Ушбу китобни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам И



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/28
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#106134
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
buxoro-madrasalari-tarixidan

 
II БОБ. МИРИ АРАБ МАДРАСАСИ
МУДАРРИСИ АҲМАДХОН ИБН
ИСМОИЛХОННИНГ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ 
 
2.1. Мударрис ҳаёти ва илмий мероси
Аҳмадхон ибн Исмоилхон ҳаёти ҳақида уни кўрган, 
122
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
508
-
жамғарма ,
5
-
рўйхат
,
5780
-
йиғмажилд
,
2
,
8
-
варақлар. 
123
Қаранг :ЎзР МДА .И
-
29
-
жамғарма ,
5
-
рўйхат
,
5975
-
йиғмажилд
,
22
,
25
,
21
-
варақлар . 
124
Қаранг :ЎзР МДА .И -
5
- жамғарма
,
51
-
рўйхат
,
07
-
йиғмажилд
,
55
-
варақ . 


45 
суҳбатлашган яқинлари (масалан: невараси Исломов Нурид-
динхон) ҳамда шогирдлари авлодларининг хотиралари 
ўрганилди. Қўлга киритилган маълумотлар архив ҳужжатлари 
билан қиёсланиб, таҳлил этилди.
Аҳмадхон ибн Исмоилхон 1873 йилда Самарқанд вилояти-
нинг Даҳбед
125
қишлоғида таваллуд топган. 1885 йилда 12 ёш-
га тўлгач, Бухорога таҳсил олгани боради. Аҳмадхон насаб 
жиҳатидан 
шажараси 
Махдуми 
Аъзамнинг 
18-19-
авлодларидан
126
саналади. Илмга бўлган ҳарислик аждодлар 
қон-қонига синганлиги боис, Самарқанднинг Найман қишлоғи 
аҳолиси Аҳмадхонни Махдуми Аъзам авлодидан эканлигини 
билгач, уни ўн икки йил мобайнида маблағ билан таъминлаб 
туради. Чунки у даврда мадрасада ўқиш учун талабалардан 
маълум миқдорда маблағга эга бўлиш тақозо этилган. Сабаби, 
талабалар яшаши учун бирор-бир ҳужрани ижарага олиши, 
дарсликлар ҳамда кундалик харажатлар учун анчагина маблағ 
керак бўлган. Ёш Аҳмадхон ҳам бошқа талабалар сингари Бу-
хорода ижарага туришга мажбур бўлади.
Аҳмадхон Мири Араб мадрасасида ўн икки йил таҳсил 
олиб, ўн олти йил мударрислик қилган. Аҳмадхон ибн Исмо-
илхон Мири Араб мадрасасида бош мударрис
127
лавозимида 
ишлаб, тафсир, ҳадис, талхис ва тиббиёт каби фанлардан дарс 
125
Самарқанд шаҳрининг шимолий-ғарбий тарафида ,Оқдарё ва Қорадарё 
оралиғидаги Миёнколда жойлашган қадимий ва тарихий мавзеълардан биридир. 
126
Махдуми Аъзамнинг Саид Қутбиддинхўжа ва Убайдуллахўжа исмли 
ўғиллари бўлиб , Аҳмадхоннинг насаби Убайдуллахўжага бориб етади. 
127
Мадрасаларда
« бош мударрис »яна
«
5
-
мударрис
»
,
« катта мударрис »каби 
номлар билан ҳам юритилган .Қаранг :ЎзРМДА .И
-
98
-
жамғарма ,
5
-
рўйхат
,
9901
-
йиғмажилд .
; И
-
29
-
жамғарма ,
5
-
рўйхат
,
972
-
йиғмажилд
,
52
-
55
-
варақлар .
; И
-
29
-
жамғарма ,
5
- рўйхат
,
5975
-
йиғмажилд
,
2
,
02
,
591
-
варақлар . 


46 
берган
128
. Олимнинг невараси Нуриддинхон Исломов бобоси-
нинг кундалигида ёзилган хотираларни ёдга олиб, маълум 
муддат амирнинг фармонига биноан мадраса дарслигидаги 
ҳадис ва тафсир фанлари эҳтиёткорлик билан чегараланган 
ҳолда ўтилгани, шу соҳага қизиққан илм аҳлларига Аҳмадхон 
дарс бергани ҳақида ёзилганини айтади. Бу фикрни Мири 
Араб мадрасасида таҳсил олиб, ҳозирги кунда мазкур мадра-
сада таълим бераётган Абдулғафур Раззоқ Бухорий ҳам 
тасдиқлади. Олимнинг таъкидлашича, ўша кезларда мадрасада 
ушбу фанлар расмий дарс сифатида ўқитилмаса-да, шу соҳа 
мутахассисидан таълим олиш урф бўлган. Масалан, Мири 
Араб мадрасасининг мударрисларидан Домла Холмурод 
ҳадисдан, Домла Қутбиддин фиқҳдан, қори Абдулхолиқ қурро 
Қуръон ўқишни етти хил қироъатидан дарс берган. 
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг таъкидлашича, амирнинг 
мадраса дарслигидан ҳадис ва тафсир фанларини чегаралага-
нининг асосий сабаби, «Жомеъ ас-Саҳиҳ»да тўрттала мазҳаб 
имомлари истифода этган ҳадислар мавжудлиги, Имом Бухо-
рийнинг тўрттала мазҳабга ҳам истисно қилган ҳолатларининг 
борлиги, ҳали илмни пухта эгалламаган талабалар орасида 
ҳанафий мазҳабига қарши фикрлар кучаймаслиги ҳамда
ҳанафийлик мазҳабининг нуфузини сақлаб қолиш бўлган
129
.
Мири Араб мадрасасида тиб бўлими ҳам фаолият юритган. 
Аҳмадхон шу бўлимда тиб илмига тааллуқли оят ва 
ҳадислардан таълим берган. Мадрасада иккита ҳужра айнан 
бемор даволашга ажратилгани, мударриснинг фақат тиб ил-
мидан таҳсил бериш билан чегараланиб қолмасдан беморлар-
ни ҳам даволаганидан далолат беради. Аҳмадхон беморларни 
128
У юқори курсларга дарс берган . 
129
Тафсир илмини ўрганиш учун ҳадис илмидан яхши хабардор бўлиш тақозо 
этади .Шу сабабли ,маълум муддат бу фан ҳам чегараланган. 


47 
даволагани унинг «Қарабодин Тайлоқий» номли рисоласида 
ҳам зикр этилган
130
. Аҳмадхон унвони ошгач, Бухоро амирли-
гидан маош ҳам олган.
Олим қирқ ёшга тўлгач, 1913 йилда Самарқандга кўчиб ке-
лади. У Бухородан китобларини бешта туяга юклаб келган. 
Шўролар тазйиқи сабабли китобларини уйи шифтидаги яна бир 
яширин хонасида сақлаган. Бундан ҳеч кимнинг хабари 
бўлмаган. Кейинчалик фарзандлар уйни таъмирлашаётганда 
ушбу махфий хонадан хабар топишган.
Қирқ ёшгача оила қурмаган Аҳмадхон унга ўн икки йил 
таҳсил олишига кўмаклашган Найман қишлоғи аҳолисига 
миннатдорчилик тариқасида ўша ерга кўчиб бориб, оила 
қуради. Найманга қайтган олимга Тоғай исмли мансабдор 
шахс етти гектар (учтаси Найман қишлоғидан, тўрттаси эса 
Эшон қишлоқдан) ер ажратиб берган. Ушбу экин экилмайди-
ган ерларни қишлоқ аҳли билан ўзлаштириб, маълум муддат 
деҳқончилик билан ҳам шуғулланган. Унинг уч ўғил, икки қиз 
фарзандлари бўлиб, улар: Саидмуродхон Хожа, Ҳасанхон 
Хожа, Исломхон Хожа, Санобархон ва Робияхон. 
Давр нотинчлиги ва маърифатпарвар олимлар тазйиқ ости-
га олинган вақтлар Аҳмадхон ҳам яшаш жойини беш марта 
ўзгартиришга мажбур бўлади. Инқилобдан сўнг Мири Араб 
мадрасаси ёпилгач, 70 та талаба ўқишни тугатолмай қолади. 
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Навоийдан бўлган 70 
нафарга яқин талаба йиғилиб, 1913 йилдаёқ Самарқандга 
қайтган мударрис Аҳмадхондан таҳсилни давом эттиришини 
илтимос қиладилар. Навоийда
131
унинг машаққатли хизматла-
ри туфайли шунча талаба ўқишни якунлаган. Ҳатто 1927-1928 
130
Қаранг :Қўлёзма ҳақида
8
- бўлимда батафсил маълумот берилган .Аҳмадхон 
ибн Исмоилхон .Қарабодин Тайлоқий .ТИУ .Манбалар хазинаси .Қўлёзма
.

997
.
131
Юқорида айтилганидек ,олим беш марта яшаш жойини ўзгартирган. 


48 
йилларда ҳам Қўшработнинг «Узумсой» деган мавзесида та-
лабаларга таҳсил бериб, хатмона қилдирган
132
. У кўплаб шо-
гирдларга таълим берган бўлиб, қуйида баъзиларини келтириб 
ўтамиз:
Мулло Абдураҳим Бухорий, Мулло Абдураҳмон (Нурота), 
Домло Олим Самарқандий, Домло Саидқул ва Домло Камол 
(Қўшработ), Домло Элмурод, Домло Хонимқул ҳамда Домло 
Абдузоҳид (Жиззах), Домло Эшонқул, Домло Ибодулло (Бах-
мал), Мулло Тамойха Махзум, Мулло Абдуссалом (Челак).
Шунингдек, 
Самарқанднинг 
«Андижоний» 
номли 
қишлоғида истиқомат қилувчи Абул Бақо исмли шогирди ҳам 
бўлган. У 99 ёшда вафот этган. Унинг тиббиёт фанига доир 
(унда тиб илми билан шуғулланиш жоизлиги оят, ҳадис ва 
фатволар билан ёритиб берилган) «Ҳужжатул-лабиб» номли 
рисоласи ТИУ «Манбалар хазинаси» фондида №339/1 рақами 
остида сақланмоқда
133
.
Аҳмадхон ибн Исмоилхон умрининг охирларида тиб илми 
билан шуғуллангани, шу илм орқасидан тирикчилик қилганини 
неварасига айтган. Олимнинг невараси Нуриддинхон Эшон 
ёшлик даврини эслар экан, шундай ҳикоя қилади: «Бобомнинг 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish