Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

4.
 
Тематик каталог – китобларнинг мазмунига қараб тўзилади. Бу каталог 
кутубхонанинг барча фондини еритмайди. У маълум бир актуал темага оид 
адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади.
 
 
 
 


 
Кутубхонада қуйидаги каталоглар мавжуд бўлади: 
Кутубхонага олинган янги китоб токчага қўйилишидан олдин бир қанча 
мўраккаб жараенларни босиб ўтади. Бўлар орасида китобни тасвирлаш муҳим ўрин 
эгаллайди. Кутубхона каталогларида асосий ва ёрдамчи тасвирлар ишлатилади. 
Ҳар бир номдаги матбуот асарига у китоб, жўрнал, газета, географик карта 
бўлишидан қатъий назар одатда алфавит каталог учун 1 та асосий тасвир тузилади. 
Асосий тасвир нашр ҳақида тўлиқ маълумотларни ўз ичига олади. Ёрдамчи тасвир 
фақат зарур бўлган ҳолларда китоб хам муаллиф, тузувчиларига, муҳаррирларига 
тузилади. Тасвирнинг асосий элементларига қуйидагилар киради: 
1.
Тасвир боши 
2.
Сарлавха 
3.
Сарлавха остидаги маълумот 
4.
Чиқиш маълумотлари 
5.
Микдорий ҳарактеристиқа 
6.
Сарлавха усти маълумотлари 
7.
Эслатма. Аннотация. 
Тасвир боши – бунда автор еки тузувчининг фамилияси, исми ва отаси исмининг 
бош ҳарфлари ёзилади. 
Сарлавха маълумотларида - китобнинг номи, параллел ном ва бошқа номлар 
ёзилади. 
Сарлавха остидаги маълумотларида – нашрнинг такрорийлиги ҳақидаги, яъни
китоб неча марта кайта нашр этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар кўрсатилади. 
Чиқиш маълумотларида – китоб нашр этилган жой номи, нашриет номи, нашр 
этилган йили кўрсатилади.
Микдорий ҳарактеристиқа соҳасига – номерлаш еки томлар сони, иллюстрация
(расмлар), илова қилинган материаллар ҳақида маълумотлар киради. 
Сарлавха усти маълумотларига – нашр этаетган коллективнинг номини қўшган 
холда серия ҳақидаги, кичик серия ҳақидаги, сериянинг халқаро стандарт номери 
ҳақидаги маълумотлар киради. Масалан, “Мактаб кутубхонаси“ серияси ва 
бошқалар. 
Аннотацияда – адабиёт рўйхати, ёрдамчи кўрсаткичлар, китобнинг қисқача 
мазмуни ва бошқа маълумотлар берилади. 


 
Алфавит каталогида кутубхона фонди ҳақидаги барча маълумотлар тўпланиши 
керак. Бунга кутубхона белгилари, яъни хизмат ёзувлари ёрдамида эришилади, 
улардан бири карточканинг олд томонига, иккинчиси орка томонига ёзилади. 
Кутубхона белгиларига: 
1)
Шифр 
2)
Инвентарь номери 
3)
Ёрдамчи тавсифлар ҳақида маълумот 
4)
Тўлиқ индекс 
5)
Предмет рубрикалари тааллуклидир. 
Шифр - матбуот асарининг токчадаги шартли белгисидир. У алфавит 
каталогидаги асосий ва барча ёрдамчи тасвирларнинг карточкаларида, шунингдек, 
бошқа каталог ва карточкаларда, олд томонининг юқори чап бўрчагида 
кўрсатилади. 
Инвентарь номерлари - тартиб номерлар бўлиб, нашр кутубхонага келганда шу 
ракам билан инвентарь давтарига киритилади. Бу эса мазкур китобдан кутубхонада 
қанча нусха борлигини кўрсатади. 
Ёрдамчи тасвирлар ҳақидаги маълумотлар - ёрдамчи тасвирлардан қайси бири 
алфавит 
каталогига 
асарнинг 
асосий 
тасвирига 
кушимча 
сифатида 
киритилганлигини аниқлаш имконини беради. 
Тўлиқ индекс – китоб тизимитик каталогнинг қайси бўлимида турганини акс 
эттиради, алфавит ва тизимитик каталогларнинг асосий карточкаларига қўйилади. 
Предмет рубрикалари – китобнинг предмет каталогида қандай акс 
эттирилганлигини кўрсатади. 
Алфавитли каталог ажраткичлар ёрдамида расмийлаштирилади. Улар турли хил 
бўлади: 
-
ҳарф ажраткичлари; 
-
бўғин ажраткичлари; 
-
сўзли ажраткичлар ва бошқалар.
Тизимли каталогда - матбуот асарларининг тасвири мазмунига мувофиқ тарзда 
билим соҳаларига ажратилган холда жойлаштирилади, соҳалар ва уларнинг 
бўлинмалари эса тизимили тартибда – бир-бирига тенг тартибда бўлади. Бунинг 
учун ҳар бир матбуот асари мазмунига қараб классификация қилинади. 


 
Классификация бу - предметларни улар ўртасидаги мавжуд ухшаш белгиларга ва 
тафовутларга мувофиқ равишда синфларга яъни группаларга ажратиш демакдир. 
Матбуот асарларининг кўплари ўз мазмунига кўра бир неча бўлимга алоқадор 
бўлади. Шу мақсадда махсус кутубхона классификацияси схемаси ишлаб 
чиқилган. Схемада билимнинг барча соҳалари бўйича бўлимлар кўрсатилиб, 
бўлинмалар фан, техника, адабиёт ва санъатнинг умумий ва асосий соҳаларини 
ўрганадиган масалаларини мантикий изчилликда жойлаштиради. Тизимили 
каталогда барча билим соҳалари асосий 10 та бўлимдан иборат:Универсал ўнлик 
классификатор-УДК) 
1.Умумий бўлим 
2.Фалсафа. Психология. Логика 
3.Дин. Атеизм 
4.Сиесий адабиёт (сиёсат, иқтисод, хўқук, маърифат) 
5.Тилшунослик 
6.Табиатшунослик ва математика 
7.Техника. Қишлоқ хўжалиги. Медицина 
8.Санъат. Спорт 
9.Адабиётшунослик 
10.Тарих. География 
Бу бўлимларни ҳар бири ўз навбатида майда бўлимчаларга уларни, ҳар бири яна 
бўлинмаларга бўлиниб кетади. Бўлим қанча майдалашган сари ўзининг белгисига 
эга бўлади. Бу белги – индекс дейилади. Китобхон ўзига керакли китобни талаб 
қилишидан аввал китобнинг шифрини билиши лозим. Шифр – китоб мазмунига 
қараб бериладиган белгидир. У жавон ўрнини кўрсатувчи шартли белгидир. 
Бу бўлимларни ҳар бири ўз навбатида 10 та майда бўлимчаларга бўлинади. 
Масалан,
УДК 62 — муҳандислик иши. Умуман олганда техника. 
УДК 63 — Қишлоқ хўжалиги. Ўрмон хўжалиги. Ов. Балиқ хўжалиги. 
УДК 631 — Қишлоқ хўжалигининг умумий масалалари. 
УДК 633 — Далачилик. Дала маҳсулотлари ва уларни етиштириш. 
УДК 631.3 — Қишлоқ хўжалик машиналари ва қуроллари. Қишлоқ хўжалик 
асбоб-ускуналари. 


 
УДК 631.171. — Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштириш. 
Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш йўналиши бўйича 
бўлажак бакалавлар ва Агросаноат корхоналарини электр таъминоти ва электр 
ускуналари мутахассислиги бўйича магистрлар учун қуйидаги бўлим муҳим 
аҳамият касб этади 
УДК 621.3 — Электротехника. Бу бўлим қуйидаги бўлимчаларга бўлинади: 
УДК 621.31 — Электроэнергетика. Электр энергия ишлаб чиқариш, ўзгартириш, 
узатиш, тақсимлаш ва ростлаш, ўлчов техникаси. Магнетизм ва статик электр 
токининг техник қўлланилиши. 
УДК 621.32 — Ёруғлик электр манбалари. 
УДК 621.33 — Электр тортиш кучи.
УДК 621.35 — Техник электр кимё. 
УДК621.36 — Термоэлектр ўзгартиргичлар. Электротермия. 
УДК 621.37 — Радиотехника. Электромагнит тебранишлар технкиаси. 
УДК 621.38 — Электроника. Фотоэлектроника. Электрон лампалар, трубкалар. 
Рентген техникаси. Заррачаларни тезлаштиргичлар. 
УДК 621.39 — Электр алоқа. Электр алоқа техникаси. 
Бўлинмалар ичида каталог карточкалари қуйиджаги кетма-кетликда жойлашади: 
ҳукумат қарорлари, асосий адабиётлар нашр йиллари бўйича ва аксинча 
хронологик тартибда; бошқа тилдаги адабиётлар. 
Тизимли каталогда ҳам ажраткичлар ишлатилади. Ажраткичда классификация 
жадвалларининг қисқартирилган тексти ёзилади. 
Тизимли каталогдан фойдаланишни осонлаштириш учун унга қўшимча алфавит 
– предмет кўрсаткичи (АПК) тузилади. 
АПК нинг вазифаси - китобхонга уни қизиқтираётган масала бўйича матбуот 
асарининг тасвирини топиши мумкин бўлган каталогнинг керакли бўлимини 
қидиришда ёрдам беришдир. 
Алфавит – предмет кўрсаткичида билимнинг асосий соҳалари алфавит тартибида 
келтирилади. Ҳар бир ном енига китоб бўлимининг индекси қўйилади. Теманинг 
номи билан индекс биргаликда кўрсаткич рубрикасини ташқил қилади. Ҳар бир 
рубрика алоҳида карточкага ёзилиб, яшикларда алфавит тартибида кўрсатилади. 


 
АПУ тизимили каталог сингари доимо (янги замонавий рубрикалар билан) 
тўлдириб борилади. АПУда карточкаларнинг куйидаги уч тўрларидан, яъни: 
Предмет номи ва индексини ўз ичига олган - Оддий; Йигма; Справка 
(маълумот) берадиган тўрларидан фойдаланилади. 
Бундан ташкари Ресурс марказида (кутубхона) картотекалар тизими ҳам мавжуд. 
Улар асосан Ресурс марказининг (кутубхона) маълумот-библиография бўлимида
жойлашган. Маълумот - библиография бўлимининг асосий вазифаси: Прёзидент 
асарларини; Иқтисодий-ижтимоий; Маърифат-маънавий ишлар бўйича таргибот 
ишларини олиб бориш, муҳим саналарга багишланган кўргазмаларни, янги 
адабиётларнинг очиқ кўргазмаларини ташқил қилиш ва тавсия этишдан, ахборот 
кунлари ва кафедра кунларини ўтказиб боришдан иборат. 
Маълумот-библиография бўлимида куйидаги картотекалар тизии мавжуд: 
1.
“Рўзнома ва ойномалар тизимили картотекаси“ – унда вақтли 
матбуотда чоп этилган маколаларнинг тасвири жойлашган. 
2.
“Ёрдамчи фонднинг тизимли картотекаси” - янги келган нашрларнинг 
тасвиридан иборат. 
3.
“Янги китоблар картотекаси“ – янги келган китобларнинг тасвирлари 
жойлашган. 
4.
“Профессор-ўқитувчи ва аспирантларнинг илмий ишлари картотекаси“ – 
вақтли матбуот нашрларида чиққан маколалар тавиифидан иборат. 
5.
“Институт тарихига оид маълумотлар картотекаси“ шулар жумласидандир. 
Ҳозирги даврда телекоммуникациянинг ривожланиши ва унинг жорий 
қилиниши, 
ўқув 
жараенларини 
информацион 
таъминлашни 
тубдан 
ўзгартиришнинг самарали йўлларидан биридир. Бугунги кунда таълимнинг асосий 
кўрсатмаларидан бири бўлиб, дарсни ёдлаб олишни талаб қилиш эмас, балки 
таълим олувчиларнинг онгини ўстиришга, кенгайтиришга, яъни тараққий 
эттиришга ёрдам бериш масаласи турибди. 
Шу маънода шаклланаётган “Виртуал таълим Интернет майдони” таълим 
олувчиларнинг дунё билимларини ўзлаштиришлари ва уларнинг дунёкарашини 
кенгайтиришлари учун кенг йўл очиб беради.
 
Жамиятнинг ҳозирги кундаги 
ривожланиш даврида, мамлакатда кутубхонашунослик ишининг даражаси
биринчи навбатда унинг “ информацион ўрни “ билан белгиланади. Ягона 


 
кутубхонашунослик информацион тармоқларини яратиш факатгина молия ва 
техника воситаларини тежашдагина эмас, балки информация алмашишда ҳам 
муҳим роль уйнайди. 
Бугунги кунга келиб китобхонларнинг “талаб даражаси“ ўзгарди. Шу сабабли 
кутубхоналарнинг асосий вазифаси - барча категориядаги китобхонларга тезкор 
кутубхона ва информация хизмати кўрсатишни уларнинг информацион 
талабларидан келиб чиққан холда олиб боришдан иборат бўлиб колмокда. Бунга 
эса факатгина янги информацион технологияларни кутубхонада жорий этиш 
орқали эришиш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистонда кутубхоначилик ишига катта 
эътибор 
берилмокда. 
Давлатимиз 
ва 
халқаро 
фондлар 
ёрдамида 
республикамизнинг 
етакчи 
кутубхоналари 
ахборот 
технологияларини 
кутубхоначилик ишида фаол қўллаш учун замонавий техника воситалари билан 
таъминландилар. Биринчи бор, Марказий Осиё ҳудудида , Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар Академиясининг Фундаментал кутубхонаси кошида 
автоматлаштирилган (модель) кутубхона яратилди. У ерда асосий кутубхоначилик 
функциялари автоматлаштирилгандир. Барча вилоятларнинг етакчи оммавий 
кутубхоналари ўз ахборот марказларини яратиш мақсадида керакли техника билан 
таъминландилар ва “Интернет” тармоғига уландилар. Ўзбекистоннинг 80 дан ортиқ 
етакчи кутубхоналари жаҳоннинг етакчи ахборот ишлаб чиқарувчилари 
маҳсулотини, яъни маълумотларнинг электрон базасини олдилар. Ресурс марказида 
(кутубхона) “EБССО” – журналлар маколалари электрон базаси дастури мавжуд. 
Ҳозирги кунда кутубхона ходимлари ушбу дастурни амалиётга тадбик этиш устида 
иш олиб бормокдалар.
Бундан ташкари Ресурс марказида ( кутубхона) университет профессор -
ўқитувчилари томонидан ёзилган маърузалар матни, дарсликларнинг электрон 
версиялари, ўқув-услубий мажмуалар ҳам мавжуд. Электрон версиялар
кутубхонада сақланади ва «Интернет» синфида фойдаланилади. 
Шуни айтиб ўтиш лозимки, университет Ахборот ресурс маркази (АРМ) нинг
(кутубхона) талабалар қироатхонасида «ИНТEРНEТ» маркази жойлашган бўлиб, у 
институтимиз талабалари ва ходимлари учун хизмат кўрсатади. Марказнинг 
синфлари замонавий техника билан жихозланган ва барча қулайликлар яратилган. 
ТошДАУ АРМ йирик ахборот ресурсларига эга бўлиб унда университетда 


 
йўналишлари бўйича ўқув адабиётлар асрлар журналлар ва бошқа манбалар 
мавжуддир Университет ахборот ресурс марказида кенг ва қулай қироатхона 
мавжуд бўлиб унда талабалар, магистрантлар, мустақил тадқиқотчилар, катта 
илмий ходим-изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар ўзлари учун зарур 
адабиётлар, журналлар, рўзномаларни ўзлари танлаб олиб фойдаланиш имконияти 
яратилган. Шунингдек Университет интернет маркази ҳам ушбу АРМ да 
жойлашган. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish