Ушбу Низом Куролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий хукуклари ва мажбуриятларини ва улар уртасидаги узаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбу¬риятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди



Download 1,16 Mb.
bet17/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#89874
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   115
Bog'liq
НИЗОМ (умумхарбий)

Бригада командирининг ўринбосари


93. Бригада командирининг ўринбосари тинчлик ва уруш даврида: бригаданинг жанговар ва сафарбарлик шайлиги ва бригада томонидан жанговар вазифаларнинг муваффакиятли бажарилиши учун; харбий интизом ва ички тартибни саклаш учун; укув-моддий негизни ташкил этиш, унинг мунтазам такомиллаштирилиши ва шай холатда тутилиши учун; бригадада мохир мутахассислар тайёрлаш учун; спорт, ихтирочилик ва самарадорлик ишлари учун жавоб беради. У бригада командирига бўйсунади, унинг биринчи ўринбосари ва бутун шахсий таркибнинг бевосита бошлиғи саналади. Бригада командири бўлмаган пайтда унинг бевосита мажбуриятларини бажаради.
Бригада командирининг ўринбосари лавозими штатлар руйхатида кўзда тутилмаган харбий кисмларда унинг мажбури­ятларини бригада штабининг бошлиғи бажаради.
94. Бригада командирининг ўринбосари жанговар тайёргарликнинг бевосита ташкилотчиси саналади. У куйидагиларга мажбурдир:
— бригаданинг жанговар ва сафарбарлик шайлиги, жанго­вар тайёргарлиги режалари ишламида ва бажарилишида иштирок этишга;
— офицерлар ва прапоршчиклар билан машғулотлар, шунингдек, бригада бўлинмалари билан ўкувлар ва машғулотлар ўтказишга;
— бригадада моҳир мутахассислар тайёрлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва шахсан ўтказишга;
— бригада бўлинмаларида жанговар тайёргарликнинг таш­кил этилиши ва холагини текшириш, машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишда аниқланган камчиликларни бартараф этишда бўлинма командирларига ёрдам кўрсатишга;
— бўлинма хар бир офицери, прапоршчиги ва старшинасининг ишчанлик кобилияти ва ахлокий-руҳий сифатларини билиш, офицерлар билан харбийча тарбия ва касб тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишлари мунтазам ўтказишга;
— харбий хизматга кабул қилиш учун номзодлар, шунингдек, харбий билим юртларига кириш учун номзодлар танлашни амалга оширишга;
— укув-моддий негизи иншоотларини жихозлаш ва тако­миллаштириш бўйича ишларга рахбарлик қилиш, бригада булинмаларини жанговар тайёргарлик учун мулжалланган моддий воситалар, ўкув ва кўргазмали кулланмалар билан ўз вақтида таъминлашга, уларнинг ҳисоби ва сакланишига кўз-кулок. бўлиб туришга;
— машғулотлар, отиш машклари ва ўкувлар ўтказилаётганда хавфсизлик талаблари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларининг бажарилишини текширишга;
— илмий, услубият ишига, шунингдек, бригадаги ихтиро­чилик ва самарадорлик бўйича комиссияга рахбарлик килишга;
— хафтада камида бир марта суткалик нарядни ва унинг хизматни ўташини, шунингдек, бригада ва унинг бўлинмаларидаги ички тартибни текширишга.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish