Ушбу дарс ишланмасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ахборот технологияларидан фойдаланиш тартиби акс эттирилган



Download 1,56 Mb.
bet2/16
Sana09.04.2022
Hajmi1,56 Mb.
#539397
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
DARS ISHLANMA

Ўқитиш мақсади ва вазифалари. Дарс ишланмасининг мақсади – ўқувчи-ёшларда “Ҳаракатлар стратегияси”нинг назарияси, методи ва амалиёти билимлари ва зарурий ўқув малакасини шакллантиришдир.
Ушбу Ҳаракатлар стратегияси дарс ишланмасида, мустақил Ўзбекистонимизнинг келажак беш йилдаги шахс, давлат ва жамиятнинг иқтисодий ислоҳотлар шароитида маънавият юксалишининг назарий томонлари истиқлол ва истиқбол йўлидаги республиканинг шу масалага оид олиб бораётган сиёсати баён қилиб берилган. Ундаги фикр ва мулоҳазалар жорий йилнинг 7 феврал куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони асосида мамлакатимиз кундалик турмушини таҳлил қилишга асосланган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги байрами тантаналарида сўзлаган “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” деб номланган маърузасида жумладан шундай дейди - “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз. 
Ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда, Абдурауф Фитрат бобомизнинг мана бу фикрларига ҳар биримиз, айниқса, энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал қилишларини мен жуда-жуда истардим. 
Мана, улуғ аждодимиз нима деб ёзганлар: 
Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”. 
Қаранг, қандай бебаҳо, олтинга тенг сўзлар! 
Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти янада яққол аён бўлади. 
Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда. 
Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. 
Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим”.
Ушбу дарс ишланмаси халқ таълими ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшларга, айниқса эртанги кунимиз масаласига бефарқ бўлмаган кенг жамоатчиликка мўлжалланган.


Мавзу: “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ”ни мазмун моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш масалалари.
(Ушбу дарс ишланма маърузада келтирилган материаллар асосида тайёрланган)



Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish