиш, ташиш автомобиль транспорти ишини режалаштириш ва ундан фойдаланиш тўғрилиги ва самарадорлиги устидан назоратни амалга оширишга;
— темир йўл (ҳаво ва сув) транспортида етказиб берилган модций воситалар ўз вактида тушириб олиниши ва ташиб келтирилишини ташкил этишга;
— бригада ичкариси ўкув-моддий негизининг, бўйсунувчи омборларнинг курилиши ва такомиллаштирилиши ва уларни кўриклашнинг техник воситалари билан жихозланиши бўйича ишларга рахбарлик килишга;
— мавжуд маиший ва номаиший иморатлар, водопровод-канализация тармоклари ва иншоотлар, казарма жихозлари ва мебелининг тўғри фойдаланилиши ва ўз вактида таъмирланиши, казарма-маиший фонди кишга олдиндан тайёргарлигини, бригада ўрнашишига ажратилган худудни, шохобча йўлларнинг тартибли сакланишини, шунингдек, бригадада ёнгинга карши мухрфазани (17-илова) ташкил этиш, бригада иншоотларини ёнгин сигнализацияси воситалари билан жихозлаш; атроф-мухитни мухрфаза килиш ва табиат захираларидан окилона фой­даланиш бўйича тадбирларни ишлаб чикиш ва бажарилишини текширишга;
— бригада ёрдамчи хужалигига рахбарлик килишга;
— бригада шахсий таркибининг ташки кўриниши борасида доимий ғамхўрлик килиш, кийим-кечак ўз вактида берилиши, мослаш ва таъмирлашни ташкил этишга;
— бригада бўлинмаларига хаммом-корхона хизмати кўрсатилишини ташкил этишга;
— иктисодий ишлар бўйича тадбирлар ишлаб чикиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этишга;
— бўйсунувчи бўлинмаларда таъмирлаш-қўрилиш ва хўжалик ишлари бажарилаётганда ва техникадан фойдаланилаётганда хавфсизликни таъминлашга;
— жорий хисоб-китоб ва хисобот юритилишини ташкил этиш ва назорат килишга.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish