Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш ва назорат қилиш



Download 0,55 Mb.
bet13/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш ва назорат қилиш
Соғлиқни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг, мутахассисларнинг даволаш-профилактика ишларнинг сифатига кўплаб шарт-шароитлар ва омиллар биргаликда таъсир кўрсатади.
Уларга: муассасанинг моддий техник базасининг ҳолати, дори -дармонлар ва тиббий асбоб ускуналар билан таъминланганлик даражаси, тиббий ходимларининг малакаси, тиббий хизматнинг ўз вақтида кўр-сатилиши, беморларнинг ўз соғлиғига, врач тавсиясига бўлган муносабати, врач билан бемор ўртасидаги муносабат ва ҳ.к. киради.
Одатда тиббий ёрдамнинг сифати деганда, замон талаблари ҳамда тиббий илм фан ва амалиётининг ютуқларига таянган ҳолда касалликларни олдини олиш, ташҳислаш, даволаш бўйича олиб борилаётган комплекс ишларнинг натижалари тушунилади.
Соғлиқни сақлаш муассасаларида сифатни назорат қилиш нисбатан янги ва долзарб масала ҳисобланади. АҚШ ва Японияда соғлиқни сақлашда сифат назорати ўтган асрнинг 30-50 йилларида кенг ривожлана бошлади.
Япония тажрибаси шуни кўрсатадики сифатни оширишда оддий ишчидан то раҳбаргача барча иштирок этади. Барча иштирок этувчилар ўз навбатида сифат назорати бўйича махсус билим ва мажбуриятга эга бўладилар.
Соғлиқни сақлашда сифат назоратининг методология ва услубини ишлаб чиқиш қуйидаги саволларга жавоб берини талаб этади:

  • сифат дегани нима?

  • назорат дегани нима?

  • нимани сифати назорат қилинади?

  • соғлиқни сақлашда сифат назорати қандай бўлиши керак ва уни
    қандай бошқарилади.

Сифат маҳсулотнинг асосий хусусияти бўлиб, маҳсулот ва унинг сифати маркетингининг тегишли . унсурларидан бири ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида сифат мухим ахамиятга эга. Сифат назорати коньцепцияси бозор иқтисодиётида рақобат ва бахо муаммолари сифатида намоён бўлади. Демак, сифат - маҳсулотнинг хусусияти, соғлиқни сақлаш муассасаларининг самарали иш юритишларининг асосий зарурий омили ҳисобланади.
Кўпгина мамлакатларда тиббиёт муассасаларининг сифати давлат томонидан лицензиялаш орқали таъминланади. Лицензия бу асосий тиббиёт муассасаларига ўз фаолиятини олиб бориш учун давлат томонидан бериладиган рухсатномадир. Лицензия бериш - бу алохида фаолият турлари ва хизматларини олиб бориш учун тиббиёт муассасаларига давлат томонидан рухсат бериш демакдир. Лицензия муассасанинг тиббиёт тизимида тиббий хизматлар ижрочиси сифатида иштирок этиши учун аниқ ва минимал зарур бўлган сифат стандартларини тасдиқлайди.
Ўзбекистонда лицензия беришдан ташқари тиббиёт муассасалари аккредитациядан ҳам ўтказилади.
Тиббиёт муассасаларининг аккредитацияси лицензиялашга нисбатан ҳам пухта тайёргарликни талаб этади. Аккредитация қилиш учун сифат стандартлари зарур бўлади. Келажакда тиббиёт муассасалари ўртасида рақобат ривожланганда, аккредитациянинг ўрни сезиларли даражада ошади.
Тиббиёт муассасаларининг аккредитациялаш - уларни ўрнатилган профессионал стандартларга мос келишини аниқлаш. Мулкчиликнинг шаклида қатъий назар барча тиббиёт муассасалари аккредитациядан ўтиши лозим. Аккредитациядан ўтган тиббиёт муассасасига маҳаллий ҳокимият томонидан сертификат берилади.
Мутахассисларнинг сифати тиббий таълим тизими, мутахассисларни аттестациядан ўтказиш, сертификат бериш, юкори малакали ва сифатли мехнатни иктиссодий рагбатлантириш оркали аниқланилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғри-сида»ги Қонун асосларига, бозор муносабатларига таянган ҳолда мутахассисларга мустақил юридик шахс мақоми берилиб, хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш имкони яратилган.
Тиббиёт муассасаларига лицензия берилиши каби, мутахассислар учун - аттестация ва сертификат бериш жорий этилган.
Лицензия бериш, аккредитациядан ўтказиш ва сертификат бериш ёрдамида давлат томонидан профессионал уюшмалар ва манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокида маълум бир даражада соғлиқни сақлашда сифатни бошқаришни ташкил этади.
Энг долзарб ва мураккаб муаммолардан бири - бу тиббий хизматнинг сифатини назорат қилишдир. Тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилишнинг бир қанча хусусиятлари бор:

  • уларни аввалдан сезги органлари ёки техник воситалар орқали баҳолаб бўлмайди;

  • хизмат фақатгина уни кўрсатаётган вақтдагина реал мавжуд бўлади бажарувчисиз хизмат бўлмайди;

  • хизмат фақатгина ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчининг ўзаро муносабати вақтидагина мавжуддир.

Сифатнинг доимий эмаслиги - тиббий хизматнинг таъсир сифатидаги асосий хусусиятидан келиб чиқади. Сифатнинг доимий эмаслиги сабабли тиббий хизматларни ишлаб чиқарувчи ва тибиёт муассасасининг раҳбари томонидан доимо кузатиб турилиши лозим бўлади.
Тиббий хизматлар сифатига нисбатан қуйидаги атамалар қўлланилади:

  • сифат-умумий тушунча бўлиб, бунда маҳсулотга истеъмолчининг талабининг қондира олиш хусусияти сифатида қаратилади;

  • сифатни баҳолаш - хизмат кўрсатишнинг ҳақиқий даражасини аниқлаш;

  • сифатни таъминлаш - хизмат кўрсатишнинг ҳақиқий даражасини аниқлаш ва унинг натижалари асосида хизмат кўрсатишни ўзгартириш юзасидан чоралар қабул қилиш;

  • сифатни назорат қилиш - сифатни таъминлашнинг синоними ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти шароитида рақобат кучли бўлиши учун соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бошқа тармоқлар сингари сифатни назорат қилишнинг ягона тизими киритилиши керак.
Соғлиқни сақлашда бошқарувнинг ёпиқ цикли мавжуд бўлиб, сифатни бошқариш муаммони ҳал этиш муолажаси сифатида қаралади, муолажага эса «ишнинг номақбул натижаси» сифатида қаралади.
Муаммони ҳал этиш - ишнинг ёмон натижасини кўнгилдагидек даражагача яхшилашдир.
Бошқарувнинг ёпиқ цикли қуйидагича босқичлардан иборат: муаммони аниқлаш; кузатиш; таҳлил килиш; чора-тадбирлар ўтказиш; текшириш; стандартлаштириш; ишни якунлаш.
Бизнингча, сифатни бошқаришнинг бундай алгоритми соғлиқни сақлашда сифатни назорат қилиш тизимини ишлаб чиқишда ҳам кўлланиши мумкин.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish