Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари


 Электр ва техника хавфсизлик қоидалари ва уларга риоя қилиш



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

15.6. Электр ва техника хавфсизлик қоидалари ва уларга риоя қилиш 
Олий таълим муассасида дастлабки ўқиш кунларидан бошлаб 
бўлажак муҳандис-электрикларга лабораторияларда ишлаб турган электр 
ускуналар билаш ишлашга тўғри келади. Электр хавфсизлик масалалари 
бўйича алоҳида масалалар “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани доирасида 
ўрганилади. Аммо бу фанни ўқишдан аввал электр токидан жароҳат 
кўришдан сақланиш борасида баъзи масалалар юзасидан тасаввурга эга 
бўлиш лозим. 


 
Электр токининг кишига қанчалик зарар етказиши танадан ўтган 
токнинг миқдорига боғлиқ. 0,05 ампердан ортиқ ток ёки 36 вольтдан зиёд 
кучланиш киши ҳаёти учун ҳавфли. 0,1 ампер ва бундан ортиқ ток кишини 
ўлдиради. 
Кишини қуйидаги ҳолларда ток уради: 
а) электр установкасининг ток ўтиб турадиган қисмларига тегилса; 
б) электр установкасининг ток ўтмайдиган, лекин авария пайтида 
ток ўтиш хавфи бўлган қисмларига бевосита тегилса; 
в) электр установкасининг юқори кучланишли ток ўтиб турадиган
қисмларига яқин борилса ёки тегилса; 
г) электр установкасининг авария вактида юқори кучланишли ток 
таъсирида бўладиган қисмларига яқин борилса. 
Кучланишни батамом ёки қисман узиб қўйиб бажариладиган 
ишларда амалга ошириладиган 
хавфсизликнинг техникавий тадбирлари 
қуйидагилардан иборат: 
а) ишлаш тўғри келадиган ток элтувчи қисмлар, шунингдек, тегиб 
кетиш мумкин бўлган қисмлар узиб қўйилади (агар булар қуруқ изоляцион 
материаллардан ясалган шчитлар билан пухта иҳоталаб қўйилган бўлса, 
узмаса ҳам бўлади); 
б) узиб қўядиган ҳамма аппаратларнинг дасталарига “Уланмасин – 
одамлар ишлаяпти!” деб ёзилган плакатлар осиб қўйилади, чунки бу 
дасталар ёрдамида иш жойига янглишиб кучланиш берилиши мумкин; 
в) тасодифан тегиб кетиши мумкин бўлган, узиб қўйилмаган ток 
элтувчи қисмларни вақтинча изоляцияловчи иҳоталар ўрнатилади. 
Иҳоталар олдин қуруқ латта билан артилади ва изоляцияловчи асосда 
туриб, диэлектрик қўлқоплар билан ушлаб ўрнилади. Иҳоталарга “Тўхта – 
хаёт учун хавфли!” деб ёзилган плакатлар осиб қўйилади; 
г) номинал кучланиши 380 В дан юқори, баъзи ҳолларда эса 
кучланиши 380/220 В бўлган ускуналарда ҳам ерга уловчи шинага (ёки 
нолинчи симга уловчи симга) струбцина ёки қулоқли винтлар ёрдамида 


 
(агар у ерга уловчи шинада кўзда тутилган бўлса) ёхуд пружиналанувчи 
қисқич ёрдамида (ўтказгичнинг ўзини бураб улаш мумкин эмас!) махсус 
кўчма эгилувчи мис ўтказгич улаб қўйилади; 
д) ток элтувчи қисмларни доимий иҳоталари олинади ва ҳар қайси 
фазада ерга нисбатан кучланиш йўқлигига ишонч ҳосил қилинади. 
Кучланишни кўрсаткич, вольтметр ҳам кучланиш йўқлигини текширишдан 
олдин бевосита текшириб кўрилади; 
е) узиб қўйилган ток элтувчи қисмларга олдиндан ерга уланишга 
(ёки нолинчи симга) улаб қўйилган ерга уловчи (нолинчи симга уловчи) 
кўчма ўтказгич ташлаб қўйилади. Бунда диэлектрик қўлқоплар ёки махсус 
штангалардан фойдаланилади. Сўнгра ерга уланиш ток элтувчи қисмларга 
струбциналар ёки бошқа қисқичлар билан пухта маҳкамлаб қўйилади. Ток 
элтувчи қисмлар ҳамма фазаларда иш ўрнига янглишиб кучланиш бериш 
мумкин бўлган ҳамма томонларидан ерга уланади, лекин ерга уланиш 
ўрнатиладиган жой ўчиргичлар узиб қўйилган, сақлагичлар олинган, 
шиналар демонтаж қилинган ҳолда иш олиб борилаётган ток элтувчи 
қисмлардан тўсиб қўйилган бўлиши керак; 
ж) иш ўрнида «Шу ерда ишлансин» деб ёзилган плакат осиб 
қўйилади. 
Ҳар бир лаборатория ишларини бажаришда электр ва техника 
қоидалари плакати осиб қўйилиши шарт. Лаборатория ишини бошлашдан 
олдин раҳбар бошчилигида ҳар бир талаба электр ва техника қоидаларини 
яхшилаб ўрганиб олиши, суҳбатдан ўтиши ва техника хавфсизлиги 
журналига бҳимзо қўйиши керак. 
 
Лаборатория ишини бошлашдан олдин талаба лаборатория ишини 
электр таъминоти, электр жиҳозларини жойлашиши ва уларни қўшиш ва 
ўчириш жойлари билан тўлиқ танишиб чиққан бўлиши керак.
 
Электр схемаларни йиғишда симлар тартиб билан жойлаштирилиши 
ва бошқа қисмларга тегиб кетмаслиги керак. Электр схемани қўшиш фақат 
ўқитувчи раҳбарлигида амалга оширилади. Бунда изоляцияланмаган 



Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish